
Mirkonomika
Олтин нархи январдаги энг юқори нархига нисбатан 26
фоизга
пасайиб 4000 долларгача тушибди.
Эртага Федерал Резерв асосий ставкани кўриб чиқади. Бозор Федерал Резервнинг фоиз ставкасини
3,75-4 фоиз
оралиқда сақлаб қолишини кутмоқда.
Лекин, энергия нархларининг юқори сақланиб қолиши инфляция бўйича хавотирларни оширади. Бу эса фоиз ставкалари узоқроқ муддат юқори сақланиб қолишига (ёки келаси йиғилишларда оширилишига) олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида олтин нархига салбий таъсир қилади.
@Mirkonomika
Доллар курси барқарорлашишни бошлабди. Кеча расмий курс
11 сўмга
арзонлаган бўлса, бугун биржада очилиш курси
18,2 сўмга
пасайган.
@Mirkonomika
Озарбайжон чуқур демографик инқирозда
Январь-август ойларида Озарбайжонда туғилишлар
11,4 фоизга пасайиб 56,4 мингни
ташкил этган. Мамлакатда ҳар бир аёлга тўғри келадиган фарзандлар сони
2025 йилда 1,47 ни
ташкил этган. Яъни мамлакатда туғилишлар аҳоли сонини сақлаш даражасидан сезиларли пасайиб улгурган.
2026 йилда
эса фертиллик
1,33 гача
тушиши кутилмоқда. Бу эса тахминан бутун дунё туғилишлар энг паст давлатлардан бири сифатида кўрсатиладиган Япония даражасига яқин дегани.
Яна бир қизиқ жиҳат мамлакатда аборт даражаси
жудаям юқори
. Хусусан,
2025 йилда
95,3 мингта
аборт қайд этилган бўлиб, 2024 йилга нисбатан
21,9 фоизга
, сўнгги
15 йилда эса 3,5 баробарга
ошган.
2025 йилда абортлар сони билан туғилишлар сони тенг бўлган
(бу йил абортлар сони ўтиб кетган ҳам бўлса керак). Таққослаш учун аҳолиси қарийб
4 баробар
кўпроқ Ўзбекистонда 2023 йилда (негадир кейинги йилларда маълумотлар мавжуд эмас экан)
36,9 мингта
аборт қайд этилган (ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамлардан юқори бўлиши мумкин). Яъни аҳолиси қарийб 4 баробар кўпроқ бўлган мамлакатда абортлар сони қарийб
3 баробар
камроқ. Қозоғистонда ҳам Озарбайжондан камроқ абортлар қайд этилган.
Озарбайжонда нима учун абортларнинг бунчалик юқорилиги ҳамда туғилишларнинг бунчалик пасайиб кетганлигининг сабаблари албатта қизиқ.
Нима сабабдан мамлакат даромадлар даражаси унчалик юқори бўлишга улгурмасдан, туғилишлар бунчалик пасайиб кетди?. Озарбайжондаги ҳозирги туғилиш даражаси мусулмон давлатлари орасида Туркия ва Малайзиядан кейинги энг паст
даража ҳисобланади
.
Жорий йилда эса Озарбайжон (Эрон билан биргаликда) туғилишлар энг паст мусулмон давлатлари бўлиши кутилмоқда.
@Mirkonomika
АҚШда инфляциянинг тезлашиши ҳамда Федерал Резервнинг фоиз ставкасини яна ошириши бўйича кутилмаларнинг ошиши фонида
асосий экспорт товаримиз олтин нархи 4100 долларгача пасайган
.
Ҳозирги вақтда олтин нархи
4141 доллар
атрофида шаклланмоқда.
@Mirkonomika
АҚШда инфляция тезлашиши давом этмоқда
Сентябрь ойида АҚШда ойлик инфляция
0,6 фоизни
ташкил этиб, йиллик инфляция
3,7 фоизгача
тезлашган (кутилмалар
3,6 фоиз
эди
). Таққослаш учун август ойида йиллик инфляция
3,4 фоизни
ташкил этган эди.
Йиллик инфляциянинг тезлашиши ўз навбатида Яқин Шарқдаги кескинликлар фонида энергия товарлари нархи тез ўсаётганлиги билан изоҳланади
. Ой давомида
энергия товарлари
нарх ўсиши
5,2 фоизни
ташкил этган. Жумладан, ой давомида
бензин 9,1 фоизга
,
иситиш учун ёқилғи 15,3 фоизга
қимматлаган.
Нархлари волотил энергия ва озиқ-овқат товарлари чиқариб ташланган индекс (базавий инфляция) ҳам тезлашмоқда. Сентябрь ойида ойлик базавий инфляция
0,3 фоизни
ташкил этиб йиллик кўрсаткич
августдаги 2,4 фоиздан, 2,6 фоизгача тезлашган
.
Умуман олганда, АҚШнинг Эрондаги уруши АҚШлик истеъмолчиларга анча қимматга тушаяпти. Эронга ҳужумлар бошланишидан олдин умумий инфляция
2,4 фоизни
ташкил этиб базавий инфляциядан ҳам пастроқ шаклланаётган эди. Уруш натижасида қисқа муддатда йиллик инфляция
1 фоиз
банддан кўпроққа тезлашди. Шунингдек, энди инфляция номинал иш ҳақининг ўсишидан юқорироқ шаклланмоқда.
Яъни АҚШликлар реал кўрсаткичда ҳам камбағаллашмоқда.
Федерал Резерв
2023 йилдан
буён фоиз ставкаларининг оширмаган ҳамда пасайтириш фазасига ўтаётган эди. Лекин инфляциянинг тезлашиши сабаб ўтган ойда ставка
0,25 фоиз
бандга оширилди ҳамда октябрь ойидаги йиғилишда ҳам ошириш эҳтимоли ошмоқда.
Юқоридагиларнинг ҳеч бири Трамп хоҳлаган ёки ваъда қилган натижалар эмас. Трамп нархларни пасайтиришни, одамларнинг даромадларини оширишни, фоиз ставкаларини пасайтиришни ваъда қилиб келган. Лекин кўряпмизки, барча ўзгарувчилар умуман тескари томонга кетмоқда. Табиийки, бу ўзгарувчилар оралиқ сайловларга ҳам таъсир қилади (табиийки Трамп хоҳламаган йўналишда эмас).
@Mirkonomika
[14 октябрь, чоршанба]
#ТонггиХабарлар
— муҳим воқеалар қисқа сатрларда.
Коммунал.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30% га оширишни таклиф қилди. Тошкентда иситиш 1 м² учун кунига 241,44 дан 314 сўмга, ҳисоблагичли иссиқ сув 1 м³ учун 8 928,67 дан 11 607 сўмга ошиши мумкин. 2028 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан 10% гача индексацияланади. Лойиҳа 28 октябргача муҳокамада.
Ёрдам.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 млн 17 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилага ноябрда бир марталик 1 млн сўм берилади, пул 30 ноябргача картага тушади. Суюлтирилган газни 1 ноябрдан аҳолига 1 кг 5 000 сўмдан сотиш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 кг учун 3 000 сўм (ойига 20 кг гача) қоплаш таклиф этилмоқда.
Солиқ.
Вазирлар Маҳкамаси «энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» танлаш тартибини тасдиқлади. 100 баллдан 40 таси аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини тўлашига боғлиқ. Ғолиб маҳаллалар инфратузилма учун 2 млрд сўмдан олади, рўйхат 10 февралгача эълон қилинади.
Иш.
Миграция агентлиги Германияда гулчилик ва боғбонлик бўйича 3 йиллик бепул касбий таълим (Ausbildung) учун ариза қабул қилмоқда. Шартлар: 18–25 ёш, немис тили B1 даражасида, олий маълумот йўқ. Ойлик стипендия — 724–1 100 евро. Ариза 20 октябргача
xorijdaish.uz
орқали, маълумот учун — 1282.
Иссиқхона.
Президентга томорқадаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиғини 50% га камайтириш таклиф қилинди. Янги «яшил» иссиқхона учун 300 млн сўмгача, мавжудини янгилаш учун 150 млн сўмгача имтиёзли кредит бериш кўзда тутилмоқда.
Яйлов.
Чекка ҳудудлардаги 470 та маҳаллага 627 минг гектар яйлов 49 йилга бепул ижарага берилади. Бу ерлар солиқдан озод, улардан аҳоли молини боқиш учун фойдаланилади.
БИР ҚАТОРДА
— Марказий банк курси: 1 доллар — 11 913,35 сўм (+14,26).
— Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,8% ўсишини кутмоқда (аввалги прогноз — 6,8%).
— Солиқ қўмитаси ўсимлик ёғини 2027 йил 1 июлдан мажбурий рақамли маркировкалашни таклиф қилди, муҳокама 24 октябргача.
— Энергоинспекция: 9 ойда 825 млрд сўмлик газ ва электр ноқонуний ишлатилган, 2 800 га яқин ҳолат аниқланган.
— 15 октябрь — мол-мулк ва ер солиғининг иккинчи ярмини тўлашнинг охирги куни.
@financial_news_Uzb
Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида
Халқаро Валюта Жамғармасининг янги прогнозларига кўра, Иқтисодиётимиз
2026 йилда 7,8 фоизга
ўсади, апрель ойидаги ҳисоботга нисбатан ўсиш бўйича прогнозлар
1,3 фоиз
бандга оширилган.
Қизиқ жиҳати ҳозирги кунда энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётнинг 3 таси Марказий Осиё мамлакатлари ҳисобланади
. Бундай ҳолатни бир нечта йил олдин тасаввур қилиш ҳам қийин эди.
Масалан 2015-2019 йилларда биронта Марказий Осиё мамлакатлари энг тез ўсган 10 та иқтисодиёт қаторидан жой олмаган (Яъни ҳеч қайси индивидуал йилда
)
.
Таъкидлаш керакки, Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторида қайд этилиши биринчи марта эмас.
Қирғизистон 2023 йилдан буён
,
Тожикистон эса 2024 йилдан
буён энг тез ўсаётган 10 та иқтисодиётлар қаторидан жой олиб келмоқда.
@Mirkonomika
2026 йилда кузатилаётган шоклар орасида таклиф шоклари асосий роль ўйнамоқда
ХВЖ октябрь ойидаги прогнозларида
86 та
мамлакатда иқтисодий ўсиш апрель ойидаги кўрсаткичдан пастроқ шаклланишини баҳолаган. Шунингдек,
141 та
мамлакатда йил сўнггида инфляция даражаси апрель ойида баҳоланганидан кўра юқорироқ шаклланиши прогноз қилинмоқда.
Бундан ташқари, 66 та мамлакатда инфляция бўйича прогнозлар оширилиб, иқтисодий ўсиш бўйича прогнозлар пасайтирилган.
Юқоридаги графикдан ҳам кўриш мумкинки, ХВЖ ўсиш бўйича прогнозини пасайтирган давлатларда инфляция прогнозлари оширилган. Бу ўз навбатида таклиф шоки устунлик қилаётганлигини англатади. Агар ялпи талаб шоки сабаб прогнозлар пасайтирилганда инфляция даражаси ҳам пасайтирилар эди. Ҳозирги таклиф шоки эса
Яқин Шарқдаги кескинликлар натижасида энергия товарлари таклифидаги пасайиш билан изоҳланиши мумкин.
Марказий Осиё мамлакатларидан
Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонда ўсиш бўйича прогнозлар яхшиланган
бўлса (ўз навбатида инфляция бўйича прогнозлар ҳам оширилган),
Қозоғистонда ўсиш бўйича прогнозлар бироз пасайтирилган
. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида дунёдаги умумий тенденциядан фарқли
талаб омиллари
устунлик қилаётганлигини кўрсатади.
@Mirkonomika
Woodford Нобель мукофотини олгани ҳақидаги хабардан кейин одатий кунини давом эттириб, талабалардан имтиҳон олибди.
Аввалроқ Нобель мукофоти расмий сайтига берган
интервьюсида
Woodford бугун қилишни режалаштирган ишларини санай туриб, бугунга режалаштирилган имтиҳони борлигини айтган. Қўнғироқ давомида Woodford: “
бу янгиликдан кейин талабалар имтиҳон бўлмаслигидан умидвор бўлади
” қабилида ҳазил қилган.
@Mirkonomika