
𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠 99 𝐆𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐈𝐬𝐦 𝐯𝐚 𝐒𝐢𝐟𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫𝐢
📔
ИСМ ВА СИФАТЛАР ТАВҲИДИ
Муаллиф: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Таржима: Исмоил Муҳаммад Ёқуб
@ism_sifat
#Ҳадис_486
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради».
✍
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
|
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦
99)
"ас-Сабур"
—
"Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.
Гоҳида Аллоҳни инкор қиладиган кофирлар гуноҳларга ботганини ва бошқаларга зулм қилаётганини кўриб иймони заифлар: «Аллоҳ қаерда? Нима учун уларни жазоламаяпти?» деб айтадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос» (Иброҳим, 42), деб айтган. Аллоҳ таоло бу нарсалардан ғофил эмас, фақат инсоннинг қай даражаги хатаргача етиб боргунича Ўзини билмаганга солиб, қўйиб беради, холос. Ўзининг етук ҳикматига биноан азоблашни кечиктириб, сабр қилади.
Баъзилар: «Аллоҳнинг ал-Ҳалим сифати билан ас-Сабур сифати орасида қандай фарқ бор?», деб сўраши мумкин. Жавоб шуки, ас-Сабур исми фақат азобни кечиктиришга эътибор қаратади. Аммо ал-Ҳалим исми азобни кечиктириб, уни охирида афв қилиб ҳам юборади.
Аллоҳнинг ас-Сабур исмидаги инсоннинг насибаси, Роббиси учун сабр қилмоғидир.
@ism_sifat
98)
"ар-Рашийд"
—
"Тўғри йўлга иршод қилувчи. Ар-Рашийд сифати Аллоҳга васф қилинса, мутлақ тўғри йўлга бошловчи деган маънони англатади. Аллоҳнинг илми, қудрати, раҳмати мутлақдир. Аммо инсоннинг исми ва сифатлари нисбийдир. Аллоҳнинг сифатлари мутлақ ва барча нарса Аллоҳнинг измида эканига инсон иймон келтирса, унинг нафсида хотиржамлик ҳукм суради. Бундай хотиржамликни йўқотганлар яхши билишади. Чунки Аллоҳ соғлик, зукколик, мол дунё ва гўзалликни кўплаб махлуқларига ато қилаверади. Аммо хотиржамликни Ўзининг соф мўмин бандаларига ато қилади холос. Биз Аллоҳнинг исм ва сифатлари мутлақ эканига аниқ ишондик. Унда бузилиш қайси нуқтада юзага келади, деган савол пайдо бўлади? Бузилиш Аллоҳ ато қилган неъматларни нотўғри ишлатиш орқали юзага келади.
@ism_sifat
97)
"ал-Ворис"
—
"Мавжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи зот. Дунё ҳаётида ҳамма ҳалок бўлади фақат ал-Ворис сифатли Зот тирик қолади. Чунки Аллоҳ таоло тирик ва боқий бўлиб, меросхўр бўлувчидир. Одатда мана шу уй менинг мулким, деб айтилади. Бу мажозий гап. Аслида уй Аллоҳникидир. Масалан, бир гала туя ҳайдаб кетаётган аъробийларнинг биридан бу туялар кимники? деб сўралганида, у «Улар Аллоҳники, менинг қўл остимда, холос», деб жавоб берган. Шунинг учун баъзи иморатлар устига «Мулк Аллоҳникидир», деб ёзиб қўйилади.
Мол-дунё сенинг қўлингга омонат юзасидан вақтинча берилган. Бундан мақсад сени қандай йўл тутишингни синаш учун холос.
Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бири олтинларини темир эшикли бир хонага қўйган. Эшик қаттиқ маҳкамланган. У киши кириб кетганида эшик беркилиб қолган. Хонадон аҳллари уни сафарга кетган деб ўйлашган. У киши эса очликдан вафот қилган. Охирги нафасдан олдин бармоғидан қон чиқариб, дунёдаги энг бадавлат одам очликдан вафот қилди, деб ёзиб қолдирган.
@ism_sifat
96)
"ал-Боқий"
—
"Боқий қолувчи. У доимий бордир, унга фонийлик етмайди. Демак, боқийлик дегани, фонийликнинг аксидир. Аллоҳнинг боқий қолувчи нарсалари деганда Аллоҳга итоат қилиш ва савобини кутиш, деганидир. Гоҳида тоат ибодат машаққатли ва қийин бўлади. Мукаллаф бўлинган ишлар албатта машаққат билан қўлга киритилади. Аммо ундаги машаққатлар йўқ бўлиб, савоби боқий қолади. Аммо шаҳвоний роҳат эса йўқ бўлиб, унинг азоби боқий қолади. Демак, мўмин киши боқий қоладиган нарсалар ҳақида фикр юритади.
ал Боқийнинг яна бир маъноси, боқий қолувчи солиҳ амаллардир. У Аллоҳ буйруқларида истиқомат ва бардавом юришдир. Инсон жидду жаҳд қилиб, қийинчиликларни бошидан ўтказиб, натижа ва икром кўрсатилишини кутади. Масалан, фитналар кенг қулоч отиб, аёллар ярим яланғоч бўлган ва барча гуноҳ маъсиятга чорлаган даврда яшамоқдасан. Энди сен ўзингни тутиб, нафсингни Аллоҳ буйруқларига бўйсундирсанг, сен учун нима қолади? Албатта сен учун тоат ибодатнинг савоби ва тавфиқи қолади.
@ism_sifat