
العلم نور ИЛМ БУ НУР
🎁
Имтиҳондан туҳфа
💭
Азизлар, қуйидаги видео —
толибаларимиз томонидан
тайёрланган кичик туҳфа.
«Роббингизни танинг»
дарсидан ўрганганларидан бир парча,
қалбларидан чиққан самимий сўзлар, ўйлантирувчи эслатмалар — барчаси шу видеода жамланган.
Илмни севган, ҳақиқатни излаган ҳар бир инсон учун ибрат ва руҳий қувват бўлади, иншаАллоҳ.
🎈
Мархамат кўринг.
▫️
IKKI NUR usul va asos
📩
https://t.me/darul_arQampodcast
📱
https://www.instagram.com/reel/DaznjD8NcU7/?igsh=eTdwd3Q0MDg3azBz
Инсонлар ичида энг афзали бўлмоқни истайсизми?
Бунга қодирсиз, албатта. Унда қуйидаги ҳадисга қулоқ тутинг:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди:
— Инсонлар ичида энг афзали ким?
У зот айтдилар:
— Ҳар бир қалби пок, тили ростгўй бўлган кишидир.
Саҳобалар дедилар:
— Ростгўй тилни биламиз, аммо “қалби пок” дегани қандай?
У зот айтдилар:
— Қалби пок у – тақводор ва покиза бўлган саломат қалбдир. Унда – на гуноҳ, на адоват, на ҳасад ва на зулм бўлади.
(Ибн Можа ҳадиси: 3416)
https://t.me/ILMBUNUUR