Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🕌Ҳаятулислам🕌

hayatulislam8
🌿 Aссаламу Aлайкум ва Роҳматуллоhи ва Барокатуhу азиз диндошлар. 🌿 🌿 Бу каналда ҳар бир мусулмон билиши фарз бўлган маълумотларни Ҳанафий мазҳаби бўйича Мухтасар китобидан бериб борилади.
Subscribers
1 390
24 hours
30 days
10
Post views
4 079
ER
291,8%
Posts (30d)
6
Characters in post
1 262
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
February 20, 03:38

🌿
Дунё фонийдир!
Дунё — бамисоли ўтиш йўли.
Охират эса — абадий қолинадиган жой.
Ақлли ва зийрак инсон ўткинчи ҳаётда абадий ҳаёт учун захира тўплайди. Дунё ҳеч кимга доимий эмас ва ҳеч ким учун мутлақ осойишта эмас.
Ҳақиқий оқил киши:
— дунё уни тарк этмасидан олдин уни қалбан тарк этади;
— қабрига кирмасидан олдин уни обод қилади;
— жони олинмасидан олдин Парвардигорини рози қилади.
📖
Аллоҳ Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ
Маъноси:
“Бу дунё ҳаёти ўткинчи матоҳдан ўзга нарса эмас.”
(Оли Имрон, 185)
قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ لِمَنِ اتَّقَى
Маъноси: “(айтинг эй Муҳаммад)
дунё матоҳи
(яъни унинг фойдаси ва ундан баҳра олиш)
жуда ҳам оздир. Охиратда эса ширкдан сақланганлар учун жуда кўп ва абадий мукофотлар бордир."
(Нисо, 77)
فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا
Маъноси:
“Дунё лаззати сизларни алдамасин.”
(Луқмон, 33)
🕊
Пайғамбаримиз ﷺ айтганлар:
«الدنيا سجن المؤمن وجنة الكافر»
Маъноси:
“ Дунё мўмин учун зиндон каби, кофир учун эса жаннат кабидир.”
«الدنيا ملعونة ملعون ما فيها إلا ذكر الله وما والاه وعالما أو متعلما»
Маъноси:
“Дунё лаънатланган, ундаги нарсалар ҳам лаънатланган. Фақат Аллоҳга ибодат қилиш ва ибодатга ёрдам берувчи ишлар, шунингдек, олимлар ва илм ўрганувчилар мустасно.”
(Термизий ривояти)
Аллоҳ бизларни дунёга алданувчилардан эмас, охират учун амал қилувчилардан қилсин.
🤲

🌹
Комил мўмин яхшиликни эшитишдан ҳеч тўймайди, то манзили жаннат бўлгунча.
🌹

Нажот йўли фақат дин илмидадир!

February 19, 14:06

Рўзанинг қисқача қонун-қоидалари

Рамазон рўзаси кимларга фарз?
📖
Жавоб: Рўза мусулмон ва мукаллаф инсонга фарз.

Рўзанинг қандай шартлари бор?
📖
Жавоб: Рўза тутувчи инсон:

Мусулмон бўлиши;

Ақли жойида бўлиши;

Ҳайз ёки нифосдан пок бўлиши керак.

Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилади?
📖
Жавоб: Қуйидаги кишиларга рўза тутмасликка рухсат берилади:
🤕
Рўза тутиши сабабли касали оғирлашадиган беморлар;
🚗
Мусофирлар;
👴
Рўза тутишга қуввати етмайдиган кексалар.
⚠️
Аммо:
🔸
Касал инсон соғайганда,
🔸
Мусофир эса байрамдан сўнг тутмаган кунларини қазо қилиши керак.
🔸
Кекса инсон ҳар бир тутолмаган куни учун фидя беради.
🔸
Фидя: Буғдойдан ярим соъ ёки арпа ва хурмодан бир соъ.
Бошқача қилиб айтганда, бир мискинни икки маҳал тўйинтириш.
💰
Фидяни пул билан ҳам бериш мумкин.

Рўзанинг фарзлари нечта?
📖
Жавоб: Рўзанинг фарзлари иккита:
1.
❤️
Ният қилиш:
🔸
Рўзанинг ҳар куни учун алоҳида ният қилиш керак.
🔸
Ниятни қуёш ботгандан фажргача қилиш афзал.
🔸
Агар фажргача ният қилинмаса, — "Доҳватул кубро" вақтигача ният қилиш мумкин.
🕰
Доҳватул кубро: Фажрдан қуёш ботгунича бўлган вақтнинг ўртаси.
🔸
Ниятни тилда айтиш шарт эмас, қалбда ният қилиш ҳам етарли.
2.
⚠️
Рўзани бузадиган нарсалардан сақланиш:
🔻
Рўзани бузадиган амаллар:
🔻
Қасддан жинсий алоқа қилиш;
🔻
Шаҳватни сунъий қондириш (онанизм);
🔻
Оғиз тўладиган даражада қасддан ўзини қустириш;
🔻
Куфрга тушиш (Аллоҳ бизларни бундан сақласин);
🔻
Ейиш ва ичиш;
🔻
Тамаки чекиш;
🔻
Бурун ёки қулоқ орқали ичкарига суюқлик киритиш.
⚠️
Муҳим эслатма:
🔻
Рўза тутмасликка рухсати бўлмаган киши рамазон рўзасини жинсий алоқа орқали бузса, унга гуноҳ, қазо ва кафорат вожиб бўлади.
☝🏽
Кафорат тартиби:
1.
🕊
бу бир қулни озод қилиш. Агар бунга қодир бўлмаса,
2
📆
икки ой узиликсиз рўза тутмоқ. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса,
3
🥖
олтмишта мискиннинг ҳар бирига уч ҳовуч буғдой ёки олти ҳовуч арпа ёки хурмо бермоқ.
💰
Буларнинг қийматини берса ҳам, бўлади.
⚠️
Шунингдек, инсон озуқаси бўлган нарсани ейиш ёки ичиш билан рамазон рўзасини қасддан бузса, ҳам унга гуноҳ, қазо ва кафорат вожиб бўлади.
🤲
Аллоҳ таоло рўзамизни қабул қилсин ва бизларни гуноҳлардан сақласин!
📚
Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.
Каналга аъзо бўлиш учун
⬇️
https://t.me/hayatulislam8

February 19, 13:10

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ, азиз диндошлар!
Бугун бошланиши режалаштирилган онлайн дарсимиз, афсуски, айрим сабабларга кўра қолдирилади.
Аллоҳнинг изни билан тез орада дарсларимизни бошлаймиз.
Аллоҳ илмингизга барака, тоатларда куч насиб этсин!
🤲
Сабр ва тушуниш учун раҳмат!

February 19, 07:05

🌙

Рамазон — руҳни поклаш ойидир
Рамазон — сабр ойидир, сабрнинг мукофоти эса жаннатдир.
Рамазон ойидаги рўзанинг фазилатларидан бири ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
وهو شهرُ الصبرِ والصبرُ ثوابُهُ الجنةُ، وشهرُ المواساةِ. مَنْ فَطَّرَ فيهِ صائمًا كانَ مغفرةً لذنوبِهِ، وعتقُ رقبتِهِ من النارِ، وكانَ لَهُ مِثلُ أَجرِهِ من غيرِ أن يَنقُصَ من أجرِهِ شىءٌ. وهو شهرٌ أولُهُ رَحمةٌ، وأوسطُهُ مغفرةٌ، وءاخرُهُ عِتقٌ من النارِ، ومن أشبعَ فيهِ صائمًا سقاهُ اللهُ من حَوضِي شربةً لا يظمأُ حتَّى يَدخُلَ الجنةَ
Маъноси:
“Бу сабр ойидир, сабрнинг мукофоти жаннатдир. Бу меҳр-шафқат ойидир. Ким рўзадорни ифторлик берса, гуноҳлари мағфират қилинади ва дўзахдан озод бўлади ҳамда рўзадорнинг ажри камаймасдан, унга ҳам бир хил савоб берилади. Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан нажотдир. Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ унга ҳавзимдан кавсар сувидан ичишга муяссар қилади.”
(Ибн Хузайма ривоят қилган)
Рўза — сабрнинг бир кўринишидир. Шу сабабли Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойини «сабр ойи» деб номлаганлар. Аҳмад ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:
" صَوْمُ شَهْرِ الصَّبْرِ وَصَوْمُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ صَوْمُ الدَّهْرِ "
Маъноси:
“Сабр ойидаги рўза ва ҳар ойдан уч кун рўза тутиш — бутун умр рўза тутиш билан баробардир”.
Рамазонда қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади.
Ота-она, бобо-буви, ака-ука, опа-сингил, амма, хола, тоға ва амаклар билан алоқада бўлиш, уларни зиёрат қилиш ва ҳурмат қилиш муҳим ибодатдир.
Нажот — дин илмини ўрганишдадир.
Ҳаятулиислам каналида таҳрир қилинган дарслар сизга бу йўлда манфаатли бўлсин!
__
Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.
Каналга аъзо бўлиш учун
⬇️
https://t.me/hayatulislam8

February 19, 03:01

🌙

Рамазон муборак бўлсин!
Барчангизни муборак Рамазон ойи кириб келиши билан самимий муборакбод этамиз!
Аллоҳ ушбу ойдаги ибодатларимизни қабул айласин, гуноҳларимизни мағфират қилсин
🤲
📚
Шу муносабат билан “Мухтасар” китобидан дарслар бошланади.
🕓
Дарс вақти:
Украина вақти билан соат 16:00
Барчангизни дарсларда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.
🌿
Илм — нажот йўлидир.

February 19, 02:55
Media unavailable
3
Show in Telegram

June 06, 01:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

June 05, 07:16
Media unavailable
2
Show in Telegram


Арафа кунингиз муборак бўлсин азиз диндошим!

Аллоҳ бу улуғ кунини барчамиз учун хайрли ва муборак қилсин!
🤲
Аллоҳим! Бизларни гуноҳларимизни кечиргин, қалбларимизни пок ва илм нури билан тўла қилгин, бизларга раҳматинг ва мағфиратингни насиб эт!
🤲
Эй Раббим, Арафа кунининг фазилати туфайли бизларнинг дуоларимизни ижобат қилгин, бизларни берган ризқингга қаноат, илмига амал қилувчилардан қилгин, куфр, катта ва кичик гуноҳлардан бизларни ўзинг асра.
🤲
📚
Пайғамбар меросини излаганлар учун "Ҳаятулислом" диний дарслари.
Каналга аъзо бўлиш учун
⬇️
https://t.me/hayatulislam8

June 05, 05:06

☪️
Қурбонликка яроқсиз ҳайвонлар
:

Ўта ориқ ҳайвон.
Яъни териси суягига ёпишиб қолган ҳайвон. Бундай ҳайвон қурбонлик қилинса, тўрт мазҳаб олимларининг фатволарига кўра қурбонлик тўғри бўлмайди. Аммо озроқ озғин бўлса, қурбонлик қилиш мумкин, чунки қурбонликдан мақсад гўштдир.

Касал ҳайвон.
Олимларнинг иттифоқига кўра касал ҳайвон қурбонликка яроқли эмас. Лекин, касали енгил бўлса, қурбонликка ўтади.

Жинни ҳайвон.
Жинни дейилишдан мурод ҳайвон яйловда айланади, айланади лекин емайди.

Қулоғи остидан кесилган ҳайвон.
Агар қулоғининг кўп қисми қолиб оз қисми кесилган бўлса, бу ҳайвон қурбонликка ўтади.

Эчки ва қўйда елин учларидан бири йўқ бўлса,
қурбонликка ўтмайди. Аммо туя ва қорамолда елиннинг бир ёки икки учи бўлмаса ҳам қурбонлик қилиш мумкин.

Тили кесилган ҳайвон.
Агар туя ва қорамолда тилнинг учдан биридан кўпи кесилган бўлса, бу ҳайвон қурбонликка ўтмайди. Лекин,тили кесилган қўй ва эчки қурбонликка ўтади.

Думи кесилган ҳайвон
. Агар думининг кўпи қолиб ози кесилган бўлса, бундай ҳайвон қурбонликка яроқли.

Тишсиз ҳайвон
. Агар ўтлашга етарли тишлари бўлиб қолгани тушиб кетган бўлса, айрим олимларнинг фатволарига кўра қурбонликка ўтади.

Чўлоқ ҳайвон,
яъни, юрганда тўртинчи оёғи билан ерни умуман босмаса, бу ҳайвон билан қурбонлик қилинмайди. Агар чўлоқ оёғини юриш учун оз бўлса ҳам қўлланаётган бўлса, оёғи билан ерни енгил босаётган бўлса, бу ҳайвон қурбонлик учун яроқли.

Умуман кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвон
ҳам қурбонликка яроқли эмас. Агар кўзига оқ парда тушса, лекин кўришдан қолмаса, бу ҳайвон қурбонликка лойиқдир.
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
🍃
Қурбонликни тақсим қилиш
Қурбонликни учга бўлиб,
🔸
бир қисмини ўз оиласига олиб қолиш,
🔸
бир қисмини камбағалларга садақа ва
🔸
бир қисмини эса қўни-қўшни, қариндошларга ҳадя қилиш мустаҳабдир.
📚
Пайғамбар меросини излаганлар учун "Ҳаятулислом" диний дарслари.
Каналга аъзо бўлиш учун
⬇️
https://t.me/hayatulislam8

June 05, 02:03

Қандай ҳайвонлар билан қурбонлик қилиш мумкин

☪️
Барча мазҳаб уламоларининг фатволарига кўра фақат туя, қорамол, қўй ва эчкилар билан қурбонлик қилинади.
🟢
Туяларнинг бир ва икки ўркачлиги,
🟢
Қорамолларнинг барча хонаки навлари,
🟢
Қўй ва эчкиларнинг
барча турлари қурбонлик қилишга муносибдир.

Антилопа каби хонаки бўлмаган ёки йиртқичга чатишган ҳайвонлар билан қурбонлик қилинмайди.
Қурбонлик учун ҳайвонлар неча ёшда бўлиши керак

🔹
Туя беш ва ундан юқори ёшда,
🔹
Қорамол икки ва ундан юқори ёшда,
🔹
Қўй олти ойлик ва ундан юқори,
🔹
Эчки эса икки ва ундан юқори ёшда бўлиши керак
.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмадларнинг(Аллоҳ улардан рози бўлсин) фатволарига кўра қурбонлик учун энг афзал ҳайвон
туя
, сўнг
қорамол
, сўнг
қўй
, сўнг
эчки
.
📌
Етти киши бир туя ёки бир қорамолни шерик бўлиб қурбонлик қилишлари мумкин. У етти киши бир оила аҳлидан бўлишлари шарт эмас. Имом Абу Ҳанифа ҳайвон харид қилинаётган вақтда шериклик ниятини қилиш афзал деганлар.
🔻
Қўй ёки эчки шерик бўлиб қурбонлик қилинмайди, аммо ўз оиласи номидан бир қўйни ёки бир эчкини қурбонлик қилса бўлади.
☪️
ас-Сарохсий ва бошқа олимлар айтганларидек, кишига ўз аёли, фарзанди ва бошқа яқинлари учун қурбонлик қилиш вожиб эмас. Истаса ўз номидан, истаса оиласи номидан бир қўй ёки эчкини қурбонлик қилиши мумкин.
📚
Пайғамбар меросини излаганлар учун "Ҳаятулислом" диний дарслари.
Каналга аъзо бўлиш учун
⬇️
🔗
https://t.me/hayatulislam8