Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

КОСОНСОЙЛИКЛАР

kosonsoy_kosonsoyliklar_24
KOSONSOY - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz! 📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot
Subscribers
1 202
24 hours
-27
30 days
-388
Post views
253
ER
21,05%
Posts (30d)
15
Characters in post
720
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
July 27, 16:33
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🛡
ZIRH BOT’da
yangi Anti-Spam himoyasi ishga tushdi!
So‘nggi vaqtlarda Telegram guruhlarida odamga o‘xshab yozadigan, reklama va firibgarlik havolalarini tarqatadigan spam akkauntlar soni ko‘paymoqda.
Shu sababli
ZIRH BOT
uchun yangi
Anti-Spam
himoya moduli ishlab chiqildi. U shubhali spam akkauntlarni aniqlab, guruhingizni himoya qilishga yordam beradi.
⚙️
Yoqish:
/antispam
⚠️
Eslatma:
Funksiya hozircha
BETA
bosqichida. Xatolik yoki takliflaringiz bo‘lsa,
@zirh_support
ga yozing.

Botni guruhga qo‘shish:
https://t.me/ZIRH_BOT?startgroup=true
🌐
WEBSAYT
|
🌐
TELEGRAM
|
🛡
ZIRH BOT
👉
Косонсой хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+nEVlgoZmJ
fUwYjMy

July 25, 15:23
Media unavailable
10
Show in Telegram

🔰
Косонсой туманида ёшларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалий семинар ўтказилди
▫️
Косонсой туманидаги 1-сон техникумида ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлашга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Соиббоев, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва ёшлар иштирок этди.
Семинарда ёшларни касбга ўқитиш тизими, мавжуд имкониятлар ва маҳаллаларда уларнинг қизқишларини аниқлаб, тўғри йўналтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир доирасида ёшлар 1-сон техникумида яратилган шароитларни яқиндан кўздан кечиришди. Улар ўзлари қизиққан пайвандлаш, дурадгорлик, пазандачилик ва тикувчилик каби йўналишлар бўйича ўқув хоналари ҳамда амалиёт жараёнлари билан танишиб, мутахассислардан керакли маълумотларни олишди.
Ушбу семинар ёшларни замонавий ва харидоргир касбларни эгаллашига, меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига ва маҳаллаларда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

July 24, 17:41
Media unavailable
10
Show in Telegram

🔰
Косонсойда канализация тизимини таъмирлаш ишлари бошланди
▫️
Косонсой тумани
“Гўрмирон”
маҳалласи ҳудудидаги канализация тизимини таъмирлаш бўйича амалий ишлар бошланди.
Маълумки, мазкур ҳудуддан ўтувчи диаметри 800 миллиметрли оқова сув қувурининг эскирган қисми ҳамда канализация насос станциясидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали тизим фаолиятини барқарорлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда канализация насос станциясини таъмирлаш, унинг иш фаолиятини тиклаш ҳамда қўшимча техник имкониятларни ишга солиш орқали муаммони комплекс ҳал этишга қаратилган ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Мазкур ишларга 5 та махсус техника ва 10 нафардан ортиқ чилангар-мутахассис жалб этилган бўлиб, таъмирлаш ва тиклаш жараёнларини қисқа муддатларда якунлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

July 23, 16:05
Media unavailable
10
Show in Telegram

🔰
Солиқ бошлиғи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
▫️
Косонсой туманида “Ҳар пайшанба – ёшлар куни” доирасида Наманган вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомов иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
"AS GROUP TEX" ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан бандлик, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид мурожаат ва таклифлар тингланди. Мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув ёшларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат идоралари билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

July 22, 11:36
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Миллий_қадрият
#Челленж
🇺🇿
Миллий либос — қадриятлар жилоси!
Косонсой тумани 4-сон техникуми жамоаси миллийлик челленжида фаол.

July 21, 16:05
Media unavailable
7
Show in Telegram

🔰
Косонсой туманида сунъий интеллект бўйича навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди
▫️
Косонсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида
"Сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш"
мавзусида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида туман ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан сунъий интеллектнинг давлат бошқаруви тизимидаги имкониятлари, иш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, замонавий AI платформаларидан амалий ва самарали фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, иштирокчиларга сунъий интеллект воситалари ёрдамида хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, вақтни тежаш, ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда ахборотлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, сунъий интеллект технологияларини кундалик фаолиятда кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар билдирилди.

July 16, 17:57
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Бугун_ёшлар_куни
🎥
Ёшлар билан мулоқот — муаммолар ечими сари муҳим қадам
🇺🇿
Наманган вилояти прокурори ўринбосари С.Исмоилов раҳбарлигида Косонсой туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан навбатдаги «Прокурор ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

July 15, 08:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тайинлов
💼
Косонсойлик ҳамюртимиз янги лавозимга тайинланди
▫️
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Косонсой туманида туғилиб, вояга етган подполковник
Хамраев Аброрхон Ахмадхонович
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг «Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва бошқарув» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Аброрхон Ахмадхонович Наманган вилояти Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.
Косонсой тумани аҳли номидан Аброрхон Ахмадхоновични ушбу муносиб тайинлов билан самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!

July 11, 13:06
Media unavailable
5
Show in Telegram

#Долзарб_60_кун
🔰
Косонсой туманида профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда
▫️
Жорий йилнинг
1 июлидан 30 августига
қадар республика бўйлаб ўтказилаётган
«Долзарб 60 кун»
профилактик тадбирлари доирасида Косонсой тумани ҳудудида аҳоли ва объектларда ёнғинлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли профилактик ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилиб, хонадонлар, ижтимоий соҳа ва халқ хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилмоқда.
Профилактик тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тавсиялар берилиб, зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқароларга электр тармоқлари ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, очиқ оловдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, болаларни назоратсиз қолдирмаслик, чўмилиш қоидаларига амал қилиш ҳамда фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш тартиблари бўйича амалий тавсиялар етказилмоқда.
Мазкур профилактик тадбирларнинг асосий мақсади ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолининг хавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.
👉
Косонсой хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+nEVlgoZmJfU
wYjMy

July 10, 12:50
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Долзарб_90_кунлик
📹
Ёшлар фестивали: мароқли ҳордиқ, мазмунли таътил ва келажак сари қадам
▫️
Косонсой туманидаги "Янги йўл" маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кунлик” доирасида ўтказилган Ёшлар фестивалида спорт мусобақалари, маданий дастурлар, олий таълим муассасалари ва иш берувчи ташкилотлар кўргазмаси ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Фестиваль ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, билим ва салоҳиятини ошириши, касб танлаши ҳамда бандлигини таъминлашга хизмат қилди.