Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Hidoyat yo'li

hidoyat_yuli
Ангор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Реклама ва таклифлар учун @orifxushiyev
Subscribers
16 788
24 hours
-9
30 days
-211
Post views
3 660
ER
21,8%
Posts (30d)
120
Characters in post
794
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
October 27, 04:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 26, 04:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

#muftiy_minbari
📹
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬
YouTube
|
🚀
Telegram
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 26, 01:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

🦅
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!
-  Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса -  АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;
-  Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;
-  Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўраймиз!
Тан сиҳатлик , офият , бахт - саодат , омад , ҳалол даромад Сиздан асло айрилмасин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!
Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

October 25, 13:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзингга савол бериб кўр!
Аллоҳ таоло сендан юз ўгирмадимикан?..
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бандани кераксиз нарсалар билан машғул қилиб қўйилиши — Аллоҳ таолонинг ундан юз ўгирганига далолат қилади».
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

October 25, 10:03

Жаннатдан келтирилган кафан
Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз” - дедилар.
“Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин”.
“Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менга берсангиз ва мени ўша билан кафанласангиз” - дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом кийимни у кишига бердилар ва Хадича разияллоҳу анҳо бундан жуда хурсанд бўлдилар.
Хадича разияллоҳу анҳо вафот этгач, Жаброил алайҳиссалом келдилар ва:
- “Ассалому алайкум ё расулуллоҳ. Аллоҳ таоло сизга салом йўллади ва: - “Эй Муҳаммад, Хадичанининг кафани Бизнинг зиммамизга, зеро у бор молу давлатини бизнинг йўлимизга сарфлади” - деди. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом бир кафан келтирдилар ва: - “Ё Расулуллоҳ, Хадичани ушбу кафанга кафанланг, бу жаннат кафанидир, бу Аллоҳ таолонинг ҳадияси” - дедилар.
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

October 25, 07:01
Media unavailable
3
Show in Telegram

Қалб гўзаллиги ва ҳаёт саодати ҳақида ҳикматл
ар
1. Қалблар яхшилик билан забт этилади, меҳр билан эса унда мангу жой эгалланади.
2. Яхшиликни изла, тўғриликни изла, гўзалликни изла! Аммо ҳеч қачон айб ва нуқсон қидирма. Зеро, гўзал қалб бошқаларнинг камчилигини эмас, фазилатларини кўришга интилади.
3. Эй дўстим! Дардинг қанчалик оғир, синовларинг қанчалик мушкул бўлмасин, умидингни асло узма! Чунки бандалардан умидинг сўнган пайтда ҳам Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати чексиздир.
4. Агар абадий ва мукаммал ишқни излаётган бўлсанг, қалбингни абадий ва мукаммал Зот — Аллоҳга боғла! Зеро, Унга бўлган муҳаббат қалбга ором, руҳга сурур ва ҳаётга маъно бағишлайди.
5. Саодатли ҳаёт икки буюк неъмат билан рўёбга чиқади:
Биринчиси
: Аллоҳ ато этган неъматларга қаноат қилувчи қалб
Иккинчиси
: Аллоҳнинг қазои-қадарига рози бўлувчи нафс.
Зеро, ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қалбнинг қаноатида; ҳақиқий бахт эса барча истакларга эришишда эмас, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб яшашдадир
FazliddinUsmon
@hidoyat_yuli

October 25, 04:01
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
Ҳисоб кунига тайёргарлик
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 25, 01:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

🦅
🍃
🌹
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌹
🍃
✨
Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…
✨
Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…
✨
Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг!
☺️
🌹
✨
Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!
🌹
Субҳаналлоҳ!
🌺
Алҳамдулиллаҳ!
🌸
Аллоҳу Акбар!
🌼
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
Фойдалар
🌹
💐
☀️
ХАЙРЛИ ТОНГ!
😊
🌸
☝️
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

October 24, 13:05

Ризқ Аллохдан
Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди.
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди.
Унга ҳаж вожиб эмасди.
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди.
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади.
У карвоннинг ортида борарди.
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди.
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг.
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди.
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади.
Очлик уларни қийнай бошлади.
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди.
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди.
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди.
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди.
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди.
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди.
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради.
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб,
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди.
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар.
Қиз эса йиғлади.
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди.
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli

October 24, 10:02

• Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
• Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
• Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
• Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
• Садақа берасану, миннат қиласан.
• Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма!
Каналга аъзо бўлиш
⬇️
⬇️
⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli