
Ислом тарихи | تاريخ الاسلام
Улар — татар кофирлари — мусулмонлардан қанча одамларни ўлдирганини фақат Аллоҳ билади: Ҳошимийлардан ва бошқалардан. Бағдод атрофида бир миллион саккиз юз етмиш минг одам ўлдирилди. Аббосий халифаси қатл қилинди. Ҳошимий аёллар ва болалар асир қилинди».(4/592; таҳқиқ: Д. Муҳаммад Рашод Салим).
Хатто Усмонийлар Салтанатига ҳам қаттиқ зарба берган…
Хулоса:
• Эронга нисбатан қилинган зулмни тан олиш — адолат.
• Лекин, ақида ва манҳаж жиҳатдан улар тарафида бўлиш — тўғри эмас.
• Мусулмон ҳар доим ҳиссий тарафкашликдан сақланиб, ҳақ ва ботилни адолат ва далил билан баҳолайди.
Бу эътиқодий жиҳат билан воқеъликдаги ноҳақлик жамланса ҳам (яъни Эронга нисбатан Исроил адолат қилмагани ва айбсиз халқ бундан жабр чекишини) - уларга тараф бўлмаган ҳолда ҳолатга тўғри баҳо бериш билан чекланса бўлади, албатта тараф бўлиш шарт эмас.
Мусулмон ўз манҳажига содиқ қолади. Ҳақиқатни ҳиссий тартибда эмас, илм ва шариат асосида баҳолайди.
(c) Umar Shohir
📌
Танбеҳ
Исроил тарафида бўлиш — хатарли ақидавий хато экани барча мусулмонларга маълум. Бу ҳақида баҳс қилишнинг ўзи ортиқча.
Бироқ, Эрон тарафида бўлиш масаласи айрим мусулмонларда учраётгани учун, шариат асосида икки жиҳатдан аниқлик киритиш зарур:
Биринчи жиҳат:
Эрон — бидъат ва залолатлари кўп бўлса-да, умумий ҳукмда аҳли қибла деб баҳоланади. Шу сабабли, уларга қилинган зулм ва ноҳақ тажовузга мусулмон ўз позициясини билдириши мумкин.
Лекин: АҚШ ва Исроил расмий баёнотларида авом халқ эмас, балки режимга қарши эканликларини таъкидлаган.
Ислом таълимотига кўра:
• Шиа бўлса ҳам, бошқа ҳар қандай инсон бўлса ҳам — ноҳақ зулм, қон тўкиш ва молига тажовуз қилиш ҳаром.
• Табиий урушда айбсиз халқ жабри — катта зулмдир.
• Ваҳший Исроиллик сионистлар шу соатларда ҳам Ғаззодаги заиф мусулмон халқимизга шафқатсизларча зулм қиляпти. Аллоҳ уларга тез уқубат бериб қудратини кўрсатсин, омин.
Демак, бу ҳолатда зулмга қарши чиқиш — адолат талабидир. Аммо бу тарафкашлик бўлишни англатмайди.
Иккинчи жиҳат:
Эрон раҳбарларининг кўпчилиги очиқ куфрий эътиқодларни тарқатган:
• Саҳобаларни (Абу Бакр, Умар, Оиша розияллоҳу анҳум) ҳақорат қилиш.
• Али ва Ҳусайндан мадад сўраб дуо қилиш.
• Суннат имомларига душманлик қилиш.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
«Рофизийларнинг гапларининг асл илдизи — уларнинг Пайғамбар ﷺ Алини (яъни халифаликда) қатъий ва баҳонасиз ҳужжат бўладиган насс (очиқ далил) билан тайин қилган деган даъвосидир. Ва у Али маъсум имомдир, унга қарши чиққан кофир бўлади, дейишларидир. Улар муҳожир ва ансорлар бу нассни яшириб қўйди, маъсум имомга кофир бўлди, нафс-хоҳишларига эргашиб, динни ўзгартирди, шариатни ўзгартирди, зулм қилди ва тажовуз қилди, балки уларни — кам сонли бир нечта одамдан ташқари — барчасини кофир деб ҳисоблайдилар; бу ҳам ўн кишими ёки ундан кўпроқ. Сўнгра улар айтади: Абу Бакр ва Умар ва уларга ўхшаганлар — доимо мунофиқ бўлган, ёки: аввалида иймон келтирган, кейин кофир бўлган. Кўпчиликлари уларга қарши бўлганларни кофир деб ҳисоблайди, ўзларини мўмин деб атаб, ўзларига қарши бўлганларни кофир деб атайди. Улардан зиндиқ ва нифоқнинг асосчилари чиққан: қорамита, ботиния ва уларга ўхшаганлар». (Қаранг: «Фатаво», 4/428–429.)
Яна шундай деган:
«Ширк ва бошқа бидъатларнинг асоси — ёлғон ва туҳматга таянади. Шунинг учун ким тавҳид ва суннатдан узоқ бўлса, у ширк, бидъат ва туҳматга яқин бўлади. Рофизийлар — аҳли ҳаводан энг ёлғончи фирқадирлар ва улар ширкда ҳам энг оғирдирлар. Аҳли ҳаво орасида улардан кўра ёлғончиси ва тавҳиддан узоғи йўқ. Улар Аллоҳ номини зикр қилиш учун қурилган масжидларни вайрон қиладилар ва у ерда жамоат ва жума намозларини тўхтатадилар, лекин қабрлар устида қурилган мақбараларни обод қиладилар, ҳолбуки Аллоҳ ва Расули уларни бундай қилишдан қайтарган эди». («Иқтидо», 951).
Шиалардан Мубаракдин ал-Хатиб «الخطوط العريضة» рисоласида ҳам шундай келтиради:
У «مفاتيح الجنان» номли китобларидаги дуоларидан шундай сўзларни келтиради:
«Аллоҳим! Муҳаммад ва оли Муҳаммадга салавот юборгин, ва Қурайшнинг икки бутуни, икки жинни ва икки тоғутини ва уларнинг икки қизини лаънатла».
— Бу ерда «икки буту» ва «тоғут» сўзлари билан Абу Бакр ва Умарни, уларнинг қизлари билан Оиша ва Ҳафсани — уммат оналарини (розияллоҳу анҳум) назарда тутган.
Аҳли сунна уламолари:
• Бу эътиқодлар бидъат ва залолатдир, деб иттифоқ қилган.
• Оммавий такфирда ихтилоф бўлган:
• Оммани узрли, деб кўрганлар.
• Баъзилар раҳбарлари ва қатъий эргашувчиларини такфир қилган.
Бугунги “Исломий Республика” номи — фақат расмий атама бўлиб, уларнинг ақида ва манҳажига асос бўлмайди. Асл мақсадлари Умар розиаллоҳу анҳу даврида йиқилган Форс давлатини қайта тиклаш.
Шунингдек, ким тарихни ўқиса, рофизийларнинг Бағдоднинг қулаши ва халифаликнинг тугашида ҳам қўли бўлганини билади. Улар татараларни Бағдодга киришга енгиллик яратишди.
Шайхул Ислом Ибн Таймия «Минҳожус-сунна» китобида шундай дейди:
«Айнан улар татардарни Бағдод — халифалик марказига олиб келиш учун саъй қилган.
1969 йилда Исроил аскарлари Масжид ал-Ақсода катта бир ёнғинга сабаб бўлганларида, ўша даврда Исроил Бош вазири бўлган Голда Меир шундай деган эди:
"Ўша тун қўрққанимдан тонггача ухлай олмадим. Мусулмонлар тўрт томондан Исроилга бостириб киради, деб ўйладим. Лекин қўрқилган нарса содир бўлмади. Ўшанда англадимки, биз хоҳлаганимизни қила оламиз. Чунки мусулмон уммати ухлаб ётган уммат экан."
#Британияликлар
арабларга Усмонлилар империясига қарши фронт очиш эвазига мустақиллик ваъда қилишган.
Араблар фронт очишди, французлар ва британияликлар билан елкама-елка туриб Усмонлиларни мағлуб этишди. Энди эса мустақилликка эришиш вақти етиб келди. Аммо британияликлар арабларни алдаб, шундай дейишди: «Мана бу жойларни биз назорат қиламиз, ана у ерларни эса французларга берамиз».
Бу ҳолатдан норози бўлган сурияликлар, икки минг киши атрофида кўнгиллилар французларга қарши кураш олиб боришга қарор қилишди.
Энг қизиғи шундаки, французлар сурияликлардан мустақилликни тортиб олиш учун кимларни юборишди?
Қуйида китобдан парча:
«1920 йил 24 июль тонгида, икки минг араб ихтиёрийлари Бейрут ва Дамашқ ўртасидаги Хон Майсалун тоғ йўлида жангга тайёр ҳолда саф тузишди. Орадан кўп ўтмай, улар ноодатий кўринишдаги аскарлар колоннасини кўришди — бу французларнинг колониал армияси эди, улар асосан жазоирликлар, марокашликлар ва сенегалликлардан ташкил топган бўлиб, француз офицерлари қўмондонлигида эдилар.
Бу армия Франция империясининг ўз колониялари устидан қанчалик ҳукмронлигини аниқ намоён этарди: Шимолий Африкадан чиққан араб ва мусулмон аскарлар, ўз колониал хўжайинларининг буйруғига биноан, Суриялик араб ва мусулмон кўнгиллиларга қарши жанг қилишга келаётган эдилар».
Ўшандан бери, аслида, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.
(c)
Хурматли обуначилар, эндиликда бизга хабар юборишингиз мумкин.
Агар сизда фаолиятимиз ривожи учун маълумот, фикр-мулоҳазалар бўлса бемалол йўллашингиз мумкин. Фақат илтимосимиз маълумот юборганда манба келтирилса нур устига аъло нур бўлади.
#Холид
Муҳаммад:
"Франция 1917 йилда Чадни босиб олган вақтида
400 та мусулмон олимини йиғиб
, мачете(тиғли катта ҳанжар) билан бошларини кесиб ташлаган.
1852 йилда Франция Жазоирнинг Лагуат шаҳрига кирганида, бир кечада
унинг аҳолисининг учдан икки қисмини
ёқиб юборган.
1960 йилдан 1966 йилгача Франция Жазоирда
17 та ядровий синов
ўтказган, натижада 27 мингдан 100 минггача инсон ҳалок бўлган ва бунинг оқибатлари ҳозиргача сезилиб турибди.
Франция 1962 йилда Жазоирдан чиқиб кетганида, у ердаги аҳолидан кўпроқ —
11 миллион мина қолдирган.
Франция Жазоирни 132 йил давомида оккупация қилган.
Французлар келган дастлабки 7 йилда 1 миллион мусулмонни, кетишидан олдинги охирги 7 йилда эса 1,5 миллион мусулмонни ўлдирган.
Франциянинг 1830 йилдан 1962 йилгача бўлган Жазоирдаги қатлиомларида
10 миллион мусулмон ҳалок бўлган
, деб баҳолайди француз тарихчиси Жак Жорк.
Франция қуйидаги мамлакатларни оккупация қилган:
Тунис — 75 йил,
Жазоир— 132 йил,
Марокаш — 44 йил,
Мавритания — 60 йил.
Франция Мисрга машҳур юриш вақтида кириб келганида,
француз аскарлари масжидларга от миниб кирган, оилалар кўз ўнгида эркин аёлларга тажовуз қилган, масжидларда алкоголь ичимликлар ичган ва баъзиларини отхонага
айлантирган.
Шундан сўнг эса, Исломни — террор дини, Пайғамбаримизни эса — террор пайғамбари, деб даъво қиладилар.
Энг ажабланарлиси — айримлар француз 'цивилизацияси'дан ҳайратланиб, уни ҳимоя қиладилар ва унинг қора ўтмиши ҳақида унутадилар...
Мана шу — Франция
."
👉
@islomtarixiuz
—
ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!
Assalomu alaykum hurmatli do‘stlar!
Mumtoz adabiyot va qadimgi musulmon ilm-fani haqida yozilgan maqolalar bilan bo‘lishmoqchiman:
Muqaddimadan parcha tarjimasi —
https://t.me/odilxonsarchive/1601
Ibn Javziy "Saydul Xotir" kitobidan parcha tarjima —
https://t.me/odilxonorifjonov/307
Kaykovus Qobusnomasi —
https://t.me/ufq_horizon/84
Yusuf Xos Hojibning Qutadg‘u Bilig asari —
https://t.me/ufq_horizon/95
Fozil odamlar shahri —
https://t.me/ufq_horizon/108
Beruniy "Hindiston" asari —
https://t.me/ufq_horizon/114
Islomning ilk davrida futuvva tushunchasi —
https://telegra.ph/Futuvva--Islomning-ruhiy-jangchisi-yoli-03-22
Abu Homid G‘azzoliyning Tahofut al falasifa kitobidan parcha tarjimasi —
https://t.me/ufq_horizon/156
Saʼdiy Sheroziyning Guliston asari haqida —
https://telegra.ph/Guliston-asari-haqida-03-10-3
Firdavsiyning Shohnomasi haqida —
https://t.me/ufq_horizon/274
Ibn Xaldun va Muqaddima haqida 33 dan oshiq maqolalarimiz —
https://t.me/ufq_horizon/284
Ibn Sinoning Hayy ibn Yaqzon asadi haqida —
https://t.me/ufq_horizon/295
Umar Xayyom haqida —
https://t.me/ufq_horizon/300
#ибрат
Ҳажжожи золим
Абдуллоҳ ибн Умар розияллаҳу анҳу
ни кўчада кўриб қолиб «мени бир дуо қилгин» - дейди. Ибн Умар эса: «тезроқ ўлгин» - деб, дуо қиладилар. Ҳажжож таажжубланиб «мен сенга дуо қилгин десам сен нега ўлим тилаяпсан?» дейди. Ибн Умар:
«бу сен учун энг яхши дуо. Сен золимсан, агар ўлсанг одамлар зулмингдан қутулади. Сен эса зулм қилиб гуноҳ қилишдан»
- деган эканлар. Хажжож, хозирги золимлардан аълороқ бўлганига тарих гувоҳ. Ҳажжожлар чиқаверади, аммо ибн Умарлар чиқмайди. Бизга минг йил умр тилайверадиган олимлар эмас, золимларга ўлим тилайдиган, олим керак.
«Тезроқ ўлгин»
дея олмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда
«тезроқ ўлсин»
деб дуо қилса ҳам майли эди.
👉
@islomtarixiuz
—
ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!
Сен золимнинг ўзисан
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллохи алайҳ зиндонга ташланган вақтларида қамоқхона қўриқчиларидан бири у зотнинг олдиларига келиб сўради:
— Эй Абу Абдуллоҳ, золим ва золимга ёрдам берувчиларга бўладиган аламли азоб ҳақида айтилган ҳадис саҳиҳми?
Имом Аҳмад:
— Ҳа, — дедилар.
Шунда қамоқхона қўриқчиси:
— Демак, мен ҳам золимнинг ёрдамчиси ҳисобланаманми? — деб сўради.
Имом Аҳмад жавоб бердилар:
— Йўқ. Золимнинг ёрдамчиси — золимнинг соч-соқолини тараб, кийимини ювиб берадиган, унга овқат пишириб берадиган, ундан нарса сотиб олиб, унга сотадиганлардир. Сен эса золимнинг ёрдамчиси эмас,
балки золимнинг ўзисан.
📚
Исмоил ибн Муҳаммад
ал-Асбаҳоний
,
«Салаф солиҳлар сийрати».
👉
@islomtarixiuz
—
ўтмишнинг биз унутган саҳифалари сари!