Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

XURSHID DAVRON KUTUBXONASI

khdavronkutubxona
"Хуршид Даврон Кутубхонаси": https://kh-davron.uz/ Ютуб каналим: https://www.youtube.com/@XurshidDavronKutubxonasi/ Инстаграмдаги саҳифам: https://www.instagram.com/xurshiddavron/ Фейсбукда: https://www.facebook.com/xurshid.davron.sahifasi Оллоҳ қўрисин!
Subscribers
2 110
24 hours
30 days
-40
Post views
336
ER
15,92%
Posts (30d)
19
Characters in post
1 304
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Books
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
June 23, 18:34
Media unavailable
2
Show in Telegram

June 19, 16:04

Бугун кўзёшини оҳида қайната оладиган, феълан 29 феврал, шеъран 31 ноябрь тасаввурини берадиган шоира -
Феруза Хайруллаеванинг
тувилди куни! Ўзим анча вақтдан бери Зоминда эдим. Бу ёқда деярли ҳар куни булут, куношар ёмғир. Буни қарангки, Тошкентда ҳам бугун ёмғир экан. Бунинг бир ҳосияти бордир. Феруза ёмғирни яхши кўрадиган шоира. Балки кўзёшини кўрсатмаслиги учун шундайдир. Кўпинча у жамоат аро қир гулидек матонатли кўрсатади ўзини. Лекин у япроғига шабнам тутган қизғалдоқ каби. Ё япроқ, ё шабнам тўкилиб кетадиганек. Ким билсин, балки менга шундай туйилар...
Болалик чоғимда
раҳматли бобом
ҳовлимиз ортида турган қирларни
кўрсатиб дер эди:
"Мана шу қирлар
бир кун тоғ бўлар!
Агар одамлар
устига чиққанча тепкилашмаса!"
Қўлтиқ таёғида қийналмай юриб
(мен шундай ўйлардим ҳарҳолда),
қирнинг этагига элтарди мени.
"Қара", дерди, жимирлаб турган
жимитдай булоққа ниқтаб бармоғин.
-Мана шу булоқ,
ҳаммага етар,
агар одамлар,
Бўғиб қўймасалар ёшли кўзини...
Бу гапларга анча вақт бўлган.
Булоқ қуриб битди,
Бобом ҳам...
Қирлар нима бўлди дерсиз,
Қирла-ар!
Қирларни соғинаман!
Бироқ,
боргим келмайди
қишлоққа сира.
Борсам йиғлатар
Ўз бўйидан ошмаган қирлар!
https://t.me/NajmiddinTURON

June 19, 11:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Bugun_eksklyuziv
O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi Eshqobil Shukur bilan suhbat
Jurnalist: Gulmira Musajonova

June 18, 14:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

#yodimiz_yodgorimiz
#tanlov
3-O'RIN SOHIBI - Hasanboy Dehqonov
Behbudiy nomi — uyg‘onish, jasorat va millat uchun yashash timsolidir.
📜
Mahmudxo‘ja Behbudiy
xotirasiga
✍🏻
Abdurauf Fitrat
🎙
Hasanboy Dehqonov
🏢
"Madaniyat va ma'rifat" telekanali muhbiri

June 18, 14:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

#yodimiz_yodgorimiz
#tanlov
2-O'RIN
SOHIBI
-
Charosxon Salayeva
📜
Ayol
✍🏻
Abdulla Oripov
🎙
Charosxon Salayeva
🏢
Nizomiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy рedagogika universiteti “Maktabgacha va boshlangʻich ta’lim” fakulteti, Boshlangʻich ta’lim yoʻnalishi 1-bosqich talabasi

June 18, 14:23
Media unavailable
1
Show in Telegram

📣
Adabiyot va she’riyat muxlislari diqqatiga!
📌
“Adabiyot va hayot” videoroliklar tanlovining ikkinchi mavsum g'oliblari taqdirlanadi!
2026-yil, 18-iyun kuni, soat 15:00 da
📍
Manzil: O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Ⓜ️
“Milliy bog’” metro bekati

June 18, 14:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

May 30, 09:43

– Ўшанда биринчи кун иккитасини тутиб олишган экан. Кейин учинчисини ҳам қидириб топишибди. Учалови ҳам завод ишчилари экан… Бир куни уйимизга иккита ўрис хотин кириб келди. Йиғлаб-сиқташди. Бирови ўша домлани урган барзангининг хотини, бирови синглиси экан. Гуноҳидан ўтинг. Учта боласи бор, етим қолмасин, дейишди. Домла уларга қаттиқ гапирмадилар. Агар, энди безорилик қилмайман, одамларга зарарим тегмайди, деб сўз беришса, уларга ҳеч қандай даъвоим бўлмайди, дедилар. Судда ҳам шу гапларини айтибдилар. Лекин суд барибир уни қамабди. Шерикларига эса енгилроқ жазо берибди…
Ҳа, домла ана шунақа бағри кенг одам эдилар. Иложини топсалар, яхшиларни бошларига кўтарар эдилар, лекин ёмонга ёмонлик қилишни ҳам ўзларига эп билмасдилар…
Орзиқул ЭРГАШ

May 30, 09:43

Эшикда ранги қув ўчган, боши танғилган Миртемир (ҳа, шундай, ўзимизнинг ўша беназир шоиримиз!) беҳол турар, ёнида икки оқ халатли ва бир мелиса бор эди. Миртемир Ёрқинойни, унинг ортидан жовдирашиб турган болаларини кўрди-да, жилмайишга уринди.
– Ҳеч гап йўқ, қўрқманглар, – деди-да, остонадан дадил ҳатлади. Сўнг ортига қараб. – Қани меҳмонлар, ичкарига киринглар. Сизларни ҳам ташвишга қўйдим, – деди жилмайиб. – Дорожон қизим, чой қўйиб юбор. Онаси, овқатни келтир… Кейин, кейин гаплашамиз. Ҳаммаси яхши!..
* * *
– Эртаси куни истар-истамас гапириб бердилар, – деди Ёрқиной опа бе-рилиб тинглаётган ҳамширага ўйчан кўз тикканча. – Ўша бастакор дўстлариникидан чиқиб, трамвай бекатига келиб турган эканлар. Соат ўн бирлар экан. Учта нотаниш киши олдиларига келиб папирос сўрабди, берибдилар. Кейин пул сўрашибди. Пулим йўқ, дебдилар. Учовлашиб чўнтакларини ковлаб, бор-йўқ пулларни қоқиб олишибди. Нега алдадинг, пулинг бор экан-ку, деб ҳар ёқдан турткилашибди. Охири жанжал чиқиб, муштлашиб кетишибди. Битта барзангиси қўлига суякдан ясалган бир нарса тақиб олган экан, шу билан домланинг чаккасига урибди. Домла жон аччиғида бақириб юборибдилар. Бошқасини эслолмайдилар. Кўзларини очсалар дўхтирхонада ётган эканлар. Кейин дарҳол ўзларини тетикликка олиб, мени тезроқ уйимга жўнатинглар, деб туриб олибдилар. Уйимдагилар хавотирланиб, қўрқиб ўтиришмасин, деганлар-да… шу қадарлик оилапарвар, болапарвар эдилар домла раҳматли…
Бир неча кунгача ўзларига келолмай юрдилар, кўп қон йўқотган эканлар. Дўхтирлар уйга қатнаб муолажа қилишди. Домла хиёл ўзларига келгач, бир куни қаёққадир кетиб, уйга ҳаяжонда қайтдилар.
– Биласанми, аяси, жонимга ким ора кирган экан, оддийгина ошпаз аёл… Қойил қолдим. Эркакнинг ишини қипти, омон бўлгур!..
Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. У шўрлик бўлса хижолат тортади. Вой, мен нима қипман, опажон, бошқа одам бўлганда ҳам шундай қиларди-ку, дейди. Меҳмондорчилик тугаб, уйига кетаяптию, қўлига совға-салом тутамиз, қаники олса. Бунақа уятчан, камсуқум аёлни кам кўрганман… Домла Санобархонга, сиз нажот фариштаси бўлдингиз мен учун, энди қиёматлик ака-сингил бўп қоламиз, тез-тез келиб туринг, деб қайта-қайта тайинлагандилар. Лекин, ийманди чамаси, жувон бошқа келмади… Ўшанда қизчаси ёнида эди. Жажжигина, сочлари жамалак, тийраккина қизалоқ эди. Демак, ўша сиз бўлгансиз-да. Уни қаранг, қизим “Тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади”, деганлари рост-да! Айтмоқчи, отингизни сўрамабман ҳам…
– Отим Раҳима, аяжон. Менам яхши эслайман буларнинг ҳаммасини. Ўшанда меҳмонлар мана шу хонада ўтиришганди-а?.. Мен кирмагандим. Даҳлизларингга бақамти хонада безалган арча бор эди. Бундан чиқди, янги йилдан олдин ёки кейин экан. Аямдан ажраб, ўша уйчага кириб олгандим. Ёш болалар кўп эди, бирга ўйнадик… Бу ерга келаётиб ойим роса қулоғимни пишитган эдилар-да, катта бир одамнинг уйига боряпмиз, меҳмон кўп бўлади, деб. Ҳадеб дастурхонта узанма. Иложи бўлса, ҳовлидами, бошқа хонадами, ўтиратур, дегандилар. Уйга қайтишимизда эса роса хурсанд бўлиб, нуқул сизларни мақтаб боргандилар. Жуда яхши одамлар экан. Сира катталикни билишмас экан, одамнинг жони экан, деб… Ойим раҳматли кўп йиллар ўша кунни эслаб юрдилар. Кейинчалик телевизорлар чиқди. Миртемир домла ойнаи жаҳонда кўриниб қолсалар, ойим дарҳол мени чақирардилар. Ана, Раҳима, шоир бобонг. Вой тавба, шундай улуғ одамгаям қўл кўтаришганди-я, деб бош чайқаб ўтирардилар… Айтмоқчи, аяжон, безорилар нима бўлган, қамалганмиди?..

May 30, 09:43

– Сўранг, қизим, бемалол.
– Билмадим, менга шунақа туюлдими, илгари ҳам уйингизга келгандайман…
– Мен ҳам ҳалитдан бери ўйлайман: бу қизимни қайдадир кўргандайман, деб… Балки мана шунақа хизмат билан келгандирсиз-да…
– Йў-ўқ… Мен жуда ёшлигимда келгандайман. Тахминан қирқ йиллар аввал, етти ёшимда…
* * *
Санобар ҳориб-толмайдиган ғайратли жувон эди. Отасини таниб-танимай етим қолган ёлғизгина қизининг ғамида ўзини ўтга, чўққа уради, тиним билмайди. У завод ошхонасида хизмат қилар, кун бўйи уч маҳал овқат тайёрлаши, уни иссиқ ўчоқ ёнида тик туриб ишчиларга тарқатиши, яна кунора тунги навбатчиликда ҳам туриши керак…
Кеч соат ўн бирга қадар гўшт майдалаб, картошка-пиёз арчиб, қозонга солишга тайёрлаб қўйди. Энди бир мизғиб олади-да, тонг азондан овқатга уннайди. Ётишдан олдин негадир бир зум кўчага, тоза ҳавога чиққиси келди…
Шаҳар тун қўйнида: чироқли деразалар сийраклашган, кўчалар кимсасиз, жим-жит… Шу чоқ юз эллик қадамча наридаги бекатда турган уч-тўрт қорани кўзи илғади. Трамвай кутишаётгандир-да, ўйлади жувон. Осмонга тикилди. Йилт этган юлдуз кўринмади. Ёғади шекилли. Қўшни хонадонда қолдириб келган қизчасига хаёли чалғиди. Эгнига иссиқроқ нарсаям оберолмадим ҳали…
Бекат тарафдан қаттиқ-қаттиқ овозлар эшитилиб, аёлнинг диққати бўлинди. Разм солиб қараб, аҳволни тушунди-да, ҳовлиқиб ортига югурди. Йўлакдаги ўринда ғужанак бўлиб ётган қоровул чолни туртиб уйғотди.
– Ота, кўчада бировни тунашяпти. Милтиқни олиб чиқинг!..
Чол кўзиниям очмади.
– Бор, жойингга кириб ёт, ишинг бўлмасин, – деб ғудранди. Кейин қўшиб қўйди: – Жоним ўзимга керак.
Шу пайт жувон чолнинг кўкрак чўнтагидан чиқиб турган ҳуштак ипига кўзи тушди-да, уни юлқиб олиб, кўчага отилди. Кўчада бақир-чақирлар кучайган, ола-тасир муштлашув бошланган эди. Бировнинг “ёрдам беринг!” деган ноласини эшитди-да кўзини чиппа юмиб, чуриллатиб ҳуштакни чалди. Бор кучини йиғиб чалаверди, чалаверди. Қараса, йўлтўсарлар тапир-тупур қочиб боришяпти. Дадилланиб бекат томон югурди. Етиб борса, трамвай изи ёнида узун бўйли бир киши чўзилиб ётар, юз-боши қонга бўялган эди. Шошиб турткилади, жон асари йўқ. Атрофга аланглаб, телефон будкасини кўрди. Ўша ёққа югурди.
Ўшанда ўзимнинг жоним кўзимга кўринмабди, ановилар қайтиб келадиям деб ўйламабман, дея хотирлайди кейинчалик жувон.
Кўп ўтмай “тез ёрдам” етиб келади. Лабзак тарафдан эса икки безорини олдиларига солиб келаётган йигитлар кўринади. Бу йигитлар машғулотдан қайтишаётган милиция мактаби талабалари бўлиб, ҳуштак овозини эшитиб ёрдамга шошилишган ва шўри қисган безориларнинг рўпарасидан чиқиб қолишган экан…
Санобар эшикда қоровул чолга рўпара келди. Чол дарҳол четланиб, йўл берди. Милтиғини қучоқлаб, жунжикиб тураверди. Бошини кўтариб қараёлмади. Фақат унинг ёнидан ўтиб, зинадан кўтарилаётганида: Барака топ, қизим, жаннати экансан, деди эшитилар-эшитилмас қилиб…
* * *
Вақт ярим тундан ўтган, лекин домладан дарак йўқ. Тўғри, ишдан кейин Баҳром Иноятов деган бастакор дўстиникига ўтмоқчи эди. Кечроқ келсам керак, деганди. Лекин бу маҳалга қадар қолиб кетадиган одати йўқ эди. Ишқилиб тинчликмикан?!
Ҳарчанд уринмасин, Ёрқиной нохуш хаёллар ўровидан қутулолмасди. Охири толиқди-да, кўзи илинди. Шу орада туш кўрди: онаси Бибисаҳро жаҳлга минган, ҳадеб уни койиб ётганмиш. Бунча ғафлатдасан, дермиш. Чўчиб кўзини очди. Эшик тақиллади. Сапчиб ўрнидан турди. Лекин шу заҳоти оёғидан қувват кетиб, жойига беҳол ўтирди. Йўқ, у кишига ўхшамайди. Тақиллатиши бежо!..
Деразадан қаради. Қизи Дорожон билан ўғли Миржалол хоналаридан чопиб чиқишди.
– Ким у?
Ташқаридан келган овозни танимади чамаси, ҳадеганда эшикни очишмади. Бир маҳал Дорожон эшик тирқишидан мўралади-да: Вой, ая! -деганича онаси ётган хона томонга чопди. Ёрқиной жон ҳолатда деразани очиб, қизига рўпара бўлди.
– Ая, ая, адамнинг бошлари боғланган, бегона одамлар ҳам бор!..
– Вой, ўлай! – Ёрқиной қаёқдан куч пайдо қилди, билмайди, эшикка югурди…