
HAYOTIY HIKOYALAR
🦋
😇
🥰
😇
😇
🥰
😇
🥰
🥰
🥰
🥰
🦋
QIZLA ASAL PIJAMKA VA PENUAR KANALINI TOPVOLDIM. NARSALARI SHUNAQA ZO'R!
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
❤️
Go'zal qirolichalarimiz uchun maftunkor va jozibador penuar va komplektlar.
👑
💋
💋
💋
💋
💋
👙
👙
😀
👙
👙
🎭
👙
😈
💆♀️
👙
👙
👗
👚
🐈⬛
🩴
🛏️
🩴
❌
ERKAKLAR KIRMASIN
❌
Kanalimiz ssilkasi
⬇️
https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi
https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi
#6
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
🅰️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
‼️
‼️
💥
💥
💥
KOTTA SKIDKALAGA ULGURING
┏━━━━━━━━━━━┓
彡
👉🏻
❤️
K I R I SH
❤️
👈🏻
彡
┗━━━━━━━━━━━┛
https://t.me/+PqhCrSfY9BhlMzEy
Reklama xizmati:
@made_Durdona
Homiy kanal:
🤍
🤍
OPTOM DASTURXON VA PASTELLAR
😊
💕
ENG CHIROYLI FASONLARNI IZLAYAPSIZMI UNDA YAQINROQ KELING
❤️
❤️
❤️
OQSHOM LIBOSLARI
👗
QIZALOQLAR
😊
KELINCHAKLAR
❤️
UCHUN
👗
UYGA
👗
KO'CHAGA
👗
KIYISHGA
❤️
BARCHA TURDAGI FASONLAR SHU YERDA
👇
👇
👇
https://t.me/faasonlar_olami
https://t.me/faasonlar_olami
Eng samimiy va hamyonbop tabriklar
🥳
🥳
🥳
https://t.me/yaqinlarimga_tilaklarrr
https://t.me/yaqinlarimga_tilaklarrr
Hayot_Sinovlari
#N_346
- Унда яқинроқ келинг.. Мана бундай... Бундай
қилиб соғасиз... Қўрқманг, ҳўп?
- Ҳўп..
Келинойим билан ўрин алмашдик. Бошида кўнглимда
хавотир бор эди-ю, аммо бир икки ҳаракатдан кейин
хотиржам тортдим. Вой, Худойим-э... Ҳеч ҳам
қилмаган ишларимни бу ерга келиб қилиб кўряпман-
а... Ажойиб экан... Хихихих.... Менга ёқяпти.. Синдорга
шу атрофдан уй олишимизни айтсаммикин-а? Ҳар тонг
эрталаб уйғонганида сут соғиб, пишириб берардим
кейин.. Ахахахаха! Жуда кулгули.
Бунга у кўнмаса керак.. Ахир, бутун умрини
шаҳарда, балки чет элда ўтказгандир ҳам..
Сутни ҳам амаллаб соғиб олдим. Энди эса келинойим
билан нонушта тайёрлашга тушдик. Бироз ўтиб
қолганлар ҳам уйғонишди. Бу вақт ичида ҳовлиларни
чиройли қилиб супуриб қўйдим. Сўнгра ҳаммамиз
ўтириб нонушта қилдик...
* * *
Бу ерга келганимга ҳам икки ҳафта бўлай деяпти.
Синдор ҳамон мени топмади-е.. Ёки қутулганига
шукр қилаётганмикин? Уйдагилар ҳам "куёв
қачон келади" деб сўрагани сўраган.. Бир икки
мартта "уришиб қолдингизми?" деб ҳам сўрашди
ҳатто.. Зўрға бу тақлиддаги саволларидан қутулдим-
э...
Эрталаб уйларни бироз йиғиштириб чиқдим. Дарвоза
олдида анча бош кўтариб қолган бегона ўтларни
ҳам тозаладим. Уларни олдимда Машаойга олиб бориб
бердим. Бирам яхши кўриб қолибман, шу сигирни.
Деярли ҳар куни ўзим соғаётгандим.
Hayot_Sinovlari
#N_345
Қизиқ.. Мени қаердан излаётган экан-а?
Ахир, уйга бормаган бўлсам.. Ҳеч қаердан топа
олмай чунонам фиғони фалакка чиққандир.
Дадамга айтмайди. Негаки у ерда ваҳимачи
эгизагим бор. Дарров тривога кўтаради, бу Ҳасан
деганлари.. Эҳ, майли.. Ишқилиб мени топган пайт
кайфияти яхши бўлсинда... Ҳозир эса жуда
чарчадим. Ухлашим керак..
Тонгда сигирнинг безовта мараши сабаб уйқум
бузилди. Кеча телефонимни сим картасини чиқариб
ёқиб қўйган эдим. Ҳеч бўлмаса соатни кўришга
ёки будилник учун зарур бўлиб қолади деб. Сим
картани эса ғилофининг ичига солиб қўйгандим..
Хуллас, соатга қарасам энди беш ярим бўлибди. Бу
сигирга нима қилган экан, десам сут бериш учун
келинойимни чақираётган экан, қурмагур..
- Бўлди, бўлди.. Машаой, мана кетяпман.. Ўзимни
чиройли сигирим.. Ювош сигирим.. - ўрнимдан туриб
ташқарига чиқсам келинойим қўлларига челакни
кўтариб олиб оғил томонга кетаётган эканлар..
Дарҳол обдастани олиб юз-қўлимни ювдим.....
- Тепмайдими, келинойи? - дедим орқа оёқларини бир
бир кўтариб қўяётгани учун ҳадиксираб.
- Келинг, Назмия.. Йўқ, тепмайди.. Ювош, ювош..
- дедилар жониворни силаб қўйиб..
- Мен ҳам соғиб кўрсам бўладими? - вой бу фикр
миямга қаердан келиб қолди, ҳайронман..
Келинойимлар ҳам кулганча менга қарадилар.
- Ростдан соғмоқчимисиз?
- Ҳ.ҳҳаа..
#Hayot_Sinovlari
#N_344
- Опа, томоғингиз оғриб қолмасин. Муздеклик
қилмайдими? - деди жияним Дилёра сувни
ичаётганимни кўриб.
- Ўрганиб кетганман.. Ҳечқиси йўқ.. - дедим
жилмайиб.. Бу ерлар анча ўзгариб, янада
гўзаллашиб кетган. Энди ўсаётган майсалар, яна
баланд тоғларнинг учида тўпланиб қолган қорни ҳам
кўриш мумкин..
Анча салқин тушгач, уйдагилар
хавотирланишмасин деб ортга қайтдик. Кечликдан
сўнг, амакимлар ҳам Синдорни сўраб қолдилар..
- Куёвни нега олиб келмадинг, қизим?
- Ишлари бор эди. Муаммо чиққан экан.. Шуларни
тугатиб мен ҳам бораман дегандилар.. - бироз аввал
пухта ўйлаб олган ёлғонимни ҳаммага
эшиттирдим.
- Хавотир олмасин.. Гаплашиб қўй, Назмия.. -
дедилар бувим ҳам..
- Ааа..ҳаа... Яқинда гаплашгандим.. -
ёлғонларимни Аллоҳни ўзи кечирсин.
- Вой шунақами? Нима деди, куёвим? Қачон
келар экан?
- Ҳали ишларини якунламаптилар.. Бўшашим билан
бораман дедилар, буви..
- Ҳа, майли.. Нима бўлса ҳам омадини берсин..
Стол устини йиғиштириб олиб, идишларни ҳам ювиб
қўйдик. Келинойим бўш хонани тайёрлаб бердилар.
Энди бемалол ухласам ҳам бўлади..
Кўзимни юмсам Синдорни ғазабланган қиёфасига
дуч келяпман. Бу эргинам мени топа олмай ҳалак бўлгандир.
СУПЕР ЧЕГИРМА
🔥
📖
"ҲАЁТ СИНОВЛАРИ" АСАРИНИНГ ТЎЛИҚ ВАРИАНТИНИ
‼️
5 000 СЎМ
‼️
ЭВАЗИГА
ЁПИҚ КАНАЛДА ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН
✨
АСАР ТЎЛИҚ ТУГАЛЛАНГАН
✅
АСАР 600 К,ИСМДАН ИБОРАТ
9860130144517807
БОЙМУРОДОВА ГУЛНОРА
💌
МУРОЖААТ УЧУН
👉
@RealGuliKontrol
⏳
ЧЕГИРМАГА УЛГУРИБ ҚОЛИНГ!!!
🚀
#Hayot_Sinovlari
#N_343
- Яна бироздан сўнг оламиз.. Кейин биргаликда
тушлик қиламиз, Назмия.. Анча ўрганиб олдингиз-а?
- дедилар кулиб.
- Ҳа.. Ўрганиб олдим. Ўйлаганимчалик қийин эмас
экан..
- Насиб қилса, уйга қайтганингизда ҳам оила
аъзоларингизга тайёрлаб берасиз.. Уйда тандир борми?
- Бор.. Лекин ҳеч ким ҳеч нима пиширмайди..
- Энди сиз борсиз. Ўзингиз ёпиб берасиз-да..
- Тўғри.. Ҳа, келинойи.. Нон ёпишни ҳам ўргатинг.. -
дедим мўлтиллаб.
- Кечагина ёпгандим. Эрта-индин хамир қораман
энди.. Шунда ўргатаман, ҳўп?
- Майли..
Тандир сомсалар ҳам тайёр бўлди. Иссиққина,
ўйлашимча мазаси ҳам ажойиб бўлса керак..
Сомсаларни олиб уйга кирдик. Қандай мазза! Вой
шунақанги ажойиб чиқибдики! Таърифлашга тилим ожиз...
Уйга борганимда ҳам худди шунақа қилиб пишириб
бераман деб қўйдим ичимда..
Биз тушлик қилиб бўлдик ҳамки, амаким билан
мактабнинг юқори синфига ўтган жияним келиб
қолишди. Мени кўриб хурсанд бўлиб кетдилар. Ҳа, бу
оилани анча ҳайратда қолдирганим рост.. Келинойим
айтганларидек кечкига амакимни ўзлари ўчоқда
ош қилиб берадиган бўлдилар..
Катта жияним ҳам тикувчилик курсига қатнаётган
экан. У ёқдан келгач эса болалар билан ўша булоқ
бошига отландик.. Бирам чиройлики.. Ранглари шундай
тиниқ, соф, зилол сув..
#Hayot_Sinovlari
#N_342
- Бизми? Биз сиз билан тандирда сомса ёпамиз.. -
десалар еттинчи осмонга учибман-а!
- Воҳ, қандай яхши! Тезроқ тайёрлайлик, келинойи..
Тандир сомса емаганимга ҳам анчаа бўлганди.
Баҳонада ўрганиб олардим ҳам..
- Майли.. Мен хамир қораман. Сиз ичидаги
масаллиқларини тайёрлаб турасиз, келишдикми?
- Келишдик.. - келинойим билан қўл ташлашиб сомса
тайёрлашга киришиб кетдик.
Ўзи ҳам жуда мароқ билан қилаётгандим ишимни.
Ора-орада келинойим гап билан кулдириб турардилар.
Тоғ ҳаёти шаҳарникидан анча фарқ қилади..
Анчагина.. Гап орасида мен севган жой - булоқ
ҳақида ҳам сўраб олдим. Ҳамон бор экан. Тушдан
кейин болалар билан айланиб келадиган бўлдик.
Келинойим хамирни қориб, ёйиб ҳам бўлдилар. Мен
ҳам масаллиқларни тўғраб тайёр ҳолга келтириб
қўйгандим, ҳисоб. Ичига туз ва зираворларни солиб
аралаштириб қўйдим ҳам. Сўнг, кичкина бўлакларга
бўлинган зувалаларни ёйишиб юбордим.
Бироз ўтгач эса чиройли тугилган бироқ ҳали
пишмаган хом сомсалар тайёр бўлди. Буни орасида
келинойим тандирга ўт қалаб ҳам келдилар.. Биргаликда
тугилган сомсалар билан тандир томон йўл олдик. Бир
икки марта келинойим қандай ёпиш кераклигини
кўрсатиб бердилар. Сўнг мен ҳам уриниб кўрдим. Ўх!
Ўхшади! Қойил, биттада ёпишди-е.. Лекин тандирни
ичи жуда иссиқ. Ташқарига ҳам шуни ҳарорати
урарди...
- Рангларини қаранг, келинойи.. Бирам ажойиб чиқди-
я.. - тайёр бўлиб қолган сомсаларга қараб
турарканман, иштаҳаларим очилиб кетди.
Hayot_Sinovlari
#N_341
Ҳовли жуда кенг эди. Уй ҳам шунга яраша
каттагина.. Хоналар ҳам кўп. Ҳовлини орқа томонида
каттагина боғ бор эди. Ҳар хил мевали дарахтлар..
Айниқса гилос, ўрик, олма, олча, нок! Вуй бу ерга
ўзи ёзда келиш керак.. Синдор айтган жаннатни
ўзгинаси! Қаёқдаги бир чет элни жаннатга
тенглаштирди. Мана, ҳақиқий жаннат шу ерда.. Ҳали
дарахтлар гулласа ифорини айтмайсизми?! Шундай
ёқимлики... Эрталабки салқин шаббода ҳам инсонга
ҳузур бағишлайди. Бу ердан беш юз метр нарида
булоқ ҳам бор.. Адашмасам шундай эди.. Суви жуда
тиниқ.. Яна жуда ширин.. Муздеккина! Булоқни
ёнгинасида неча йиллик улкан мажнунтол дарахти
ҳам бор.. Ҳали ҳам турган бўлса зўр бўлардида..
Болалар билан бориб кўриб келардик.. Ҳавоси ҳам
шифобахш..
- Нима овқат қилаётгандингиз, келинойи? - хаёлларим
билан бўлиб ошхонага келиб қолганимизни ҳам
унутибман.
- Ўзи суюқ овқат қилмоқчи эдим. Энди сиз
келганингиз учун амакингизга айтамиз. Ўзлари
чиройли қилиб ош дамлаб берадилар..
- Уларни оввора қилишимиз шартмас.. Ўзимиз
тайёрласак ҳам бўларди, келинойи.. Ундан кейин
меҳмон эмасман-ку... - дедим кулиб.
- Майли.. Бир марта қилиб берсалар қилиб берибдиларда..
- Ўзлари қаердалар?
- Фермага кетганлар.. Ўғлимиз ҳам эргашди. Менга
ҳам от минишни ўргатинг деб охири дадасини
кўндирди.. Ҳали замон келиб қолишар..
- Ҳа.. Овқатни амаким қилиб берсалар.. Биз... Нима
қиламиз?