
MUHIM24.uz | Politics
Navoiy, Zarafshon va Paxtachida havo barqarorlashmoqda
So‘nggi yetti kundan beri ilk bor havo sifati o‘rtacha 70 ga tushdi.
☑️
@muhim24uz
Parallel hayot — uchrashmagan taqdirlar tarixi!
☑️
@muhim24uz
🇺🇿
8-Декабр — Конституция куни!
Бугун халқимиз эркинлиги ва ҳуқуқларини кафолатлаб турган, демократик тараққиётимизнинг асоси бўлган Бош қонунимиз қабул қилинган кун.
Конституция —
✔️
ҳуқуқларимизни ҳимоя қилади
✔️
тинчлик ва барқарорликни таъминлайди
✔️
келажак тараққиётимиз пойдеворидир
Ушбу қутлуғ кунда юртимизга осойишталик, халқимизга фаровонлик, ҳар бир хонадонга файзу барака тилаймиз.
🇺🇿
Конституция куни муборак бўлсин!
☑️
@muhim24uz
Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳоким ўз ҳамёнидан тўлаб берди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида экологик рейдлар вақтида умумий овқатланиш шохобчаларидаги айрим тандирлар ҳавони ифлослантириши мумкинлиги боис бузиб ташланганди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахматилло Раззақовнинг айтишича, рейд вақтида
битта тандир бузилган
. Яна
иккита тандир ичкаридан жой ажратилиб, ишлатишга рухсат берилган
, чунки улар йўл четида ноқонуний ўрнатилган эди.
Бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан
ўз ҳисобидан қоплаб берилган
.
☑️
@muhim24uz
⚽️
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг "ЖЧ-2026" гуруҳ босқичидаги ўйинлари қайси шаҳарларда ўтказилиши маълум бўлди:
1-тур:
🗓
17 июнь
⏱️
Соат: 09:00
🏟
"Azteca" стадиони (Мехико, Мексика)
🇺🇿
Ўзбекистон – Колумбия
🇨🇴
2-тур:
🗓
23 июнь
⏱️
Соат: 23:00
🏟
"NRG" стадиони (Хюстон, АҚШ)
🇵🇹
Португалия – Ўзбекистон
🇺🇿
3-тур:
🗓
27 июнь
⏱️
Соат: 05:30
🏟
"Mercedes-Benz" стадиони (Атланта, АҚШ)
Плей-офф ғолиби (Ямайка, Янги Каледония, Конго ДР) – Ўзбекистон
🇺🇿
*Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
☑️
@muhim24uz
❗️
Когонда портлаш: 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Бухоро вилояти Когон туманидaги «Shams LTD» МЧЖ портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида 6 декабрь куни кучли чақнаш рўй берган.
Соат 09:40 да содир бўлган портлашдан кейин келиб чиққан ёнғин ФВБнинг 7 та бўлинмаси томонидан 10:27 да ўчирилди.
Чақнаш пайтида цехда 30 нафар ишчи бўлган, 4 нафари ҳалок бўлган. 4 нафар ходим жароҳат олган (2 нафари уйига жавоб берилган).
Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилиб, сабаблар ўрганилмоқда ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда.
☑️
@muhim24uz
🇺🇸
BBC: АҚШ Олий суди Трампнинг туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чекловчи фармонининг қонунийлиги бўйича қарор қабул қилади
Қарийб 160 йил олдин АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатиш мамлакат ҳудудида туғилган ҳар қандай шахс АҚШ фуқароси ҳисобланишини белгилаб келади, фақат дипломатлар ва хорижий ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари бундан мустасно.
"Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганининг биринчи кунида Қўшма Штатларда ноқонуний равишда яшаётган ота-оналардан туғилган болаларга туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Судга шикоят қилингач, ушбу фармон бир неча федерал судялар томонидан Конституцияга зид, деб топилган ва икки федерал апелляция суди ҳам бу қарорни тасдиқлаган", дея ёзмоқда BBC.
Шундан сўнг президент Доналд Трамп АҚШ Олий судига мурожаат қилди. Олий суд июн ойида президент фойдасига қарор чиқариб, қуйи судлар томонидан жорий этилган тақиқ уларнинг ваколатидан ташқари эканини маълум қилди.
Мазкур ишни моҳиятан кўриб чиқиш санаси Олий суд томонидан ҳали белгиланмаган.
Pew Research Centerr маълумотларига кўра, 2022 йилга келиб АҚШда ноқонуний муҳожирлардан туғилган 1,2 миллион бола АҚШ фуқаролигини олган.
☑️
@muhim24uz
«Diyor 24» | Mahmudxo'ja Behbudiy tavalludining 150 yilligiga bag'ishlab Samarqand viloyatida ilmiy-amaliy anjuman bo'lib o'tdi
☑️
@muhim24uz
❗️
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Наманган вилоятида 3 балл, 77 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 104 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 129 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 135 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 173 км.
☑️
@muhim24uz