Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

JONLI BOLTA — News

jonli_bolta
Subscribers
340 953
24 hours
-2 215
30 days
-50 410
Post views
29 311
ER
8,6%
Posts (30d)
1 791
Characters in post
621
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
October 27, 01:09
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇦
🇺🇸
🇷🇺
Армияни қисқартириш ва Украинанинг бетарафлиги умуман муҳокама қилинмайди — Володимир Зеленский
Украина президенти Володимир Зеленский ҳудудлар масаласи фақат давлат раҳбарлари даражасида ҳал қилиниши мумкинлигини айтди. У Россия делегацияси билан музокараларда Украина армияси сонини чеклаш ва мамлакатнинг бетараф мақомини белгилаш муҳокама қилинмаслигини таъкидлади.
"Хавфсизлик кафолатларимиз — бу бизнинг хавфсизлик кафолатларимиз. Уларни Россия томони белгилаб бера олмайди", — деди Зеленский.
Украина президенти, шунингдек, АҚШ таклиф қилаётган ҳудудлар алмашинуви вариантига Киев рози эмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, ноябр ойидаги музокараларда томонлар президентлар даражасида учрашув ўтказиш имкониятини ҳам кўриб чиқиши керак. Зеленский президентлар иштирокидаги учрашувдан олдин Россияга қарши санкцияларни бекор қилмасликка чақирди.
"Санкциялар агрессия учун қўлланган, музокара олиб бориш имконияти учун эмас. Мен бу ҳақда АҚШ делегациясига ҳам айтдим. Россиянинг содиқлиги ҳақида гап кетганда, уни бундай нарх билан сотиб олишимиз керак эмас. Путин билан учрашувда санкцияларсиз, пулсиз ёки музлатилган активларсиз қолишимизни хоҳламайман. Чунки ўшанда, жаноб Трамп айтганидек, қўлимизда кўп карта бўлмайди", — деди Зеленский.
Ноябр ойида Украина, Россия ва АҚШ делегациялари иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда урушдан кейин Украина хавфсизлиги қандай кафолатланиши, шунингдек, давлат раҳбарлари даражасида янги учрашув ташкил этиш имконияти муҳокама қилиниши мумкин. Музокаралар 10 ноябр куни ёки ундан кейин бошланиши кутилмоқда.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 27, 00:43
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❕
❕
❕
❕
❕
🏆
ХАРРИ КЕЙН — 2026 ЙИЛГИ «ОЛТИН ТЎП» СОҲИБИ!
🥈
Килиан Мбаппе — иккинчи ўринда,
🥉
Ламин Ямал — учинчи ўринда.
⚽️
Ўтган мавсумда Ҳарри Кейн барча мусобақаларда жами 73 та гол урган.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 27, 00:41
Media unavailable
4
Show in Telegram

✨
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 18:36
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇰🇷
🇰🇵
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара яқинидаги ҳудудга 122 миллиметрли гаубицаларни жойлаштирди
-
Reuters
Шунингдек, ўша ҳудудда стволини Жанубий Корея томон йўналтирган учта зирҳли жанговар машина ҳамда чегара чизиғи бўйлаб тўсиқ ўрнатаётган 20–30 нафар атрофидаги шимолий кореялик аскарлар аниқланган.
Аввалроқ, Жанубий Корея 21-сентябрь куни Демилитаризация қилинган зонада содир бўлган ва уч нафар жанубий кореялик аскарнинг яраланишига олиб келган портлаш учун Шимолий Кореяни айблаган эди. Пхенян эса бу айбловларни рад этиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашига норозилик хати йўллаган.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 17:56
Media unavailable
4
Show in Telegram

«ЗЎР ТВ КАНАЛИДА 100 МЛН ДАН ОШИҚ ОЙЛИК ОЛАМАН»
— Дилшод Мирзамуродовнинг Президент билан суҳбати
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 17:39
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇷🇺
🇺🇦
Россия армиядаги кадрлар етишмаслиги сабабли Африка давлатларидан одамларни жалб қилишни кучайтирган —
Bloomberg Украина разведкаси маълумотларига таяниб хабар беради
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Бурундининг
699 фуқароси
Россия армияси билан шартнома тузган. 2025 йил давомида эса бу рақам 30 нафар эди. Зимбабведан жалб қилинганлар сони ҳам
65 нафардан 530 нафарга
ошган.
Шунингдек, Сьерра-Леоне, Судан, Камерун ва Конго Демократик Республикасида ҳам жалб қилиш кучайгани айтилмоқда.
Айрим давлатлар Россия вербовкачилари одамларга
юқори маошли фуқаролик ишлари
ваъда қилиб, уларни Россияга олиб боргани, кейин эса урушга жалб қилганидан хавотир билдирган.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, 151 давлатдан
45 959 нафар хорижлик
Россия армияси билан шартнома тузган. Улар орасида
5 451 нафар Африка фуқароси
бор.
Қайд этиш керакки, келтирилган рақамлар Украина томони маълумотларига асосланган ва мустақил равишда тўлиқ тасдиқланмаган.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 17:18
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇮🇱
Исроилда Нетаньяху ва мухолифат ўртасидаги сайлов кураши кескинлашди
27 октябрь куни Исроилда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сўровларга кўра, асосий рақобат Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги блок ва собиқ Бош штаб бошлиғи Гади Айзенкот етакчилигидаги мухолифат ўртасида кечмоқда.
Ҳозирча ҳеч бир томон парламентда ҳукумат тузиш учун зарур бўлган
61 ўринлик кўпчиликни
қўлга киритаётгани йўқ. Шу сабабли сайловдан кейин ҳукуматни шакллантириш учун партиялар ўртасида мураккаб музокаралар кутилмоқда.
Айзенкот хавфсизлик масалаларида қаттиққўл, Фаластин давлатига қарши, аммо Нетаньяхунинг ўта ўнг қаноти ва бошқарув услубига қарши турган собиқ ҳарбий қўмондон
.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 16:59
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇮🇱
Исроилдаги сайлов: Бош вазирликка номзодларнинг имкониятлари баҳоланди
27 октябрь, сешанба куни Исроилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг бош вазир лавозимини эгаллаш бўйича номзодларнинг имкониятлари Polymarket платформасида қуйидагича баҳоланмоқда:
🔴
Гади Айзенкот — 53,6%
🔴
Биньямин Нетаньяху — 26%
🔴
Нафтали Беннет — 13%
🔴
Авигдор Либерман — 2,4%
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 16:44
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#ДИҚҚАТ
✔️
Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақига 15% устама олиши мумкин
🔼
Ўзбекистонда миллий сертификат олишни истаган бошланғич синф ўқитувчилари учун малака имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Тегишли маълумотга эга ва Б+ ёки ундан юқори даражадаги сертификатни олган педагогларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Имтиҳон натижаларига кўра, А+, А, B+, B, C+ ёки C даражаларидан бири берилади. Сертификат уч йил давомида амал қилади.
Аризаларни
my.gov.uz
портали орқали 5-ноябргача топшириш мумкин
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA

October 26, 16:12
Media unavailable
4
Show in Telegram

⚡️
Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади?
Амалдаги тартибга кўра, иситиш мавсуми бошланиши учун ҳарорат мезони — ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун давомида +8 °C дан паст бўлиши керак.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолининг бу борадаги хавотирлари ва мурожаатларининг муҳимлигини тушуниб турганини маълум қилди.
Ҳокимлик аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳисобга олиниши ва ҳаво кескин совиб кетса, иситиш мавсумини бошлаш бўйича қарор қабул қилиш кечиктирилмаслигини қайд этди.
✅
Интернетни портлатган янгиликлар канали
@JONLI_BOLTA