
Ingliz Tili | | IELTS
Chingiz Aytmatov. Jamila(qissa)
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"
🔥
" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Тасодиф ортидан келган “Малибу”
Кобалт машинам бор эди. Бир куни дўконга кирсам, дўкончи жуда кучли маркетолог экан.
— Ака, мошинагизга Малибунинг рули, бари, қопламаларини ўрнатинг. Чехолниям тоза қора кожадан қўямиз. Малибуда ўтиргандек ҳис қиласиз, — деди.
Мен кулиб:
— Ака, мингта малибунинг қисмларини қўйганингиз билан бу барибир Малибу бўлиб қолмайди-ку, — дедим.
Дўкончи:
— Ака, бугун Кобалтда юрсангиз ҳам, ичи Малибу бўлади. Ҳар куни рулига қараб, малибу олиш орзунгиз эсингизга тушади. У сизга илҳом беради, ҳаракатга ундайди. Ва вақти келиб, Аллоҳ хоҳласа, ўша Малибуни ҳам оласиз.
Кулиб картамга қарасам,
4 миллион сўм бор экан. “Беринг, майли,” дедим. Шунда рулидан тортиб салфеткагача Малибуга ўхшатиб тўла жиҳозладим.
Аллоҳнинг фазли билан, ҳар гал машинамга ўтирганимда Малибу ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолдим. “Бир кун келиб албатта оламан,” деб ўзимга ваъда берардим.
Орадан бир йил ўтиб, картамда малибуга етадиган пул йиғилди. Кобалтни сотиб, ҳақиқий Малибу олдим. Ҳозир Малибуда ўтириб, ўша кунларимни эсладим.
Ниятни яхши қилинг.
Бугун катта мақсад қўйсангиз-да, уни қандай амалга оширишни билмаслигиз мумкин. Аммо ният пок бўлса, вақт ўтиб, ғоя ҳам, имконият ҳам, ҳаракат ҳам ўзи келади.
Фарзандингиз “катта бўлсам, сизга катта, қиммат нарсалар олиб бераман” деса, бизга йўл бўлсин деманг —
“Иншааллоҳ!”
деб қўйинг. Чунки қалбдаги ният — тақдирга йўл очувчи калитдир.
Қадамларингиз кичик бўлса ҳам, мақсадингиз катта бўлсин. Бир куни кеча орзу қилган жойингизда ўтирганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром
(Эски бир ривоят)
Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром”, деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Yuzlaridan nur yog'ilib turgan ofiyatli, keksa bir muslima ayoldan : " Bunday ko'rinishga qanday erishdingiz? " deb so'raganlarida
U : "Lablarimga haqni, ovozimga zikrni, ko'zlarimga halolni, qo'llarimga ehsonni, oyoqlarimga to'g'rilikni surtdim. Shuningdek, qalbimga Alloh sevgisini, aqlimga hikmatni, nafsimga itoatni, xirsimga imonni ravo ko'rdim", deb javob bergan ekan.
P/s: Qiyin bo’lmasa reaksiya bosib keting
!
🔘
PDF kitoblar
- siz izlagan kitoblar!
📝
Book photo
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"
🔥
" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Book photo
🦋
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"
🔥
" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди.
— Бу жойлар жуда гўзал-а! — деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. — Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор.
— Ҳаа, — деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, — бунақа жойларни вайрон қилиш қийин.
Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин:
— Сизлар бораверинглар, — деди ёрдамчиларига. — Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман...
Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди...
Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон...
Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" — дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики:
— Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
📚
Book photoo
✍
Fotih Duman
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"
🔥
" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
Mamlakatlar tanazzuli sabablari
Rahmat demoqchi bo'lsangiz
"
🔥
" reaksiyasini bosib ketishingiz mumkin!
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!
ТАРИХ "ХАТОСИ
"
Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.
Ўнинчи аср. Абу Наср Форобий Аристотелнинг "Метафизика" асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, "иккинчи устоз" унвонини олди.
Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси - "Тиб қонунлари"ни яратди.
Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфига олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас "Хамса"сини ёзди.
Ўн олтинчи аср. "Бобурнома" оламга тарқалди.
Ўн еттинчи аср. Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўъжизанинг бири - "Тожмаҳал"ни бунёд этди.
Йигирманчи аср. Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган "ихтиро" қилдилар: тарих "хато"сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига "саводсиз" бўлганимизни исботлаб бердилар…
(c) Ўткир Ҳошимов
🌐
Elektron Kitoblar
- barchasi bizda!