
Имом Бутий ҳикматлари
Аллоҳнинг аскарлари.
Ҳеч бир гапирувчи: ”Мана уламолар ёмғир сўраб дуолар қилишди, ёмғир ёғгани йўқ, қани у ёмғир” - демасин.
Ҳеч бир деювчи: ”Бу илм ҳақиқатлари, дин масалалари эмас” - демасин.
Ҳеч ким бундай гапни гапирмасин.
Биз Аллоҳга дуо қилаябмиз, чунки биз Унинг бандаларимиз, бурчимиз ҳам Унга дуо қилишдир.
Аммо ижобат қилишга келадиган бўлсак, биламизки бизларнинг ўзимиз ижобат қилишга муносиб эмасмиз. Агарда У, ижобат қиладиган бўлса, истисно тариқасидаги саҳоват билан бизларга ижобат қилади. Агарда ижобат қиладиган бўлса Аллоҳ азза ва жалла истисно ҳолатлардагина бизларнинг чақириғимизга жавоб қилади.
Бу ерда биз унинг амалиётларидан билган масала Аллоҳ таоло бизларнинг дуоларимизни ижобат қилмаслигидир. Бунинг сабабларини ўзларингиз яхши биласиз.
Ҳа, биз ҳар қачон Унинг бандаларимиз.
Ўша гапирувчиларнинг бири; ”Машойихлар (имомлар) об-ҳавони ўрганиш маркази ҳодимларининг хабарларини кутиб туради, агар бир неча кундан кейин атмосфера босими пастлаб келишини билсалар ёмғир ёғишини дуоларига боғлаш учун истисқо намози ўқишга шошадилар” - дейди.
Воажаб, шу даражада Аллоҳдан тўсилган инсонга ҳайрон бўламан. Булутни ҳаракатлантирадиган ким? Ким ёмғир ёғдиради, ким? Албатта, У Аллоҳ субханаҳу ва таолодир. Сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатадиган ҳам Аллоҳ.
”У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир”. Раъд,13.
Сизлар эшитаётган назорат қонунларидан иборат барча нарсалар, денгизлар, буғланишлар ва булутларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг аскарлари ва унинг хизматчилардир.
Мен инсонга ҳайрон бўламан, у тез оқар дарёни шиддат билан оқаётганини кўриб ўзининг диққат эътиборини унинг шу тезлигига қаратиб ўзида кучли таъсурот қолдирадиган нарса шу деб билади-да, уни ким бошқараётганига эътибор бермайди.
Аллоҳим биз сендан фикримиз ва ақлимиз ўртасида айланиб юрган нодонликдан паноҳ сўраймиз.
Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбасидан.
Абдуллоҳ Ғуломов.
👇
👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
👆
👇
Аллоҳнинг аскарлари
Имом Бутий
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
“Ёмғир сўрашнинг йўли ва хавфли бўлган касалликларга қарши ҳимоя”
Имом Бутий
✍️
🎤
Абдуллоҳ Ғуломов
2021-йил.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
ИМОМ БУТИЙ ЁЗУВИ БИЛАН ЁЗИЛГАН ҲАДИС НАБАВИЙ.
Ўз тилингни бошқаргин ва уйинг ўзингга кенг бўлсин. Хатоларингга йиғлагин.
_
Изоҳ:
* Сўзларни камайтириб фақат яхши сўзни гапириш кераклиги тўғрисида Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг берган насихатлари.
** Сенга Аллоҳ ризқ қилиб берган аёл, бола, маскан ва бундан бошқа дунё фароғатларига рози бўл.
*** Қилган гуноҳ ва хатоларингга надомат қилиб, нафсинг тарбияси ва уни ислоҳ қилиш билан шуғуллан.
А. Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
”Насиймуш-Шом” сайтида ёзилган Имом Бутий ҳикматларидан.
Эй ақлли синглим!
• Сизни вақтинчалик чирой ва тентаклик шухрати ҳалокатли хатарга йўналтирмасин.
• Яқинда сиз унинг ҳужумига афсуслар қиласиз. Ўшанда бу надомат сизни бирор нарсадан қутқара олмайди.
• Чирой тез кетади.
• У ўзидан сизга биргина асарни қолдиради: У оғир ташвиш бўлиб унда сиз оловга ҳайдаласиз.
• Мен сизни йўқ бўлиб кетувчи шаҳватга тўйинишингиз ва фоний лаззатга қарам бўлишингиз йўлида тангри таолонинг ҳамда жаннат ва дўзахни яратувчиси бўлган Аллоҳнинг ғазабини чиқаришингиздан эҳтиёт бўлишга чорлаб огоҳлантираман.
• Мен сизни ҳаяжонли очиқ (яланғоч) танангизни кишиларнинг ахлоқларини тойилтирадиган ва уларнинг ақлларини йўқотадиган ҳамда адашиш ва залолат водийларига туширадиган сирғанчиқ жой қилиб қўйишингиздан огоҳлантираман.
• Агар (шундай қилсангиз) сиз бир оз муддатдан сўнг Аллоҳ таолонинг олдида одамларнинг гуноҳларини елкангизда кўтарасиз.
• У инсонлар Аллоҳнинг розилигига эргашиш билан саодатга эришган авлодлар эди. Бас энди улар ҳам сиз туфайли Аллоҳнинг ғазабини уйғотадиган йўлга юрганлари сабабидан бахтсиз кишиларга айландилар.
• Аллоҳ таоло сизга омонат қилиб берган энг гўзал неъматни мусулмон йигитлардаги исломий хулқларни овлашга олиб борадиган энг яқин йўл қилиб олишлари учун Аллоҳнинг душманлари қўлига топширадиган қурол қилиб қўйишингиздан огоҳлантираман.
Чунки уларда ҳамла қилувчи дахшатли ҳаёл ва бузиб ташловчи қўпол кучлар бор.
Кийинган ялонғочлар номли мақоладан
Абдуллоҳ Ғуломов.
а қилаётган кишилар ким? Улар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганлардир. Бу ҳозирда бўлиб турган воқелик. Бу кўринишдан ғарб олами, аниқроғи ғарб оламининг раҳбарлари ҳайратда қолишмоқда. Кўришаётган бу нарсадан улар қўрқинчдалар.
давоми бор..
Имом Бутийнинг видео сухбатидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
ҚИЁМАТ БЕЛГИЛАРИДАН БИРИ.
Қиёмат соати яқинлашганининг белгиларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзга биноан қуёшнинг мағрибдан чиқишидир.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳис-салом; “Қиёмат олдидан олтита ишни сананглар” - деб уларнинг аввалида қуёшнинг мағрибдан чиқишини айтганлар.
Араб луғати уламолари айтадилар. Бир жумла ёки сўзда ҳақиқат ва мажозни жамлашимиз жойизми? Яъни сўзни бир вақтнинг ўзида ҳақиқий ҳамда мажозий маъноси билан тафсир қилишимиз мумкинми?
Луғат олимлари ушбу мавзу ҳақида баҳс юритганлар. Луғат уламолари бу ҳақида баҳс юритган вақтда матнларнинг тафсир қилиш қоидаларини Қуръон матинларига мувофиқ тарзда иш тутганлар. Луғат уламоларининг ҳаммалари “агар тақозо этадиган далиллар мавжуд бўлса бир калимани бир вақтнинг ўзида ҳақиқий ҳамда мажозий маъноси билан тафсир қилишимиз жоиздир” - деганлар. Ушбу калимани ҳақиқий ва мажозий маъноси билан тафсир қилишимиз учун далиллар топилса уни шундай тушунтиришимизга ҳеч қандай монеълик йўқдир.
Луғат уламолари айтган ушбу қоида ушбу ҳадисда ҳам қўлланилади.
Яъни, қиёмат яқинлашганининг белгиси Расулуллоҳ айтганларидек, “Қуёшнинг мағрибдан чиқишидир”.
Ушбу сўзнинг ҳақиқий маъноси нима? Унинг маъноси биз юқорида эслаб ўтганимиз яъни кунлардан бир кун одамлар қуёшнинг мана бу тарафдан (мағрибдан) чиққанини ва унинг тескари томонга юрганини кўрадилар. Ернинг айланиши ҳам ўзгариб кетади. Бу ҳадиснинг ҳақиқий маъносидир. Бу ерда мажозий маъно ҳам бўлиб уни ҳам тафсир қилишимиз мумкин.
У нима? Қуёшдан мурод ислом. Ислом қуёши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилган вақтда машриқдан тарқалди. Арабистон ярим ороли ер куррасига нисбатан шарқда жойлашган. Халқларни Аллоҳ мушарраф этган ушбу дин бобомиз Одам алайҳиссалом яратилганидан бошлаб инсонлар онгини ёритиб келаётган қуёш эканида ҳеч шубҳа йўқ. Уларнинг онглари Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ҳидоят нури билан ёришиб келмоқда. Бунда ҳеч қандай шак шубҳа бўлиши мумкин эмас. Лекин бу бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган ҳадиснинг мажозий маъносидир.
Ақллар учун ҳидоят қуёши бўлган ушбу ислом нурлари (аввалда) чиққан жой ва кунга нисбатан сўниб тамом бўлмоқда. Одамлар уни қовурмоқдалар, ундан норози бўлмоқда, машаққат чекмоқда ва ҳозирда ўзларингиз кўриб турганингиздек ундан юз бурмоқдалар.
Ислом қайерда янгиланиб унинг қуввати ва фаолияти қайерда кўринмоқда? Ғарбда жонланмоқда. Унинг биринчи ҳосилларини ва дастлабки натижаларини бугунги кунда ўзингиз кўриб турибсиз.
Ҳа, бу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган нарсанинг мажозий маъносидир.
Ҳўп, энди савол туғилади. Биз ушбу ҳадисни қайси маънога кўра тафсир қиламиз, аввалги ҳақиқий маъносига кўрами ёки иккинчи мажозий маъносигами? Жавоб шуки, ҳадисни икки маъносига кўра, яъни икки маънони биргаликда тафсир қиламиз.
Қиёмат соати яқинлашганининг аломатларидан бири осмон бағрида жилваланаётган ушбу қуёшни мағрибдан зуҳур қилиб чиқишидир. Ва биз уни кўриб унинг ботиш жойи машриқ бўлганини ҳис қилишимиздир. Бу ўша ҳадиснинг ҳақиқий маъносидир. Бундан ташқари яна унинг мажозий маъноси ҳам бор.
Нима учун? Чунки араб луғатининг қоидаси бу ишни жоиз дейди. Сабаби бу ерда унга ишора қиладиган далиллар мавжуд. Агарда шу ишни тақозо этадиган далиллар топилса ҳақиқат ва мажозни қабул қилувчи калимани (сўзни) бир вақтнинг ўзида икки маъноси билан тафсир қилишимиз жойиз бўлади.
Бунинг мисоли ислом шариатида ҳамда матинлардан иборат ҳукмларда жуда кўп келган.
Лекин кимдир айтиши мумкин, унинг мажозий маънода ҳам тафсир қилинишининг далили нима, ҳақиқий маъносининг ўзи етарли эмасми?
Айтамизки, унинг ҳақиқий маъносида ҳеч шубҳа йўқ, биз у ҳақида бирор шубҳага ҳам бормаймиз, лекин Бореъ субханаҳу ва таоло айтган;
"Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар". Муҳаммад, 38.
Бу Аллоҳ азза ва жалланинг хитобидир. Кимга? Бу оламнинг шарқий бир бўлаги бўлган араб жазирасига қарата айтилган хитобдир.
Аллоҳ айтди;
"..агар сиз юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур".
Илоҳий баёнот ишор
#juma_suhbati
🌙
Мавзу: ҲАЛОЛЛИК – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ
🎤
Абдуллоҳ домла Ғуломов
– Учтепа
тумани “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
https://t.me/imombutiyrahimahulloh