𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭🕌
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи», дейишни кўпайтиринглар. Чунки у жаннат хазиналаридан биридир».
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи»
– Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқдир. Яъни ҳеч ким Аллоҳнинг ёрдамисиз Аллоҳнинг маъсиятидан ҳийла билан ҳам, уриниш билан ҳам, ҳаракат билан ҳам четлаб қола олмайди. Аллоҳнинг тавфиқисиз Аллоҳнинг тоатини қилишга ва унда собит туришга ҳеч кимнинг қуввати етмайди.
Бу жумладаги биз
«куч»
деб таржима қилган
«ҳавл»
сўзи нарсаларда дақиқ тасарруф қилиш қуввати маъносини англатади.
Демак, барча қувват ва имконият Аллоҳ таолога хосдир. Банда эса барча нарсада У Зотга муҳтождир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«
Хислатли ҳикматлар шарҳи
»
китобидан.
••••┈•••┈••┈• ❁
📜
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
#ФИҚҲ
#Намоз
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар
#Қироат
яъни
#Фотиҳа
ва зам сурага тегишлидир ва бу
#фарз
намозларида баъзан
#вожиб
баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган.
Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, Махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийнинг чегараси ўзи эшитмоғи, жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.
••••┈•••┈••┈• ❁
📜
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
📖
#ҚУРЪОНИЙ
📖
Аллоҳ таоло
«Нур»
сурасида
марҳамат қилади:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
«... 39. Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшар. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблар. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир.
40. Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас»
.
(Давомли)
.
——
📚
Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун
тафсир
китобларига қаранг!
•••┈•••┈••┈•❁✿❁•┈•••┈•••┈•••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
#Масала
ТАҲОРАТ БУЗИЛИШИ ВА БУЗИЛМАСЛИГИ МАСАЛАСИ
Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, аёл кишидан сут чиқиши, инсондан терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди.
Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади.
👉
Аёлларга доир масалалар
••••┈•••┈••┈• ❁
🕌
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
#Видео
#маййит
❔
Вафот этган маййитнинг кийимларини ёқиб юбориш жоизми?
🎙
Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
••••┈•••┈••┈• ❁
🔅
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
📖
#ҚУРЪОНИЙ
📖
Аллоҳ таоло
«Нур»
сурасида
марҳамат қилади:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
«... 35. Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.
36. (У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар»
.
(Давомли)
.
——
📚
Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун
тафсир
китобларига қаранг!
•••┈•••┈••┈•❁✿❁•┈•••┈•••┈•••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
📖
#ҚУРЪОНИЙ
📖
Аллоҳ таоло
«Нур»
сурасида
марҳамат қилади:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман
«... 37. Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.
38. Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур»
.
(Давомли)
.
——
📚
Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун
тафсир
китобларига қаранг!
•••┈•••┈••┈•❁✿❁•┈•••┈•••┈•••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
🕌
#НАМОЗ_ВАҚТИ
🔹
08.12.2025
🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
🗓
08-декабр, 2025/17-жумодаc-соний, 1447
🌙
ДУШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
⌚️
⬇️
Т О Ш К Е Н Т
⬇️
⏰
Субҳ — 06:11
🌞
Қуёш — 07:36
⏰
Пешин — 12:20
⏰
Аср — 15:13
⏰
Шом — 16:55
⏰
Хуфтон — 18:16
📌
«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️
Ж А М О А Т Н А М О З И
⬅️
📖
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»
. (Нисо сураси, 103-оят).
🔸
Масжидга кириш дуоси:
«Аллоҳумма ифтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹
Масжиддан чиқиш дуоси:
«Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик»
.
••••┈•••┈••┈• ❁ ✿ ❁ •┈•••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️
Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Web
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
#Янгиликлар
❗️
Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди
Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
••••┈•••┈••┈• ❁
🔅
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
#Видео
#намоз
📹
Сув йўқлиги сабаб қазо бўлган намозлар ҳукми?
🎙
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
••••┈•••┈••┈• ❁
🔅
❁ •┈••┈•••┈••••
👉
Улашинг
⤵️
➫
www.islomota.uz
🔄
https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6