Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Kar24.uz | Расмий канал

kar24uz
618112 Atrofingizga befarq bo'lmang Biror voqea guvohi bo'lsangiz bizga ulashing Bog'lanish: @Akmalsrajatdinov Тelefon: +998 91 270 2198 Reklama: 👇 @AkmalSrajatdinov +998912702198
Subscribers
23 500
24 hours
30 days
-400
Post views
3 359
ER
14,29%
Posts (30d)
357
Characters in post
1 037
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
June 12, 06:35
Media unavailable
2
Show in Telegram

Жаңаланыў толқыны

Янгиланиш тўлқини
Каналға ағза болыў:
@Kar24uz

June 12, 06:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

June 12, 05:55
Media unavailable
3
Show in Telegram

Болаларнинг машина бошқаришига рухсат берганларга жазо кучайтирилади
Ўзбекистонда наркотик билан шуғулланган ҳамда вояга етмаганларнинг автомобиль бошқаришига йўл қўйганларга жавобгарлик кучайтирилади
Каналга уланиш:
@Kar24uz

June 12, 04:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

June 12, 04:51
Media unavailable
2
Show in Telegram

Расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда оқ рангли Cobalt русумли автомашина бир нечта транспорт воситаларига шикаст етказганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 21:34 ларда 1982 йилда туғилган Р.Ю. (руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи) ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 H 334 CB бўлган Cobalt русумли автомашинада Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро томонидан бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табел қуролидан фойдаланилиб, огоҳлантиришдан сўнг автомашина ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатилган ва кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади. Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинган.
Каналга уланиш:
@Kar24uz

June 11, 20:19
Media unavailable
3
Show in Telegram

Тарихий онлар:
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор Ўзбекистон байроғи
🇺🇿
Каналга уланиш:
@Kar24uz

June 11, 15:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

ОАВ тугади, чироғини ўчириб кетинг Пресс-турда "Вайн" томошалари
​Яқинда бир давлат ташкилотининг республика аҳамиятига молик, ўта жиддий объектга уюштирган пресс-турига бориб, ўзбек журналистикасининг жанозасида қатнашгандек бўлдим. Марҳум тирик, лекин реанимацияда экан, унинг ўрнига палатага ранг-баранг кийинган, қўлида ўн бешинчи "айфон" ва штатив ушлаган бир гуруҳ қувноқ ёшлар кириб келишди. Улар — бугунги куннинг янги қаҳрамонлари, яъни вайнерлар эди.
​Тадбир бошланди. Давлат ташкилотининг масъул ходими объект инвестициялари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва юзага келаётган инфратузилмавий муаммолар ҳақида гапира кетди. Ўз-ўзидан профессионал журналистлар дафтарларини очиб, савол тайёрлай бошлашди:
"Нега харажатлар сметаси очиқ эмас?", "Аҳолининг эътирозларига қонуний ечим борми?"
​Лекин журналистларнинг овози чиқмади. Аниқроғи, чиқаришмади. Чунки залнинг нариги бурчагидан вайнер укамизнинг баланд овози эшитилди.
​"Ака, гапингизни бўламан, озроқ чапга туринг, ёруғлик яхши тушмаяпти. Ҳа, шундай. Энди шу муаммони гапираётганда сал бақириб, қўлингизни уриб гапира оласизми? Reels’га зўр кетади, 'шок' қилиб сарлавҳа қўямиз!"
​Масъул ходим аввалига таажжубланди, кейин эса хурсанд бўлиб кетди. Ахир журналистнинг ўткир ва баландлик мониторинги, смета ҳақидаги совуқ саволларига жавоб бергандан кўра, вайнернинг камерасига қараб кулиб қўйиш анча хавфсиз ва ёқимли-да!
​"Мавзу? Мавзуни нима қиласиз, дарё бўйида чиройли 'переход' бор экан!"
​Объектни кўздан кечириш жараёни эса ҳақиқий сиркка айланди.
Журналистлар масъул шахсни қуршаб олиб, муаммонинг тубини қидираётган бир пайтда, нарироқда селфи-таёқ ушлаган вайнер гўёки "тасодифан" чуқурга йиқилиб тушиш саҳнасини ўттиз марта қайтадан суратга олаётган эди.
​Яна бири эса соҳадаги коррупция ёки камчиликлар ҳақида эмас, объект олдидаги чиройли фонтан фонида қандай қилиб ўзининг навбатдаги курси ёки энергетик ичимлигини реклама қилиб юбориш режасини тузарди.
​Йилига миллионлаб солиқ тўловчиларнинг пули ҳисобига қурилаётган, халқ тақдирини белгилайдиган объект ҳақидаги ҳисобот учрашуви — бир неча дақиқалик енгил кулги, "тренд"даги қўшиқ ва чиройли визуал кадрларга алмашиб кетди. Энг даҳшатлиси, ташкилотчиларнинг юзида мамнуният порларди. Улар ўзларича матбуот анжумани қилдик деб ўйлашди, аслида эса шунчаки шоу-бизнес вакилларига текинга майдон яратиб беришди.
​"Эски гвардия"нинг ғурбати
​Тадбир якунида матбуот хизмати раҳбари журналистларнинг олдига келиб, худди айбдордек пичирлади.
"Ака, хафа бўлманг-у, сизлар ёзган таҳлилий мақолани 5 минг одам ўқийди. Анави боланинг битта 'вой-дод' деган видеосини кечгача 1 миллион одам кўради. Бизга просмотр керак, тушунинг..."
​Мана, ҳақиқат қаерда! Чуқур таҳлил, фактларни текшириш, суриштирув ва қонуний асослар — буларнинг ҳаммаси бугунги кун медиасида "арвоҳ"га айланиб бўлган. Ҳозирги давр саводсиз бўлса ҳам чиройли сакрай оладиган, муаммони ечиш ўрнига унинг устидан кулгили вайн оладиганлар даври.
​Агар вазият шу зайлда давом этса, яқин келажакда матбуот анжуманлари тахминан қуйидагича ўтади.
​Вайнер: "Жаноб вазир, янги қарор бўйича 'тренд' видео оламизми?"
Вазир: "Албатта, қайси қиёфада чиқай?"
Журналист (орқа қатордан секингина): "Кечирасиз, бюджет тақсимоти..."
Такшилотчи: "Ука, атмосферани бузманг, журналистикангизни кўчага ташлаб киринг!"
​Ростдан ҳам, журналистика тугаб бораётганга ўхшайди. ОАВ ходимлари, келинг, микрофон ва ручкаларни топширамиз-да, ҳаммамиз вайн олишни бошлаймиз. Ҳеч бўлмаса давлат тадбирларида бизга ҳам тўғри қарайдиган, "просмотр"имиз учун ҳурмат қиладиган бўлишади.
Акмал Сражатдинов
Kar24.uz
сайти бош муҳаррири
@ASBlogi

June 11, 15:18
Media unavailable
9
1
Show in Telegram

‼️
DIQQAT
‼️
Bu dunyoda chiroyli narsalar ko'p, lekin DISKONT’dagi narxlar
SUPER CHIROYLI
🤩
Boshlang'ich to'lovsiz va foizlarsiz BARCHA TEXNIKALARni "
SUPER CHIROYLI
0️⃣
-
0️⃣
-
1️⃣
2️⃣
" doirasida xarid qilishingiz mumkin.
Hoziroq buyurtma berish
👈
📅
Muddati:11-iyundan 25-iyungacha.
Qimmatga olma
☺️
☺️
☺️
☺️
dan ol!
Bog'lanish uchun: 712077788
Saytimiz:
diskont.uz
Telegram
|
Manzillar

June 11, 15:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қорақалпоғистонда 895,5 млн сўмлик бюджет маблағлари растрата қилинди
​Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси харажатларини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан Беруний, Амударё ва Қўнғирот туманларида ўтказилган ўрганишларда жами 895,5 млн сўм давлат бюджети маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш орқали талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
​Ўрганишлар давомида аниқланишича, 2023–2025 йиллар давомида Беруний туманидаги 52 та фермер хўжалигига жами 1 млрд 288 млн сўмдан ортиқ субсидия маблағи ажратилган.
​Бироқ мазкур субсидияларни ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳнинг айрим мансабдор шахслари томонидан ҳисобварақ-фактураларга электр энергияси истеъмоли бўйича ҳақиқатга тўғри келмайдиган, сохта маълумотлар киритилиши оқибатида 66 та ҳолатда 50 та фермер хўжалигига жами 311,5 млн сўм миқдоридаги субсидия маблағлари асоссиз ва ортиқча тўланишига йўл қўйилган.
​Маълум бўлишича, 2024–2025 йиллар мобайнида Амударё туманида жами 193 та қишлоқ хўжалиги корхонасига 3 млрд 830,2 млн сўм, Қўнғирот туманида эса 46 та қишлоқ хўжалиги корхонасига 1 млрд 189,6 млн сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилган.
​Текширув натижаларига кўра, мазкур ҳудудларда субсидия ажратиш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан қонунчилик талабларига зид равишда талабгорларнинг аризалари бўйича белгиланган муддатларда жойига чиққан ҳолда тегишли мониторинг ишлари ўтказилмаган.
​Жумладан, экин турлари ва майдонлари, суғориш усуллари, электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарининг ҳолати ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмининг амалдаги сув сарфига мутаносиблиги ўрганилмаган.
​Натижада Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли хулосалар асоссиз расмийлаштирилиб, Амударё туманида 36 та қишлоқ хўжалиги корхонасига давлат бюджетидан жами 337,3 млн сўм, Қўнғирот туманида эса 15 та қишлоқ хўжалиги корхонасига амалда истеъмол қилинмаган электр энергияси учун жами 246,7 млн сўм субсидия ажратилиб, бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
​Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган материаллар асосида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
​Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Каналга уланиш:
@Kar24uz

June 11, 12:40

2026/2027 ўқув йили учун давлат гранти квоталари тасдиқланди
2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура босқичларининг кундузги таълим шакли бўйича давлат гранти асосида қабул квоталари Президент ҳужжати билан тасдиқланган. Давлат гранти квоталари таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида белгиланади.
Каналга уланиш:
@Kar24uz