Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ибратли Хикоялар

ibratly
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . .
Subscribers
2 510
24 hours
30 days
-50
Post views
3 333
ER
132,79%
Posts (30d)
8
Characters in post
615
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Others
Summary
June 06, 07:19

Тижорат — бу ёлғон ва ҳийла эмас, балки ишонч ва баракадир.
Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) мато сотаётганларида, шогирдларига шундай топшириқ берганлар:
Тарихий ибрат:"Матони мижозга кўрсатаётганингда, ундаги бирор айб бўлса (масалан, бир жойида озгина йиртиғи ёки ранги ўчган жойи бўлса), албатта айтгин. Агар айтмай сотсанг, ўша пулинг ҳаром бўлади."Бир куни шогирди бир матони сотиб, ундаги айбини айтишни унутиб қўяди. Имом буни эшитиб, даҳшатга тушадилар ва ўша куни топган бутун бошли фойдани (барча пулни) садақа қилиб юборадилар. Сўрашганда эса: "Айбли нарсани яшириб сотилган савдодан келган пулнинг баракаси бўлмайди, унда бировнинг ҳаққи бор", деб жавоб берганлар.
Хутба учун хулоса: Биз-чи? Молни чиройли кўрсатиш учун айбини яшириш, тарозидан уриш, маҳсулотнинг сифатини алдаб айтиш — бугунги "уддабурон" савдогарларнинг одатига айланиб қолмадими? Бу — банданинг ҳаққига хиёнатдир!

June 04, 14:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

Баъзида биз сукут сақлаймиз. Сукут ҳикмат бўлгани учун эмас, балки гап фойда бермаслигини билганимиз учун.
©
AymanYogiy
@IBRATLY

June 04, 04:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

FARZ
@IBRATLY

May 29, 15:42

БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ
Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди.
Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди.
Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар.
Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар:
"Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир".
Манба:
@mehrob_uz
@IBRATLY

May 27, 00:46
Media unavailable
2
Show in Telegram

May 27, 00:44
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қурбон хайитингиз муборак бўлсин
😊
@IBRATLY

May 26, 08:22
Media unavailable
1
Show in Telegram

May 22, 13:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 22, 16:11
Media unavailable
2
Show in Telegram

Shayton qulog‘imga bog‘ladi tugun,
Ajal uzoqda deb tazirim yedim.
Janozamni o‘qib ketishdi bugun,
Men ertaga tavba qilmoqchi edim…
@IBRATLY

April 14, 15:21

• Биласизми, бахтли кўриниш бошқа, бахтли яшаш — бутунлай бошқа...
• ​Аллоҳ таоло шу қадар Ҳикматли Зотки, эркак зотини бежиз оила ва жамият устуни, унинг бошқарувчиси қилиб қўймаган. Бу юксак мартабанинг ортида тоғларни ҳам титратадиган масъулият юки бор. Эркак кишининг елкасидаги юк жуда оғир бўлади. Оила тебратиш, ҳаётнинг тинимсиз синовлари, ишдаги муаммолар ва эртанги кун хавотирлари унинг ичини худди олов каби куйдириб, еб битиради.
• ​Биласизми, эркак кишининг ичи тўла дард-ташвиш бўлса ҳам, у аёллардек гапириб, дод солиб йиғлаб, ичидагини ташқарига чиқара олмайди. Унинг табиати сукутга, сабрга ва ичига ютишга мослаб яратилган. Аммо чеккан изтироблари ва руҳий чарчоқлари барибир изсиз кетмайди — улар сочларининг оқида, юзидаги теран чизиқларда ва сўлғин чеҳрасида муҳрланиб қолади. Юзи кулиб турса ҳам, аслида қалби бир вайронадек яксон бўлган бўлади...
• ​Майли, у зўр пул топиб, қимматбаҳо кийимлар олиб бермаётгандир. Майли, сизга ҳар куни "севаман" деб ширин сўзлар айтмаётгандир, гуллар тутқазмаётгандир. Лекин «оилам оч қолмасин» дея, бир бурда нон учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, фақат сизни ўйлаб меҳнат қиляпти-ку!
• ​Шуни билингки, ҳаётда ҳиссиётлардан-да қадрлироқ нарсалар бор: бу — Ҳурмат ва Масъулият. Аксар эркаклар севгисини тили билан айтмайди. Уларнинг муҳаббати — "уйда нима кам?", "нима ейсизлар?", "яхши ўтиринглар" дейишида, оиласини боқиш учун дунёнинг заҳматига кўксини қалқон қилиб кўчага чиқиб кетишида намоён бўлади.
• ​Айтинг-чи, шундай инсонни қандай қилиб "мени севмайди" дея оласиз? Инсон севмаган кишисига шунчалик қайғурадими? Севмаган одами учун ўзини ўтга-чўққа уриб, унинг еб-ичишини ўйлайдими?
​Инсон ичидагиларининг ҳаммасини ҳам сўзлаб бермайди...
Баъзи туйғулар фақат амалларда кўринади.
• ​Эй аёллар жамоаси! Эркакларингизни қадрланг. Уларнинг сукути ортидаги фарёдни, табассуми ортидаги чарчоқни ҳис қилинг. Сизнинг биргина ширин сўзингиз ва миннатдор нигоҳингиз уларнинг елкасидаги тоғдек юкни енгиллатиши мумкин.
• Улар сиз ва фарзандларингиз учун ўзлигини фидо қилаётган қалқондирлар...
©
Раббоний
©
AbuDovud

©
Asaka_Ziyo
https://t.me/IBRATLY