
Ijtimo
Моддий илмлар маънавият бера олмайди
Математика, физика, кимё, фалакиёт, тиббиёт, зироат, биология, қўйинги барча фанлар моддани ўрганади ва шу орқали моддалардан қандай фойдаланиш йўлларини кўрсатади. Бу илмлар инсон ҳаёти фаровонлиги учун зарур. Айниқса, бугунги кунда мамлакатнинг осуда ҳаёти, тараққиёти учун бу илмлар долзарб. Бироқ моддани ўрганиш билан маънавият юксалиб қолмайди. Модданинг бор хусусияти шу, бундан ортиғини ундан кутиш нодонликдир. Яна ҳам аниқроғи, моддага оид илмлар руҳга бевосита озуқа бўла олмайди, ахлоқни тузатмайди, юксалтирмайди. Бошқача қилиб айтганда, моддани ўрганиш ва унга тааллуқли илмлар, инсон шахсиятини шакллантира олмайди. Ҳар бир натижа учун унга восита бўлган илмга муҳтож бўлинади. Бири бошқасининг ўрнини боса олмайди. Аллоҳ таоло дунёни шундай яратган ва буни ўзгартириш имконсиз.
Бугунги кунда Ғарб маданиятининг намоёндалари, моддий илмларнинг етакчилари ҳақида тарқалаётган хабарлар юқоридаги гапнинг ёрқин далилидир. Моддий илмлар уларни одам қила олмаган. Илон Маск ҳар чанд уринмасин, ўғлини ўз жинсини ўзгартиришдан қайтара олмади. Моддий илми ҳам, топган бойлиги ҳам тарбияда ҳеч нарсани ҳал қилиб бермади. Олдинда ҳам кўплаб Ғарб кашфиётчилари ва ихтирочиларининг шахсий ҳаёти шу каби пораканда бўлган. Уларда ахлоқий гўзаллик, инсоний фазилатлар топилмаган. Негаки, улар бундай олий илмлардан узоқ бўлган. Мусулмон уламоларгина илмнинг бу икки қанотини бир хилда жамлай олган.
Бундан ташқари, Япония, Хитой, Германия каби мамлакатларда моддий тараққиёт қанчалар юксаклган бўлмасин, бугун ахлоқий таназзул, оилалар йўқ бўлиши, насл тўхташи каби муаммоларга дуч келмоқда. Уларнинг ичидаги инсофлилар уларни бу буҳронлардан фақат илоҳий таълимот, Ислом дини қутқаришини очиқ айтмоқда. Бу ҳақиқат кундан кунга ўз тасдиқини топиб, янада равшанлашиб бормқда.
Тўғри, моддий илмни ҳам иймону ихлос билан ўрганиб, уни ҳам ибодатга айлантириш, у билан шуғилланишдан руҳга озуқа олиш мумкин. Бироқ бунинг учун иймон ва диний илм керак, бусиз иложсиз.
Бугун биз дунё тажрибасидан керакли хулосалар олишимиз лозим. Фарзандларимизга моддий илмларни ўргатиш билан бирга, маънавиятни, дину диёнатни таълим беришимиз зарур. Моддий илмлар асосан касб ҳунар сифатида керак, аммо улар инсон маънавиятини шакллантиришга ярамайди. Маънавиятнинг чин озуқаси, ҳақиқий давоси Аллоҳ юборган ваҳий илмидир. Бусиз ҳар қандай уриниш чала бўлиши аниқ, кўпинча хурофотга қоришиб кетади. Ваҳийнинг сўнгиси ва ўзгаришсиз сақлангани Қуръону Суннатдир. Буюк алломаларимиз бу борада бизга энг яхши намунадир.
Устоз Ҳасан Ал-Муқрий
@Ijtimo_tg
Африканинг баъзи давлатлари АҚШ долларидан воз кечди
Сўнги вақтларда Африка қитъасининг молиявий соҳаларида Хитой таъсири тобора кучайшда давом этмоқда.
Замбия ҳукумати хитойлик компаниялар, ҳатто маҳаллий саноатчиларнинг солиқларни юань орқали тўлашига рухсат берди.
Кения эса Хитой олдидаги қарзларини юань ҳисобида қайта расмийлаштирди. Эфиопия ҳам шунга ўхшаш қадамларни режалаштирмоқда.
Мутахассисларга кўра, бу жараёнлар қитъада АҚШ долларига бўлган қарамлик босқичма-босқич камаяётганини кўрсатади.
Бундай қарорлар Хитойнинг юанни глобал миқёсда кенг жорий этиш стратегияси Африкада тобора кўпроқ қўллаб-қувватланаётганига ишорадир.
Бу воқеалардан сўнг Трамп тушида ҳам тинч ухлай олмаса ажаб эмас.
@ijtimo_tg
Сурияда SDGга қарши операция: Ҳалабда нималар содир бўлди?
- Ҳалабдаги маҳаллаларга ҳарбий операция
Сурияда сўнгги кунларда Ҳалаб шаҳри марказида жойлашган Шайх Мақсуд ва Ашрафия маҳаллалари атрофидаги вазият кескинликнинг энг юқори чўққисига чиқди. Ушбу икки маҳалла узоқ йиллар давомида террор ташкилоти SDG/YPG назорати остида бўлиб келган.
Уруш йиллари давомида катта миқдорда аҳоли кўчиб келган бу маҳаллалар тор ва бир-бирига туташ кўчалари, аҳолининг зич жойлашуви ҳамда мураккаб қурилиш тузилиши сабаб шаҳар ичида жанг олиб боришга қулай бўлган ҳудудлар ҳисобланади.
Бундай муҳит ташқи кучлар учун кириб бориш ва тўлиқ назорат ўрнатишни қийинлаштиради, қуролли гуруҳлар учун эса яширин позициялар ва узоқ муддатли мудофаа имконини яратади.
Шу сабабли Сурия маъмурияти айнан шу икки ҳудудда ҳарбий операция ўтказишга қарор қилди.
- Операция қандай бошланди?
SDG/YPG назоратидаги ушбу икки маҳаллада хавфсизлик аввал ташкилот аъзолари томонидан таъминланган, кириш ва чиқишлар эса Сурия ички хавфсизлик кучлари билан биргаликда назорат қилинган.
Бироқ 6 январь куни SDG/YPGга мансуб қуролли гуруҳлар қўшма назорат пунктларини тарк этиб, Сурия ички хавфсизлик кучларини камикадзе дронлар ва минаётлар орқали нишонга олди.
Шу билан бирга, Ҳалабнинг турли маҳаллаларига ҳам ҳужумлар уюштирилди ва шаҳардаги кескинлик янада кучайди.
Вазиятнинг назоратдан чиқиш хавфи ортиши ортидан Сурия армияси мазкур икки маҳаллани SDG/YPGдан тозалаш бўйича кенг қамровли операция бошлашга қарор қилди.
- SDG/YPG позицияларидан узоқ ҳудуд
Шайх Мақсуд ва Ашрафия маҳаллалари SDG/YPGнинг энг яқин асосий позицияларидан тахминан 60 километр узоқликда жойлашган эди.
Ҳудуднинг тор кўчалари ва мураккаб шаҳар тузилиши мудофаа учун қулай бўлган бўлса-да, маҳаллаларнинг тўрт томондан қуршаб олингани узоқ муддатли қаршилик кўрсатиш имконини кескин чеклаб қўйди.
- Назорат тикланди
Бир неча кун давом этган операциялар натижасида Сурия армияси Шайх Мақсуд ва Ашрафия маҳаллалари SDG/YPGдан тозаланганини ва Ҳалаб шаҳри маркази устидан назорат тикланганини маълум қилди.
- Ҳалабдаги назорат — минтақавий аҳамиятга эга
Маълумотларга кўра, мазкур маҳаллаларда Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қизил рўйхатида бўлган бир қатор террорчилар узоқ йиллар давомида паноҳ топган.
Шу боис ушбу ҳудудлар устидан назорат ўрнатилиши ҳарбий жиҳатдангина эмас, балки рамзий ва стратегик аҳамиятга эга воқеа сифатида баҳоланмоқда.
Ҳалаб шаҳри марказидаги вазиятнинг Сурия ҳукумати назоратига ўтиши минтақадаги хавфсизлик мувозанатига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
@ijtimo_tg
YouTube Исроилнинг жиноятлари ҳужжатлаштирилган юзлаб видеоларни ўчирди
YouTube платформасида Исроилнинг ҳаракатлари ва фаластинликларнинг азоб-уқубатларини ҳужжатлаштирган юзлаб видеолар ўчириб ташланди. Гап учта алоҳида каналга тегишли контент ҳақида бормоқда — бу каналларнинг учаласи ҳам бир вақтнинг ўзида ёпилди ва натижада ушбу видеолар ҳам жамоатчилик учун йўқ қилинди.
Бу ҳолат Исроилнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ заифлашган бир пайтда юз берди.
Айни шу сабабли Исроил ўзининг зарар кўрган имижини тиклаш ва кучайиб бораётган танқидларга қарши ахборот ва пропаганда усулларини фаол равишда ишга солмоқда.
Бунга мисол сифатида 2025 йил сентябрь ойида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунунг контент яратувчилар билан ўтказган учрашувини келтириш мумкин.
Ушбу тадбир айниқса X ва TikTok платформаларига алоҳида эътибор қаратилгани, ахборот эркинлиги ва цензурага камроқ дуч келадиган майдонларнинг нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.
Шу билан бирга, бу ҳолат ёш авлод орасида кенг тарқалган, кўпинча Исроилга нисбатан танқидий қарашларга эга фикрларнинг сиёсий аҳамияти ошиб бораётганини ҳам очиқ намоён қилди.
Мазкур учрашув атрофидаги баҳсларда яна бир жиддий даъво ўртага ташланди: гўёки иштирок этган айрим контент яратувчиларга Исроил манфаатларини қўллаб-қувватловчи ҳар бир пост учун 7 минг доллардан тўлов таклиф этилган.
Бу маълумот расман тасдиқланмаган бўлса-да, ахборот уруши доирасидаги ахлоқий саволларни янада кучайтирди.
TikTok’ни сотиб олиш масаласигача бўлган барча шу каби ҳаракатлар Исроилнинг медиа майдонида таъсир кучини сақлаб қолиш ва жамоатчилик фикрини шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегиясидан далолат беради.
Шундай экан, бу қадар фаол ахборот босими шароитида оддий фойдаланувчилар зиммасига қандай масъулият тушади?
Фақат хабардор бўлиш ва ҳақиқатни тарқатиш етарлими ёки бугунги ахборот муҳити янада фаол ва тизимли ёндашувни талаб қилмоқдами?
Манба:
Fokus+
@ijtimo_tg
Намойишлар марказидаги шахс: Эронда нега Хоманаийга қарши талаблар кучаймоқда?
Эронда бир неча кундан бери давом этаётган норозилик намойишларининг марказида турган энг қудратли шахс - мамлакатнинг сиёсий ва диний ҳокимиятини ўз қўлида жамлаган Али Хуманаийдир.
У Эрон давлатининг расмий раҳбари, шу билан бирга қуролли кучларнинг олий бош қўмондони ҳисобланади. Иқтисод, атроф-муҳит, ташқи сиёсат, миллий режалаштириш каби кўплаб соҳаларда фармонлар чиқариш ва якуний қарор қабул қилиш ваколатига эга.
Хуманаий ижроия, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятидан ташқари, армия ҳамда оммавий ахборот воситалари устидан ҳам тўғридан-тўғри ёки билвосита назорат ўрнатган.
Ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида диний раҳбар бўлиб келаётган Хоманаий ўзини ҳимоя қилувчи ва унга хизмат қилувчи мустаҳкам тизимни барпо этди ҳамда Эроннинг асосий институтларига кўплаб садоқатли шахсларни жойлаштирди.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, Хоманаий президентлик институтининг муҳим ваколатларини ўз ихтиёрига олиб, диний раҳбарлик лавозимини Эрон сиёсий саҳнасида ҳамма нарсани назорат қилувчи марказга айлантирган.
Шу сабабли, кунлар давомида кўчаларга чиққан норозилар ўзлари дуч келаётган босим ва сиёсати учун асосий жавобгар сифатида айнан Хоманаийни кўрмоқда. Намойишларни куч ишлатиб бостираётган Инқилоб посбонлари ҳам бевосита унга бўйсунади.
Хулоса қилиб айтганда, намойишларда Хоманаийнинг нишонга олиниши якка шахсга нисбатан ҳиссий реакция эмас, балки диний асосда шаклланган сиёсий тузумга қаратилган тизимли эътироздир.
Намойишчилар фикрича, муаммо ёмон ҳукуматда эмас - муаммо бутун тизимнинг энг юқори нуқтасида турган моделдадир.
Бу моделнинг ҳам юзи, ҳам рамзи, ҳам сўнгги қарор қабул қилувчиси эса - Али Хуманаийдир.
@ijtimo_tg
Аллоҳ таоло ҳолимизни шавқла гапирилган гаплар, ўткинчи шиорлар, ўзгаларни маломат қилиш сабабли ўзгартириб қўймайди. Ўзгариш, биз хатони хато деганимизда, фойдали ишларни устувор деб билганимизда, ислоҳот оғриқли бўлишини идрок қилганимизда бошланади. Лекин шундай бўлсада, бу йўлни танлаш бизга ноаниқликда давом этишдан кўра озроқ талофат олиб келади.
Роббини таниган, ўз нафсига нисбатан ростгўй бўлган бирор бир миллат зое бўлмаган, мағлуб этилмаган. Лекин чиройли гаплар гапира туриб амали ёмон бўлган, кўп шикоятчи бўлган ва фидокорлиги озайган миллат мағлубиятнинг ортишидан бошқа нарса кутмасин.
Муҳйиддин Алий Қорадоғий
@ijtimo_tg
«Мубашшир Аҳмаднинг саломатлиги оғир. У жазони ўтай олмайди» – адвокат
Алишер Турсунов Навоий вилоятидаги колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамоқда. Ҳимоячиси Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, Турсуновга «Қандли диабет II тип, инсулинга муҳтож тури» ва «Чап оёқ артрози» ташхислари қўйилган. Уламонинг оёқлари шишиб кетиб, танасида ҳар хил яралар пайдо бўлаётганига қарамай даволанишига рухсат берилмаяпти, дейди ҳимоячи.
👉
https://kun.uz/kr/81959399
Kun.uz расмий канали
АҚШ Венесуэладан нима истайди?
Венесуэлада фақат нефтгина эмас, яна нималар бор?
Венесуэлада нефтдан ташқари, миллиардлаб долларга тенг нодир минераллар, олтин ва бошқа қимматбаҳо табиий ресурслар мавжуд. Ана шу бойликлар АҚШнинг стратегик қизиқишини уйғатмоқда.
Венесуэла 303,2 миллиард барреллик тасдиқланган нефть захираси билан дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатнинг кунлик нефть ишлаб чиқариши қарийб 1 миллион баррелга етган.
Венесуэла 201 триллион куб фут табиий газ захирасига эга бўлиб, бу кўрсаткич билан дунёда 8-ўринни эгаллайди.
Мамлакатда тахминан 7 минг тонна олтин захираси мавжуд. Олтин соҳасида 250 мингга яқин одам иш билан таъминланган бўлиб, бу тармоқ иқтисодиёт учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мадуро олиб кетилгандан сўнг, олтиннинг унция нархи 4 400 доллардан ошиб кетди.
Мамлакатда темир, мис, боксит, кўмир, никель, колтан, олтин, олмос, рух ва титан каби қазилмалар мавжуд.
Бу минераллар смартфонлар, электр автомобиллар ва қурол-яроқ ишлаб чиқаришда стратегик аҳамиятга эга.
Венесуэланинг литий захиралари ҳамда Жанубий Америкадаги дунё литий ишлаб чиқарувининг тахминан 62 фоизини таъминлайдиган “литий учбурчаги” (Аргентина–Боливия–Чили) ҳудудига яқин жойлашуви мамлакатни электр автомобил ва батарея бозорида стратегик аҳамиятли қилади.
Ер ости бойликларидан ташқари Венесуэла биологик хилма-хиллик жиҳатидан ҳам жуда бой. Мамлакатда 20 мингдан ортиқ ўсимлик тури мавжуд бўлиб, Амазонка ҳудуди туфайли дунёдаги “мега-хилма-хил давлатлар” қаторига киради.
Қисқаси, Трампнинг мақсади фақат Николас Мадуро'нинг шахси ёки Венесуэладаги ҳукуматни алмаштириш билан чекланмайди. Аслида, бу жараён ортида анча кенг қамровли геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатлар ётибди. Венесуэла - дунёдаги энг йирик нефть захираларига эга, шу билан бирга олтин, табиий газ, литий ва замонавий технологиялар учун ўта муҳим бўлган нодир минералларга бой мамлакат ҳисобланади.
Турмушдаги саодат сирлари
"Бахтли, осойишта турмуш эгаси бўлишига қарамай саодатли, осойишта умр кечираётгани ҳақида гапирадиган жуфтни ҳеч учратмадим. Чунки инсон неъматларнинг қадрини заволидан олдин англаб етмайдиган, ношукр қилиб яратилган. Чунки у ортиқча хоҳиш-истакларга кўз тиккан ва ҳар доим бир неъмат берилса, янада кўпроғини талаб қилади. На унга қаноат қилади ва на у неъматдан баҳра олади. Шунинг учун ҳам эрлар доимо аёлларидан шикоят қилишади. Улардан бирортаси аёли ўлиб, у билан ўртасидаги ришта узилиб, унга доир умиди қолмагунича миннатдор бўлишмайди.
Менга келсак, ҳозирданоқ Аллоҳнинг неъматлари ҳақида гапирган, Унинг иноятига иқрор бўлган ҳолда айтаманки, мен турмушимдан мамнун ва бахтиёрман. Ушбу саодатга эришишда менга турмуш қуриш истагида бўлган ва турмушдаги саодат пайида бўлган барчанинг қўлидан келадиган баъзи нарсалар кўмакчи бўлди. Синаб кўрмаганлар менинг тажрибаларимдан фойдаланишлари мумкин. Ҳали бу йўлдан ўтиб кўрмаганлар ушбу йўлнинг таърифини йўловчисидан эшитсинлар:.."
Батафсил:
https://telegra.ph/Turmushdagi-sodat-sirlari-01-08
@ijtimo_tg
Фикр ва тушунчалар атрофидаги фаолиятимизда нимага эҳтиёж сезамиз?
"Бизнинг муаммомиз фикрларнинг озлиги эмас. Фикрлар кўп ва кўпи тўғри, ажойиб фикрлар. Бизнинг асл муаммомиз - мана шу фикрларнинг татбиқи учун йўл топилмаслигидир. Татбиқ қилинмаётган фикр эса манфаат келтириш ўрнига эгасига юк бўлиб қолаверади."
Батафсил:
https://telegra.ph/Fikr-va-tushunchalar-atrofidagi-faoliyatimizda-nimaga-eh%D2%B3tiyozh-sezamiz-01-07
@ijtimo_tg