
Buxgalter PRO l ГораБух
🆕
Didox — энди
корпоратив карта
билан
💳
Буюртмалар, лимитлар ва харажатлар ҳисоби — барчаси Didox кабинетида.
🔺
Корпоратив картани онлайн буюртма қиласиз
🔺
Сумма, муддат ва харажат тури бўйича лимит қўясиз
🔺
Чеклар Didox ва 1C га ўзи тушади, солиққа битта тугма билан юборилади
🔺
Аванс ҳисоботи ўзи тўлдирилади
📌
Карта ҳисобрақами онлайн очилади, уни исталган банкдаги ҳисоб-рақамингиздан тўлдирсангиз бўлади.
💡
Биринчи ой бепул, кейин транзаксиялар суммасидан 0,5%.
👉
Батафсил
Бу саволга ўзим нотўғри жавоб бердим. Сизлар ҳам уриниб кўрингларчи.
Алиев ва Валиев биргаликда 40 га 60 улуш билан таъсисчи бўлиб «Инвест» МЧЖ фирмасни очишди. Инвест МЧЖ эса «Булка-нон» МЧЖ фирмасининг 100% таъсисчиси. «Булка-нон» МЧЖ 100 млн сўм дивиденд ҳисоблади ва солиқни ушлаб қолиб «Инвест» МЧЖга 95 млн ташлаб берди. Алиев ва Валиев энди шу 95 млн ўзларига дивиденд қилиб ечишмоқчи. Алиев ва Валиев учун солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Ўрта ва йирик бизнесга 2027–2028 йилларда ўз ҳисобидан хусусий аудит ўтказиб, солиқ аудит текширувидан қутилиш ҳуқуқини пайдо бўлади деган хабарни эшитган бўлгансиз керак. Хой СИЗ, Ҳа, ҳа сизга айтяпман: таниш аудиторлик фирмага айтиб, солиқ аудитидан қочиб…
Ўрта ва йирик бизнесга 2027–2028 йилларда ўз ҳисобидан хусусий
аудит
ўтказиб, солиқ аудит текширувидан қутилиш ҳуқуқини пайдо бўлади деган хабарни эшитган бўлгансиз керак.
Хой СИЗ, Ҳа, ҳа сизга айтяпман: таниш аудиторлик фирмага айтиб, солиқ аудитидан қочиб қоламан деб ўйлаётган бўлсангиз - тушингизни сувга айтинг. Уни муҳим жойи бор:
"аудиторлик хулосасида камчиликлар аниқланмаган ҳолатлар бундан мустасно"
Аудитор "курмаган" нарсани солиқ ҳам кўрмайди дегани эмас.
Муҳим инфо: Аудитор "курмаган" нарсани солиқ органи аниқласа, солиқни уша аудитор фирма тўлайди.
@buxgalterpro_uz
Директор ўзгарганда солиқ кабинетидан директорни ўзгартириш
1)
https://my.soliq.uz/
2) Фирма номи устига босинг;
3)
"Учетные данные"
га босинг;
4) пастроққа тушиб,
"Изменить данные"
ни босинг.
5) Директор ўзгариши хақидаги решение/протоколни илова қилиб, янги директорни киритинг.
*киритилган номерга солиқдан телефон қилишади, қайси номерни киритиш ўзингиз биласиз.
Муҳим эслатма! МуМехнат га киришда муаммо бўлиб қолиши мумкин, янги директордан кириш керак бўлади. Унгача киришда муаммо бўлмаслиги учун, директорни ўзгартиришдан олдин МуМехнатга доступни ГлБух га хам доступ бериб қўйишни тавсия қиламан.
Сизлар хам текшириб курингларчи "
солик кодекси 2026
" деб кидириб. Сизларда хам сайтимизни google да 2-чи уринда топиб беряптими? ёки факат менга шундай курсатяптими
😆
? Мен норма сайтини ортда қолдирганимизга ишонмайроқ турибман
🧐
.
☕️
01.09.2026 дан меҳмонхона ва общепитлар учун пиво, тамаки, сув ва салқин ичимликларни маркировка кодини қайта сканерлаш ва чекда кўрсатиш бекор қилиниб, улар харид қилингандаёқ автоматик ҳисобдан чиқариладиган бўлди.
Манба: УП-175 от 27.08.2026 г.
@buxgalterpro_uz
Солиқ доим кўрпани ўзига тортадими?
Тадбиркор фойдасига бирор ПФ чиқиб, солиқ кодексига хали ўзгартириш киритилмаган бўлса:
Солиқ кодексига ўзгартириш киритилмаган ҳали дейишади.
Солиқ органи фойдасига бирор ПФ чиқиб, солиқ кодексига хали ўзгартириш киритилмаган бўлса:
Янги ПФ-100 чиққан дейишади.
Кейс: Импорт қилувчилар мажбурий ҚҚС ўтиши бўйича янгилик ҳали кодексга киритилмаган, лекин солиқ уни "янги ПФ-100 чиққан" дейишмоқда
🤬
.