
Kun Videolari 🎥
Тошкентда мотоциклларга урилган Оникс ҳайдовчиси ҳам вафот этди
16 июль куни кечга яқин Тошкент шаҳрининг Дўрмон йўли ва Ғазалкент кўчалари кесишмасида учта хизмат мотоцикли иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди.
Унда Оникс русумли автомобил чорраҳага чиқиши билан ёнма-ён келаётган иккита мотоцикл, уларнинг ортидан яна биттаси катта тезликда келиб унга урилган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар ходим ҳалок бўлганди, қолганлар жароҳатланганди.
Орадан 10 кун ўтиб, Оникс ҳайдовчиси ҳам вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 35 ёшда бўлган. У бугун, 27 июль куни оламдан ўтган.
👉
@Kun_Uz
❗️
Жиноят оламида «Вор в законе» сифатида танилган Жора Ташкентский Мисрнинг Шарм-эл-Шейх шаҳрида қўлга олинди.
👉
@Kun_Uz
Айтишларича, Тошкентдаги бассейнларда заҳарланиш ҳолатлари кўп учраётган экан.
Эҳтиёт бўламиз, яқинларга юбориб, уларни ҳам огоҳлантириб қўямиз.
👉
@Kun_Uz
#Тезкор
⚡️
⚡️
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йилга қамалди!
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи М.Мирзаев
(1969 йилда туғилган, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, Солиқ Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган)
ва бошқаларга
(жами 9 нафар)
оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.
Суднинг ҳукми билан М.Мирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
(ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш),
205-моддаси 2-қисмининг “а” банди
(мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш)
ва 208-моддасида
(ҳокимият ҳаракатсизлиги)
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 8 (саккиз) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бошқа судланувчилар
(улар орасида муқаддам бир неча марта судланганлар ҳам бор)
Жиноят кодексининг 141-2-моддаси
(шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)
184-моддаси
(солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш)
189-моддаси
(савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш),
228-моддаси (
ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш)
ва бошқа моддаларнинг тегишли қисми ва бандлари билан айбдор деб топилиб, улар 4 (тўрт) йилдан 9 (тўққиз) йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган
зарарлар ундирилиши ҳам белгиланди.
Тайинланган жазолар судланувчиларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланади.
👉
@Kun_Uz
💥
🍔
Бугун, 27 июль, гамбургер куни нишонланади
🍔
Мазали булонни мазали гўшт билан тўлдириб, витамин салатаси ва оғизда эрийдиган пишлоқ. Буларнинг барчаси гамбургерда.
🍔
Дўстлар хар доим ош еймиз, бугун бир Гамбургерхўрлик қилмаймизми?
😅
👉
@Kun_Uz
Тошкентда курер ва мижоз ўртасидаги можаро жанжалга айланиб кетди.
Айтишларича, мижоз курерни камситувчи сўзлар билан хақорат қилган.
👉
@Kun_Uz
#Долзарб
#Тарқатинг
Нега мен, деманг!
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари.
ИБРАТ УЧУН ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ.
👉
@Kun_Uz
🔞
ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН
⚠️
Хасанбойда 1994-йилда туғилган йигит нега жонига қасд қилди?
АКАСИ УКАСИНИНГ БАНКДАН ҚАРЗИ БЎЛГАНИНИ АЙТДИ
👉
@Kun_Uz
❗️
Тошкентда 50 ёшли аёл автобусни тагига чўзилиб ётиб олди
Аёл “ўлгудек“ маст бўлгани аниқланган
👉
@Kun_Uz