
🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Бир йигит вафот қилди.
🌷
Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар!
🕌
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар!
💦
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар!
🌬️
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди!
💸
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди!
🤲
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!
@Jaloliddinrumiyy
🍃
✈️
8 kunlik Umra — 890$ dan!
Safaringizning har bir bosqichida sizga g‘amxo‘rlik qiladigan tajribali jamoa va barcha qulayliklar bir paketda!
📅
✈️
Uchish sanasi: 27-oktabr
Safaringiz uchun barchasi bir paketda:
🍽
3 mahal o‘zbek milliy taomlari
👨⚕️
Madina va Makkada shifokorlar
👥
Tajribali guruh rahbarlari
Qisqa muddat — to‘liq tashkil etilgan safar.
Joylar bo‘yicha batafsil ma’lumot olish uchun hoziroq bog‘laning:
📞
+998 78 150 22 66
📞
+998 78 555 22 66
📲
Bizning Telegram kanalimiz
🍂
Кузда барг тўккан дарахтлар баҳорда қайта гуллар,
ёғочни уйғотган асли баҳор эмас, офтоб нуридир.
Сен ҳам ўшандай илиқ бир сўз айт,
зора тўкилган қалбим яна гул очса?!
✍
Умму Амина
@Jaloliddinrumiyy
🕊
🕊️
ДУШАНБА – НИЯТНИ ЯНГИЛАШ, ҚАЛБНИ СОЗЛАШ, ҲАЁТГА ЯНГИЧА ҚАРАШ КУНИ!
Шу боис, янги ҳафтани табассум, шукр ва ишонч билан бошланг!
🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕋
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ!
🕌
🎼
Ҳаёт — мусиқа каби: баланд ва паст ноталарсиз куй чиқмайди.
🙌🏻
Ҳар муваффақият — кечаги хатоларни тан олиш ва улардан сабоқ олиш самарасидир.
🌺
Сиз қилаётган ҳар бир кичкина яхшилик — катта фазилат сари йўлдир.
Аллоҳим!
🤲
янги ҳафтанинг ҳар кунида бизни яхшиликка бошла, қалбимизни покла, руҳимизни сабр ва муҳаббат билан тўлдир. Ҳар бир қадамимизни илм, барака ва наф билан бардавом қил!”
@Jaloliddinrumiyy
🍃
Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат! Отангнинг кўзларига қара! Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқ толаларга боқ! Шуларнинг ўзи кифоя эмасми янада шижоатлироқ бўлишингга!? Улар сенинг муваффақиятингни кутишмоқда... Ота-онангдан кўп нарса талаб қилма. Миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлларни ҳам чиқариб ташла! Нима эмиш, «Ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!». Бекорларнинг бештасини айтибсан! Ота-онанг дунёга келтириб, сендан нимадир кутаётганининг ўзи энг катта бахт эмасми? Ахир бу толедан маҳрум инсонлар қанча? Шундай экан, уларни рози қилишга улгур!
☝️
Фарзанд ота-онани муҳокама қилмасин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
🕊
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ МАТОНАТИ
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх талаби илм вақтида оч қолар эди. У зот вақти келганда барг ва ўт-ўлан еб кун ўтказар эди. Баъзи вақтларда йўқсилликдан ҳатто кийимларини сотишгача ҳам борган. Ҳаётларини аксарият қисмида гўшт емаган. Бир марта касал бўлиб қолганда табиблар у зотнинг бавлини кўриб: “Бу бавл гўшт емайдиган роҳибларда бўлади”, деди. Шунда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен қирқ йилдан бери гўшт емайман”, деди. Шунда табиб у зотга муолажа сифатида гўштли таом буюрди. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайх эса, гўшт ейишни рад этди. Олим ва шайхлар у зотдан такрор-такрор гўшт ейишни сўрашди. Шунда у зот нон билан шакар истеъмол қилишга рози бўлди.
Ибрат:
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Муҳаддислар султони” деган номга осонликча эришмаганлар. Бунинг остида мустаҳкам тақво, очлик, қийинчилик, йўқчилик, ёлғизликка сабр қилиш ва ихлос ётади.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
🕊
ҚАЙИҚ.
⛵️
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида
“ният”,
иккинчи эшкакда эса
“ҳаракат”
деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат
“ният”
деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
🍃
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.
Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.
@Jaloliddinrumiyy
🕊
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади.
Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.”
✍️
Мавлоно Румий
🍃
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
🕌
ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг «бугун албатта яхши бўлади» деб бошланса ИншаАллоҳ шундай бўлади...
🌸
Дам олиш кунингиз ҳайрли ўтсин.!
@Jaloliddinrumiyy
🕊
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар, уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!
Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар, уларга дину-диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг икки қаноти каби.
Агар қанотларнинг бир томони оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди.
@Jaloliddinrumiyy
🕊
🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺
🕌
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🌺
💐
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌹
💐
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
@Jaloliddinrumiyy
🕊