
Jizzax | Жиззах Канали
❗️
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Марказий банк Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди.
Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади. Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2026 йил 23 октябрда қабул қилинган.
Жиззахликлар
Шароф Рашидов туман кириш қисми янги қабул қилинган алифбо ҳарфларига алиштирилди.
Жиззахликлар
🚜
Жиззах пахтани техникада териш бўйича мамлакатда етакчи бўлди
Вилоятда пахта теримини механизациялаштириш даражаси рекорд
98,5 фоизга
етиб, республика бўйича энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди.
2026 йилги
пахта йиғим-терими мавсумида бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳосилни замонавий комбайнлар ёрдамида йиғиб олиш кўлами сезиларли даражада кенгаймоқда.
Жиззахликлар
❗️
Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилган эркак ўз жонига қасд қилди
Жиззахда эркак икки ой давомида 10 ёшли болага жинсий зўравонлик қилиб келгани айтилмоқда:
⚖️
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган;
⚠️
Қилмиши ошкор бўлгач, ҳуқуқий жавобгарликдан қўрққан гумонланувчи ўз жонига қасд қилгани маълум қилинмоқда.
Ҳозирда Жиззах шаҳар прокуратураси ва ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззахда ЙҲХБ инспектори иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
Инспектор машинани маст ҳолда бошқаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари
бошланди
.
Жиззахликлар
🤦♂️
28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда навбатдаги хавфли ҳолатлар аниқланди
Жиззах вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирларида меъёрдан бир неча баробар ортиқ болаларни ташиб кетаётган 2 та Damas тўхтатилди.
🚸
Ҳар икки автомобилнинг ҳар бирига
28 нафардан
, жами
56 нафар ёш бола
миндирилган
Жиззахликлар
🤲
Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди
Бутун умри ва меҳнатини юртимиз қишлоқ хўжалиги равнақига бағишлаган атоқли пахтакор ва таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони
Парда Зиятов
оламдан ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва давлат раҳбарияти марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Парда Зиятов
1947 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов
туманида туғилган бўлиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан деҳқончилик мактабини яратган соҳанинг улкан намояндаси эди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр тилаймиз. Охиратлари обод бўлсин!
🤲
Жиззахликлар
❗️
Туманлараро постлар қайта тикланяптими?
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими 17 сентябрь куни 3 та жойда худди шундай қўшимча пост ташкил қилиш ҳақида фармойиш имзолабди
Ушбу постларда вақтинчалик ҳаракатни тартибга солувчи йўл белгилари ва бетон тўсиқлар ўрнатилиши, 24 соатлик режимга ўтилиши белгиланган
Жиззахда келинни
унитаздан сув ичишга ва сувараклар дорисини ейишга мажбурлашган, устидан қайноқ сув қуйишган
Жиззахда келин қайнона ва қайниопаси томонидан ойлаб қийноққа солингани айтилмоқда. Қайнона ва қайниопа квартира ижарага олиб, келинни хонага қамаб қўйишган ва қамоқхонада жазо ўтаётган эрига кредит ҳамда тиллалар ҳақида айтиб бергани учун уни қийноққа сола бошлашган. Улар қизни мунтазам равишда калтаклашган, бўғишган, бошини деворга уришган, қорнига ва чот соҳасига тепишган.
Сентябрь бошида жабрланувчи қочишга муваффақ бўлган, у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. ИИВ жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
👏
Жиззахда болани машина уришидан қутқариб қолган ўқувчи мукофотланди
Фориш туманида йўлни кесиб ўтаётган болани катта тезликда келаётган машина уриб кетишига бир бахя қолганда, мактаб ўқувчиси
Шаҳзоджон ўз вақтида ҳаракат қилиб, уни тортиб олишга улгурганди
.
Видео ижтимоий тармоқлардан олинди