
Inomjon Domla | Rasmiy sahifa
❗️
Намознинг жисмоний фойдалари
Қиём - Тик туриш:
➖
Белдаги оғриқларни 25% камайиши.
➖
Тиззалардаги оғриқларни 52% камайиши.
➖
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Рукуъ холати:
➖
Белдаги оғриқларни 18% камайиши.
➖
Тиззадаги оғриқларни 63% камайиши.
➖
Кафтдаги оғриқларни 32% камайиши.
➖
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 22% камайиши.
Сажда холати:
➖
Белдаги оғриқларни 24% камайиши.
➖
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 13% камайиши.
➖
Тиззадаги оғриқларни 53% камайиши.
➖
Билаклардаги оғриқни 28% камайиши.
Қаъда холати:
➖
Белдаги оғриқларни 37% камайиши.
➖
Оёқ бармоқларидаги оғриқларнинг 17% камайиши.
@Inomjon_Domla
#ибрат
Нима учун аввало намоз дейилган?!
• Намоз — Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган амали;
• Намоз — фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради;
• Намоз — агар вақтида ўқилса, Аллоҳга энг маҳбуб амаллардан;
• Намоз — мўминларга вақтида фарз қилинган;
• Намоз — Набий саллаллоҳу алайхи васаллам вафот этаётган лаҳзада васият қилган нарса;
• Намоз — дунё машаққатларидан роҳат;
• Намоз — хатоларни ўчиради;
• Намоз — банда билан Роббисини орасини боғлайди;
• Намоз — қасддан тарк қилиниши мўминликдан чиқариб юборади;
• Намозни — қасдан тарк қилган киши ҳалокатга боради;
• Намозни — тарк қилган киши дўзахнинг сақар водийсидан жой олади;
• Намозни — тарк қилган киши Аллоҳнинг кафиллигидан чиқади.
@Inomjon_Domla
Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлалар келган.
➡️
Уни қуйидаги тартибда берилган.
⬇️
🔔
Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:
✔️
1️⃣
. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят).
2️⃣
. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят).
3️⃣
. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят).
4️⃣
. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят).
5️⃣
. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят).
6️⃣
. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят).
7️⃣
. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят).
8️⃣
. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят).
9️⃣
. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят).
🔟
. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят).
1️⃣
1️⃣
. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят).
1️⃣
2️⃣
. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят).
1️⃣
3️⃣
. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят).
1️⃣
4️⃣
. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят).
1️⃣
5️⃣
. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят).
1️⃣
6️⃣
. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).
🔔
Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:
❎
1️⃣
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).
2️⃣
"Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205 оят).
3️⃣
"Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276 оят).
4️⃣
"Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32 оят).
5️⃣
"Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57 оят).
6️⃣
"Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140 оят).
7️⃣
"Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36 оят).
8️⃣
"Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107 оят).
9️⃣
"Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).
🔟
"Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87 оят).
1️⃣
1️⃣
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).
1️⃣
2️⃣
"Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38 оят).
1️⃣
3️⃣
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).
1️⃣
4️⃣
"Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77 оят).
1️⃣
5️⃣
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).
1️⃣
6️⃣
"Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23 оят).
📢
Ўзимизга ўзимиз савол берайлик.
🟠
Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб
🟠
ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми
❔
📢
Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.
✅
📢
Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.
✅
⭐️
Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз.
✅
@Inomjon_Domla
Payg'ambarimizning qizlarimizga go'zal hadislari
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari
@Inomjon_Domla
#Hazratni_xotirlab
"Qovurg‘ani ezgan sizmi...?"
Ustoz Azizxo‘ja domla Inoyatov
To'liq videoni ko'rish
@Inomjon_domla
•
Гўзал ҳаётни истаганларга 10 тавсия
1. Саҳар вақтларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-оят).
2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).
3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-оят).
4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми? (Нисо сураси, 82-оят).
7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: "Бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
8. Садақани яширинча бермоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади", деганлар.
10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят).
📚
«Ўкинма» китобидан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Telegram
|
YouTube
|
Instagram
•
Qarz bergan odam qanday qilib savob olishi mumkin...?
🎙
INOMJON DOMLA
Telegram
|
YouTube
|
Instagram
• Qarzlardan qutilish yo'li - buni har kuni qiling...
🎙
INOMJON DOMLA
Duoning o'qilishi
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ
Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал
Telegram
|
YouTube
|
Instagram
• Kim 5 mahal namoz o'qisa...
🎙
INOMJON DOMLA
Telegram
|
YouTube
|
Instagram
• Kimni qalbi qattiq bo'lsa...
🎙
INOMJON DOMLA
Telegram
|
YouTube
|
Instagram