Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика 👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали
Subscribers
2 630
24 hours
10
30 days
-70
Post views
192
ER
15,29%
Posts (30d)
179
Characters in post
874
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
March 14, 10:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бугун 14-март Ўзбекистонда АҚШ долларининг тижорат банкларидаги курси қуйидаги чегараларда шаклланди:
— сотиб олиш: 12 200– 12 050 сўм
— сотиш: 12 100 – 12 160 сўм
Курслар банкларга қараб фарқ қилиши мумкин.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 14, 02:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бугун қандай кун? 14-март
🌍
Халқаро ва миллий байрамлар
:
Халқаро математика куни.
2019 йилда ЮНЕСКО томонидан жорий қилинган. Бу кун дунё бўйлаб математика фанининг аҳамиятини тарғиб қилиш учун нишонланади.
Пи сони куни
Математикада машҳур π (3.14) сонига бағишланган норасмий байрам. 14 март (3/14) санаси π қийматига мос келгани учун танланган.
📜
Тарихий воқеалар
1879 йил
Буюк физик Альберт Эйнштейн Германияда таваллуд топган.
1900 йил
АҚШда Gold Standard Act қабул қилиниб, мамлакат расман олтин стандартига ўтган.
1964 йил
Жек Руби АҚШ президенти Жон Кеннедининг қотили Ли Харви Освальдни ўлдиргани учун айбдор деб топилган.
2018 йил
Машҳур олим Стивен Хокинг вафот этган.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 13, 11:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президентимиз бугун ижтимоий-социологик тадқиқот натижалари давлат сиёсати ва ислоҳотларининг асосий йўналишларини белгилаб бериши кераклигини таъкидлади. Шу боис, социология фан сифатида қайта тикланди, олийгоҳларда социологлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида ижтимоий-социологик тадқиқотлар кўлами ва сифати оширилади.
Эндиликда бир марталик сўровлар эмас, балки қаерда ишонч ортаётгани, қаерда заифлашгани, қайси қарорлар адолатли, қайсилари одамларга манфаат келтирмаётгани бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлиллар ўтказилади.
Президент Aдминистрацияси Коммуникациялар департаменти ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари рейтинги методологиясини ишлаб чиқиб, таҳлиллар асосида рейтингни шакллантириш ва мунтазам равишда Президентга киритиб бориш топширилди.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 13, 10:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мурожаатлар билан ишлашда “маҳалла еттилиги”нинг масъулияти оширилади.
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади. Уни юритишга ёшлар етакчиси билан маҳалла раиси масъул бўлади. Улар келаётган мурожаатларнинг сабабларини ўрганиб, кунлик маълумотларни ҳокимларга тақдим қилиб боради.
Мутасаддиларга “Рақамли маҳалла” тизимини Президент Виртуал қабулхонасига тўлиқ интеграция қилиш топширилди.
Бундан буён мурожаатларни асоссиз равишда қуйи тизимларга кўриб чиқиш учун юборган ташкилот раҳбарларига кескин чора кўрилиши белгиланди.
Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жазо ҳам кучайтирилади.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 13, 10:32

Президентимиз Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Президент Aдминистрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жамлаш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш бўйича алоҳида назорат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.
Президент Aдминистрацияси Коммуникациялар департаменти ҳар ойда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб, умумлаштиради, вазирлар ва ҳокимларга етказиб, ижросини назорат қилади. Одамлар кайфиятига таъсир қилаётган масалалар бўйича раҳбарлар ҳисоботини эшитиб боради, энг муаммоли масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади.
Ҳукуматда вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат Тезкор штаб тузилади. Кўтарилган масалалар ҳудуд ва тармоқлар кесимида жойига чиққан ҳолда ҳал қилинади.
Халқ қабулхоналарига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идораларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати берилади.
Коммуникациялар департаментига мурожаатлар билан ишлаш бўйича давлат идоралари рейтингини йўлга қўйиш ва ҳар олти ойда эълон қилиб бориш топширилди.
Бош прокурорнинг комплайенс бўйича ўринбосари олдига бу борадаги барча топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 13, 10:25

Қарши шаҳридан Халқ қабулхонасига нафақа бўйича 877 та мурожаат келиб тушган.
Мазкур масалада мурожаат қилган аёлларнинг муаммосини фақат нафақа тўлаш нуқтайи назаридан эмас, балки бошқа қийинчиликлари билан биргаликда комплекс равишда кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 309 нафар аёлнинг фарзандини боғчага жойлаштиради. Ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан 82 нафар ишсиз аёлни касбга ўқитиб, маҳалланинг ўзида ишлашига шароит қилиб беради.
159 нафар ёлғиз оналарнинг 90 нафарига тадбиркорликни бошлаш учун, яна 69 нафарига эса фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан 34 нафар ногиронлиги бор одамга ижтимоий хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилади.
Қарши шаҳри ҳокимига ҳар бир ариза ва шикоятни мана шундай таҳлил қилиб, масъулларига тақсимлаб, биринчи ярим йилликда шаҳарни мурожаатлар билан ишлаш бўйича намунали ҳудудга айлантириш топширилди. Бу жараёнда унга вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, вилоятдаги ташкилотлар раҳбарлари яқиндан кўмаклашиши белгиланди.
Умуман, барча ҳудудлар ва 208 та туман-шаҳар ҳокимларига Қарши шаҳри мисолида айтилган тизимни самарали йўлга қўйиб, одамларнинг оғирини енгил қилиш вазифаси қўйилди. Улар бу борадаги иш режасини ҳар ой маҳаллий Халқ депутатлари кенгашларида тасдиқлатиб, аҳолига мурожаат қилади.
Худди шундай барча вазирлар ҳам ўз соҳасида бўлаётган эътирозларни камайтириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаб, брифинг ўтказади ва режаларини одамларга етказади.
Каналга уланиш
👇
Telegram
|
YouTube

March 13, 10:09
Media unavailable
1
Show in Telegram

Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган.
Қарши шаҳрида бу йил 3700 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режа қилинган.
Ҳоким ўринбосарлари шаҳардаги банклар ва девелоперлар билан биргаликда уй-жой бўйича мурожаат қилганлар билан бирма-бир учрашиб, янги қурилаётган уй-жойлар таклиф этади, кредит, субсидия бўйича масалаларини зудлик билан ҳал қилиб беради.
Шаҳардаги давлат идораларида 1,5 мингдан зиёд ходим ишлаяпти. Уларнинг иши бўйича 794 та шикоят келиб тушган. Масалан, ички ишлар ходимларининг муомаласи ва тергов сифати юзасидан 281 та ариза йўлланган.
Вилоят ички ишлар бошлиғининг кадр ва жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари ҳафтанинг бир кунини ёш терговчилар, профилактика инспектори, йўл ва пост-патрул ходимларини ўқитиш, муомала маданиятини ўргатишга бағишлайди.
Ходимига нисбатан эътирозлар кўп бўлган Мажбурий ижро бюроси, солиқ, электр, сув ва газ, тиббиёт ва таълим идораларининг раҳбарлари ҳам ўз ишини худди шу йўсинда ташкил қилиши зарурлиги қайд этилди.

March 13, 10:04

Президентимиз янги тизим қандай ишлашини Қарши шаҳри мисолида тушунтириб берди. Ўтган йили Халқ қабулхонасига Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган 11 мингта мурожаат таҳлил қилинди. Мисол учун, Қарши шаҳридаги 255 нафар одам алимент тўлашдан бўйин товлаб…

March 13, 10:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президентимиз
янги тизим қандай ишлашини Қарши шаҳри мисолида тушунтириб берди.
Ўтган йили Халқ қабулхонасига Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган 11 мингта мурожаат таҳлил қилинди.
Мисол учун, Қарши шаҳридаги 255 нафар одам алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганининг сабаблари ўрганилганда уларнинг 193 нафари касб-ҳунари бор бўлгани билан ишсиз экани, яна 62 нафари даромадини камайтириб кўрсатаётгани аниқ бўлди.
Ҳокимлик, банклар ва ҳоким ёрдамчилари, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари биргаликда ишлаб, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилади, ишсизларни ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштиради. Хорижда ишлаш истагида бўлган алимент тўловчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, тил ва касбга ўргатиб, хорижга юқори даромадли ишларга юборади.
Шаҳар солиқ инспексияси эса Бош прокуратура департаменти билан биргаликда даромадини яшириб келаётганларнинг фаолиятини “соядан” чиқаради.
Шунда алимент тўловчилар қарамоғида бўлган 700 га яқин боланинг моддий таъминоти ўзгариши таъкидланди.

March 13, 09:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 %га, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси 61 %га, Транспорт вазирлиги 58 %га ечим бериш ўрнига юзаки жавоб бериш билан чеклангани, умуман, бундай мисоллар барча вазирликларда борлиги қайд етилди.
Халқ қабулхоналари янги очилганида мурожаатларнинг 90-95 %и шикоят шаклида бўлган бўлса, ҳозирга келиб, 60-65 %га тушди.
“Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти.
Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Aксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак”, – деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, соҳада янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.