
Гараша Имом-хатиби
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.
Аллоҳим!
✨
Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹
Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿
Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨
Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱
Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸
Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲
Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐
imon.uz
🎬
YouTube
|
🚀
|
Telegram
|
🔵
Facebook
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!
🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈
•┈•┈•
☪️
imon.uz
👉
|
@imonuz
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.
Ўша етти хислат қуйидагилардир:
1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;
Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.
Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz
👉
|
@imonuz
Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.
✍️
Ибн Қудома
#muftiy_minbari
Дуо ибодатдир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
Ҳаёт азон билан жаноза намози орасидаги фурсат
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби,
❤️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅
Яқинларингизга ҳам улашинг!
#muftiy_minbari
Садақанинг катта-кичиги бўлмайди
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар, уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!
Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар, уларга дину-диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг икки қаноти каби.
Агар қанотларнинг бир томони оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди.
«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».
«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».
Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади. Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.
Наария — ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.
"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
✔️
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!
☝️