
𝑰𝑳𝑴_𝑵𝑨𝑱𝑶𝑻
Зоҳир ҳунук одам эди. Аммо асал каби ширин қалби бор эди. Бир куни матоларини сотаяётганида ортидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сездирмасдан келиб, уни қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир: — Ким бу, қўйиб юбoр! — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам…
Зоҳир ҳунук одам эди. Аммо асал каби ширин қалби бор эди.
Бир куни матоларини сотаяётганида ортидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сездирмасдан келиб, уни қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир:
— Ким бу, қўйиб юбoр! — деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб:
— Қул сотиб оладиган кишиман, — дедилар.
Зоҳир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овозларидан таниб, ўзига, ўзининг ҳунук башарасига ишора қилиб, ўлароқ деди:
— Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олади?!
Шунда Пайғамбаримиз айтдилар:
— Сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан
!
“Набавий тарбия”
📚
китобидан
@ilm_najotim
Киши гоҳида амали билан ета олмаган чўққига нияти билан етади.
“Набавий тарбия”
📚
китобидан
@ilm_najotim
Муалло ибн Фазл айтадилар:
«Саҳобалар Аллоҳ таолодан Рамазонга соғ-омон етказишини сўраб, олти ой дуо қилар эдилар. Кейин У Зотдан рўзаларини қабул қилишини сўраб, яна олти ой дуо қилар эдилар».
#устоздан
✍
🤲
Аллоҳим, бизларни Рамазонга қалбимиз, тилимиз, кўзларимиз ва қулоқларимиз пок ҳолда етказгин. Омин.
@ilm_najotim
Рамазонга ҳам
7⃣
3⃣
кун қолибди. Насиб қилса,
январ
ойи бошларидан
Рамазонга тайёргарланиш
учун
3⃣
0⃣
кунлик
📚
китоблар
мутолаасини
ҳам ўтказамиз.
Бу эса бир йил аввалги, менга сокинлик бағишлаган дарс жойим эди.
🌟
Китобларимнинг 4 дан 1 қисмини янги дарс столимга жойлаяпман. 2025-йилдаги орзуларимдан бири дарс столи олиш эди, бу ҳам ушалди, Алҳамдулиллаҳ.
🌟
Китобларни тартиблаб, жойлаганимдан кейинги ҳолат сизларга ҳам қизиқми? (Ўзимга ҳам жуда қизиқ
☺️
)
Бу буюк дин ҳатто хотиннинг оғзига солиб қўядиган луқманга ҳам садақа савобини ваъда қилган!
🌟
“Набавий тарбия”
китобидан
2-гурух Равшанова Шахло
@ilm_najotim
📖
Биз Қуръон ўқиганимизда уни шахсан ўзимизга хитоб қилаётганини ҳис этамизми?
🍃
Тавба ҳақидаги оятни ўқиганимизда, Аллоҳ таоло гўё бизга: “Эй фалончи, тавба қил”, дегандек бўладими?
🍃
Садақага тарғиб қиладиган оятни ўқиганимизда, Аллоҳ таоло гўё бизга: “Эй фалончи, қариндошлик алоқаларини боғла”, дегандек бўладими?
🍃
Ота-онага яхшилик қилиш лозимлиги ҳақидаги оятларни ўқиганимизда, Аллоҳ таолонинг:
“Тур, фалончи, ота-онангга яхшилик қил”, деганини танамизда ҳис этамизми?
🍃
Саҳобалар билан ўртамиздаги фарқ мана шу! Улар оятларни ўқишганда, Аллоҳ худди ўзларига хитоб қилаётгандек билишар эди!
📚
«Набавий тарбия» китобидан
@ilm_najotim
Бугун
Жума
— айнан ўша кун. Ишларимиз ҳеч қачон тугамайди, лекин вақтимиз ўтиб боряпти.
Бугун энг азиз инсонларингиз – ота-онангизни зиёрат қилишни, дуосини олишни режангизга киритинг. Бу сиз учун ҳам, улар учун ҳам энг катта совға
🌷
@BintuSodiq