Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢

kattakurgon_tuman
Kattaqo‘rg‘on tuman hokimligining rasmiy telegram kanali. Manzil: Kattaqo‘rg‘on tumani, A.Navoiy ko‘chasi, 1-uy Veb-sayt: https://gov.uz/oz/payshanba E-mail:mail@payshanba.uz
Subscribers
8 820
24 hours
-600
30 days
-690
Unusual 24 hours drop
Post views
1 376
ER
15,6%
Posts (30d)
193
Characters in post
326
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
June 08, 00:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Xayrli tong, azizlar!
Maʼnoli umr
...
Umr bitta. Odamning biladigan, o‘rganadigan, kashf etadigan narsalari esa behisob.
Ma’noli o‘tgan umr – bir mo‘’jiza.
Asqad MUXTOR.

June 07, 04:43
Media unavailable
4
2
Show in Telegram

🥇
Каттақўрғонлик ўқувчи халқаро олимпиадада олтин медал соҳибига айланди
Тошкент шаҳрида Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан 200 дан зиёд иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.
Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада Каттақўрғон туманидаги 1-ИДУМнинг 9-синф ўқувчиси Ашрафжон Равшанов математика фанидан муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. У ғолиблар қаторида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Аҳамиятлиси, Ашрафжон Равшанов номи математика фанидан олтин медал соҳиблари рўйхатига киритилди ва у халқаро майдонда юртимиз ҳамда Каттақўрғон ёшларининг билим-салоҳиятини намоён этди.
😁
Web sayt
😁
YouTube
😁
Facebook
😁
Telegram
😁
Telegram
😁
Instagram

June 06, 15:51
Media unavailable
5
1
Show in Telegram

КАТТАҚЎРҒОНДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ БОШЛАНДИ
Ғалла — халқимиз ризқ-рўзининг асоси. Уни талафотсиз ва сифатли йиғиштириб олиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Пахтакор” ҳудудида жойлашган “Эгамберди” фермер хўжалиги ғаллазорида ўрим-йиғим ишларининг бошланиши муносабати билан оқ фотиҳа қилинди. Нуронийлар иштирокида жонлиқ сўйилиб, хирмонга қут-барака ва мўл ҳосил тилаб дуо қилинди.
Маълумот учун, туманда ўрим-йиғим ишларини қисқа муддатларда ва уюшқоқлик билан амалга ошириш мақсадида 32 та отряд ташкил этилган. Жараёнга 32 та ўрим комбайни жалб қилинган бўлиб, ҳар бир комбайнга 5 тадан, жами 160 та дон ташувчи автомашина бириктирилган.
Жорий мавсумда туманда 8926 гектар майдонда ғалла парваришланди. Йиғиб олинадиган ҳосилдан 30 минг тонна донни давлатга топшириш режалаштирилган.
😁
Web sayt
😁
YouTube
😁
Facebook
😁
Telegram
😁
Telegram
😁
Instagram

June 06, 14:11
Media unavailable
12
Show in Telegram

⚽️
2-лига вилоят биринчилиги доирасидаги баҳс якунланди.
🏟
“Каттақўрғон” жамоаси ўз майдонида “Нарпай СМ” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
🔥
Якуний ҳисоб:
🇺🇿
Каттақўрғон 9:2 Нарпай СМ
👏
Голларга бой ва мухлисбоп учрашув Каттақўрғон жамоасининг ишончли ғалабаси билан якунланди
.

June 06, 14:00
Media unavailable
2
Show in Telegram

⚽️
2-лига вилоят биринчилиги
🏟
Каттақўрғон — Нарпай СМ
🔥
Ҳисоб: 9:2

Учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.

June 06, 13:43
Media unavailable
3
Show in Telegram

⚽️
2-лига вилоят биринчилиги
🏟
Каттақўрғон — Нарпай СМ
🔥
Ҳисоб: 7:2

Учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.

June 06, 13:11
Media unavailable
3
Show in Telegram

⚽️
2-лига вилоят биринчилиги
🏟
“Каттақўрғон” — “Нарпай СМ”

Каттақўрғон — 6

Нарпай СМ — 2

June 06, 12:57
Media unavailable
2
Show in Telegram

⚽️
Каттақўрғон — Нарпай СМ 4:0
🔥
👏
Мезбонлардан голли шоу давом этмоқда!

June 06, 12:51
Media unavailable
3
Show in Telegram

⚽️
Каттақўрғон — Нарпай СМ 3:0
🔥
👏
Каттақўрғонлик футболчилардан ишончли ўйин!

June 06, 12:42
Media unavailable
7
2
Show in Telegram

Каттақўрғон туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов бошчилигида ҳокимлик биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси билан боғлиқ масалалар, моддий ҳамда тиббий ёрдам, оилавий муаммолар ва бошқа долзарб йўналишлардаги мурожаат ва таклифлар билдирилди.
Мурожаатларни ҳал этиш мақсадида ҳар бир масала алоҳида тартибда кўриб чиқилиб, уларни ўрганиш ва манзилли ҳал этиш учун тегишли ташкилот ва мутасадди идораларга аниқ кўрсатмалар берилди.
😁
Web sayt
😁
YouTube
😁
Facebook
😁
Telegram
😁
Telegram
😁
Instagram