
Филиал «НИУ«МЭИ» в г. Ташкенте
🎯
9-ДЕКАБР — ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
🏛
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети ОТМ филиалида 9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
🟢
Тадбир давомида таълим жараёнларида шаффофликни таъминлаш, инсон омилини камайтириш ва рақамли бошқарув механизмлари орқали коррупциявий ҳолатлар профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида,
🟢
“Олий таълим — коррупциясиз соҳа” тамойили фақат ташкилот эмас, балки талаба, педагог ва жамоатчилик ҳамкорлигида бунёд бўлиши лозимлиги ҳақида,
🟢
Шаффоф баҳолаш тизими жорий этилиши коррупциявий ҳолатларни камайтиришда энг самарали механизмлардан бири экани,
🟢
Электрон ҳисобот ва рақамли ҳужжат айланмаси инсон омилини камайтириб, ишонч ва адолатни кучайтириши,
🟢
Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш коррупцияга қарши иммунитетни шакллантиришда муҳим омил экани қайд этилди.
🇺🇿
Коррупцияга қарши кураш — бу бир кунлик ҳаракат эмас. Филиалда шаффоф, адолатли ва қонуний таълим муҳитини яратиш борасидаги ислоҳотлар узлуксиз давом эттирилмоқда.
Биз биргаликда ҳалоллик маданиятини яратамиз.
Коррупцияга қарши кураш — келажакни ҳимоя қилишдир!
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, қадрли ҳамкасблар ва азиз талабалар!
Сизларни 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 33 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Ўзбекистон Конституцияси — жамиятимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий асоси, халкимизнинг эркинликка бўлган интилиши, тинчликка, адолатга ва тараққиётга бўлган ишончининг мустаҳкам ифодасидир. Асосий қонунимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият сифатида мустаҳкамланган.
Муҳим жиҳат шундаки, Конституциямизда таълим давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб қўйилган. Конституцияда таълим соҳасидаги ҳуқуқларимиз қуйидагича белгиланган:
😄
Ҳар кимга сифатли таълим олиш имконияти кафолатланади, таълим давлат томонидан қўллаб-қувватланади, ягона миллий таълим стандартлари асосида амалга оширилади.
😄
Давлат таълим муассасаларида белгиланган тартибда бепул таълим олиш ҳуқуқи кафолатланади, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастурлар амалга оширилади.
😄
Олий таълим ва илмий тадқиқотлар ривожига давлат томонидан шароит яратилиши, инновация, илм-фан ва интеллектуал салоҳиятни ошириш давлат сиёсати даражасида белгиланган.
😄
Ушбу қонунлар биз — таълим муассасаларининг зиммасига нафақат билим бериш, балки мустақил фикрлайдиган, Ватан равнақига ҳисса қўшадиган, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялашдек масъулиятли вазифани юклайди.
Ҳурматли устозлар!
Сизларнинг бағрикенг меҳнатингиз, ёшларга таълим ва тарбия беришдаги садоқатингиз Ватан тараққиётининг муҳим пойдеворидир. Президентимиз таъкидлаганларидек, “инсон капитали — янги Ўзбекистоннинг энг катта бойлигидир”, деган тамойил орқали кенг имкониятлар яратилмоқда.
Азиз талабалар!
Конституцияда сизлар учун берилган имконият ва ҳуқуқлардан унумли фойдаланиб, янги билимлар эгаллаш, инновацион ғоялар таклиф қилиш, келажак касбларига тайёрланиш — бугунги куннинг асосий вазифасидир. Буюк аждодларимиз меросига муносиб бўлиш, Ватанни қадрлаш ва унинг равнақига ҳисса қўшиш — ҳар биримиз учун шарафли бурчдир.
Қадрли жамоа!
Бутун юртимизда тинчлик, халқимиз турмушида фаровонлик ва оилавий тотувлик доимий бўлсин! Асосий қонунимиз — Конституциямиз бебаҳо қадрият сифатида бизга доимо йўлдош бўлиб, келажагимизга ишонч ва куч бағишласин!
Конституция куни байрами муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Тошкент шаҳридаги “МЭИ” миллий тадқиқот университети
ФДБОТМ филиали Ижрочи директори, профессор Х.С.Далиев
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev yangi energetika quvvatlarini ishga tushirish hamda navbatdagilarini qurishga bag‘ishlangan tantanali marosimda
ishtirok etdi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
принял участие
в торжественной церемонии, посвященной запуску новых мощностей и началу строительства очередных объектов энергетики.
#Mirziyoyev
#marosim
#energetika
#loyihalar
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Uzoqni ko‘zlab amalga oshirilgan islohotlar, investorlar uchun yaratilgan keng sharoitlar tufayli
Yangi O‘zbekiston energetikasida chinakam inqilobiy o‘zgarishlar
ro‘y berdi.
📚
Яшнаётган юртнинг қўлида китоб!
🏛
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали талабалари 2025 йил 5 декабрь куни Ёшлар ижод саройида ташкил этилган
"Китоб олами" китоблар фестивалида
иштирок этдилар.
Ушбу фестивал:
⚡️
Ёшларни илм ва маърифат оламига янада яқинлаштириш,
⚡️
Китобнинг ҳис этилмаган маънавий қудратини ҳис этиш,
⚡️
Янги ғоялар, ижодий илҳом ва кенг дунёқарашни шакллантиришга туртки берди.
Бундай маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш талабаларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш, мустақил фикрлашини ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятини бойитишга хизмат қилади.
📖
Китоб — инсоннинг энг яқин ўртоғи, энг ишончли йўлбошчиси.
#конституцияни_ўрганамиз
🏛
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
⚡️
Тадбир меҳмони сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими Ж.О. Сафаев иштирок этиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, ёшлар сиёсати, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқий кафолатлар борасида атрофлича маъруза қилди.
⚡️
Конституция – бу фақат ҳуқуқий ҳужжат эмас, балки жамият тараққиёти, адолат ва тенглик асосидир. У инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларнинг пойдевори бўлиб келмоқда.
#Konstitutsiya_33
🇺🇿
Qonun oldida tenglik – jamiyat taraqqiyotining asosiy mezoni
📘
O‘zbekiston Respublikasida barcha fuqarolar bir xil huquq va erkinliklarga ega bo‘lib, jinsi, irqi, millati, tili, dini, e’tiqodi, ijtimoiy kelib chiqishi, ijtimoiy mavqeyidan qat’i nazar, qonun oldida tengdirlar.
Bu prinsip – jamiyatda ijtimoiy barqarorlik, totuvlik va fuqarolar o‘rtasida o‘zaro hurmatni ta’minlaydigan eng muhim konstitutsiyaviy qoidalardan biridir.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 19-moddasi.
🏛
Ҳурматли ёшлар, азиз ота-оналар ва қадрли педагоглар!
Бугунги кунда жамиятимиз тараққиёти ва келажаги учун таҳдид солаётган энг хавфли иллатлардан бири – гиёҳвандлик ва унга боғлиқ наркожиноятлардир. Ушбу муаммо нафақат шахс саломатлигига, балки оила барқарорлиги, ижтимоий муҳит ва мамлакат тараққиётига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан, филиал жамоаси барчага мурожаат қилиб, ушбу иллатларга қарши биргаликда курашиш, авлодларимиз манфаати йўлида огоҳ ва масъулиятли бўлишга чақиради.
Ҳурматли ёшлар!
Сиз – мамлакатимизнинг эртаси, юртимиз тажрибаси ва куч-қудрати манбаисиз. Сиздан илтимос қилинадиган энг муҳим вазифа – ўз келажагингизни хавф остига қўймаслик, ҳар қандай шубҳали таклифларга ёки ёмон одатларга йўл қўймасдан онгли танлов қилишдир. Гиёҳванд моддалар вақтинчалик завқ бергандек туюлиши мумкин, аммо унинг оқибати соғлиқ ёки ҳаёт учун катта хавф, келажак режаларини барбод қилувчи фалокатга айланади.
Азиз ота-оналар!
Фарзандларимизни асраш ва уларни тўғри йўлга йўналтириш — ҳаммамизнинг бурчимиз. Болалар билан самимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган ҳолатларга бефарқ бўлмаслик, салбий муҳитдан ҳимоялаш муҳим аҳамиятга эга. Фарзандларингизнинг дўстлари, қизиқишлари ва интернетдаги фаолиятидан огоҳ бўлиб бориш орқали жиддий муаммоларнинг олдини олиш мумкин.
Муҳтарам педагоглар!
Тарбия ва таълим соҳасидаги сизларнинг меҳнатингиз ёш авлод келажагини белгилайди. Талабаларга соғлом ҳаёт тарзи, ҳуқуқий маданият ва шахсий масъулият масалаларида мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш — наркожиноятларнинг олдини олишда энг таъсирли чоралардан биридир.
Қадрли ҳамюртлар!
Гиёҳвандликка қарши кураш — фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эмас, балки бутун жамиятимизнинг умумий вазифасидир. Ҳар биримиз ўз оиламизда, иш жойимизда, таълим муассасасида ёки маҳалламизда содда ва қатъий бир позицияни: “Соғлом ҳаёт — менинг танловим!” деган ғояни қўллаб-қувватлашимиз шарт. Биз ҳар бир ёшнинг соғлом, билимли ва эзгу мақсадларга интиладиган шахс бўлиб камол топишини истаймиз.
Хожакбар Далиев
Тошкент шаҳридаги «МЭИ»
миллий тадқиқот университети»
ФДБОТМ филиали ижрочи директори
🔥
Талабалар турар жойида ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий-ўқув машғулоти ўтказилди
🏛
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ҳамда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўлими ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизмати мутахассислари ҳамкорлигида 2025 йил 29 ноябрь куни Талабалар турар жойи ҳудудида муҳим амалий-ўқув машғулоти ташкил этилди.
Тадбирда талабалар ва ходимлар учун:
⚡️
ёнғин чиқиши эҳтимолида амалга ошириладиган тезкор ҳаракатлар;
⚡️
ёнғин ўчирувчи воситалардан тўғри фойдаланиш усуллари;
⚡️
эвакуация тартиби ва хавфсиз йўлаклардан фойдаланиш қоидалари;
⚡️
фавқулодда вазиятлар хизматлари билан ҳамкорлик қилиш жараёнлари
бўйича амалий кўникмалар намойиш этилди.
😄
Ушбу ўқув машғулоти таълим муассасасида хавфсизлик маданиятини юксалтириш, талабалар ва ходимларнинг ёнғин хавфсизлигига оид билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бизнинг мақсад — хавфсиз, барқарор ва масъулиятли таълим муҳитини таъминлаш!
📘
8 декабрь — Конституция куни муносабати билан “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
🏛
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» Миллий тадқиқот университети» Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали талабалари ўртасида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб “Заковат” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.
✨
Мусобақа 3 турдан иборат бўлиб, иштирокчиларга жами 30 та савол тақдим этилди. Беллашув юқори руҳда, қизғин баҳс ва интеллектуал рақобат муҳитида ўтди.
🏆
Ғолиблар:
🥇
ИЭС жамоаси
🥈
Каракалпаки жамоаси
🥉
Овощ в помощь жамоаси
Тадбир ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мустақил фикрлаш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.