
HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal
#ВИДЕО
🎥
⚡️
ЯХШИЛИКЛАРНИ ЖАМЛАГАН ДУО
🔸
”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли
✅
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
Савобга шерик бўлинг
🤍
┈┉┅━❀
🍃
🌺
🍃
❀━┅┉┈
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
«Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти сизлар босиб юрган тупроқдан ҳам хор. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими-йўқми, ҳеч аҳамият беришмайди», – деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ:
«Агар дунё ҳалол бўлса ҳам ва охиратда ҳисоб сўралмаса ҳам, борди-ю, менга берилсайди, сиз нажосатдан қандай жиркансангиз, мен ҳам дунёдан
шундай жирканардим», деди.
Бизнинг аҳволимиз қандай?..
✅
Обуна
бўлинг |
@hazratiimomuz
Қанчадан-қанча софдил, самимий инсонлар бор, аммо ақллар уларни идрок этмайди. Аммо қанчадан-қанча мунофиқлар қалбларни ўзига ром этаверади.
©
#ВИДЕО
РИЁ
✅
ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ!!!
🔸
”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли
┈┉┅━❀
🍃
🌺
🍃
❀━┅┉┈
YouTube
|
Telegram
|
Instagram
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жамъ бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади,
— дедилар.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган
┈┉┅━❀
🍃
🌺
🍃
❀━┅┉┈
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
ФАРЗ ВА ҚАРЗ
Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
- фарз сени жаннатга етакласа;
- қарз эса фарзанларингдан ўзинга қайтади!
┈┉┅━❀
🍃
🌺
🍃
❀━┅┉┈
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
27 Апрел 2026 | 10 Зулкадъа 1447 ҳижрий
🌙
✨
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ!
🌹
🍀
Бугунги кунингиз хайр-барака, хотиржамлик ва файз билан ўтсин. Қадам қўйган ҳар бир ишингизда Аллоҳ таоло сизга мададкор бўлсин, қалбларингизни иймон нури билан тўлдирсин
🌿
Ўзингизни, ота-онангизни, фарзандларингизни ва барча яқинларингизни Ўз паноҳида асрасин, гуноҳларимизни мағфират қилиб, дуоларимизни қабул этсин
🤲
Тонгимиз шукр билан бошланиб, кунларимиз тинчлик, соғлик ва баракага тўлсин. Хонадонларимиздан файз ва раҳмат аримасин
┈┉┅━❀
🍃
🌺
🍃
❀━┅┉┈
YouTube
|
Telegram
|
Instagram
Шайх Шаъровий: «Ким сенга намозни эслатиб турса, ўша одам сени жуда яхши кўради»
Қуръон қайси қори томонидан ўқилаётган бўлса ҳам, уни тинглаётган мусулмон киши
«Мен гапираётган Аллоҳни эшитяпман»
деб тасаввур қилиши ва ўқиётган қорини унутиши керак.
Одамларнинг тадбирларидан безовта бўлма! Улар нари борса Аллоҳнинг сен ҳақингдаги иродасини амалга оширадилар, холос.
Ҳаётдаги энг катта мусибат ўлим эмас. Чунки, ўлим ҳаёт қонуни. Лекин энг катта мусибат — ўзинг тирик бўла туриб, қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқувнинг ўлишидир.
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлинг
➡️
HAZRATIIMOMUZ
«Лаа илаҳа иллаллоҳ»
қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин.
Бунинг ҳикмати шундай:
Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ.
👉
@HAZRATIIMOMUZ
Ҳамдардлик билдирамиз
#taziya
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Рамадон” жоме масжиди имом-хатиби
Абдураҳмон домла Астаноевнинг вафоти
муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲
Аллоҳ таоло марҳум имом домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!
Ҳақ таоло марҳум имом-хатибнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум имом домлани ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан
Абдураҳмон домла Астаноев
нинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz