Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Mumina.uz

muminauz
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Subscribers
15 700
24 hours
30 days
-800
Post views
2 237
ER
14,25%
Posts (30d)
210
Characters in post
717
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
June 12, 11:36
Media unavailable
3
2
Show in Telegram

#xabarlar
🤩
МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат
Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон
қилинди.
🗣
Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.
🕋
“Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида
ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.

Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз
“Президент ҳожиси”
сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋
Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган.
Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.
ℹ️
Маълумот ўрнида:
“Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг
ёритади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 12, 06:11
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#raddiya
"Уламо ва устозлардан
илм олишдан юз бурган киши
хатто ўзида тўлиб тошган кутубхона яратган бўлса ҳам
мақсадга етиша олмайди.
Ибораларни тушунишда хатога йўл қўйиб, жаҳолат ва билимсизликка юз тутади.
Ўзини олим деб ўйлайди.
Ваҳоланки, билимсиз бўлади.
Китобларни ўзидангина ўрганиш
гоҳида эгасини мутакаббир қилиб қўяди".
🖋
Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 12, 02:07
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#siyrat
🌙
Эсланг, Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васаллам
еттинчи осмонга кўтарилди ва Сидратул мунтаҳога етди. У ерда эса ундан аввал бирон маҳлуқ, яралмиш яқин бўлмаган масофа қадар яқинлашди...
📿
Ерга қайтиб тушганидан сўнг аҳли оиласининг хизматини қилишда давом этди. У қўйини соғар, ўз поябзалини тикарди.

Бир қул келар, унинг хожаси олдида воситачи бўлиб беришини сўрарди, у шундай қиларди. Кичик бир жория унинг олдига келиб, қўлидан етаклар ва аҳлини олдида шафоатчи бўлишини илтимос қиларди ва у жория билан бирга борарди...
📿
У еттинчи осмонга кўтарилган эди, аммо мискин, камбағаллар билан бир товоқдан таомланаверарди. Ўз туясига миниб юрар ва қўшинига қарата:
«Дарахтларни кесманглар, болаларни ва аёлларни қатл қилманглар! Роҳибларни ибодатхоналарда ибодатларида тинч қўйинглар!»
деб буюрарди.
📿
У кўтарилишидан олдин ҳам буюк эди, қайтганидан кейин ҳам буюклигича қолди. У ҳеч бир такаббур, кибрланишсиз буюк,  ҳеч бир таъзим, улуғлашсиз улуғ эди...
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 12, 00:04
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#juma_muborak
🌙
Набий алайҳиссалом дедилар: "
Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир
".
⬆️
↗️
↘️
⬇️
↙️
⬅️
↖️
➡️
🌙
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(
Табароний ривоят қилган)
.
🤲
Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин.
💐
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 11, 21:03
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#зикр_дуо_салавот
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "
Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади
", дедилар.
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

📖
Ўқилиши
: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.

Маъноси
: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан».
🌷
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 11, 21:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#taqvim
🕰
Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🌹
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин
🌷
📍
Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 11, 17:22
Media unavailable
4
Show in Telegram

#зикр_дуо
🤲
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
📖
Ўқилиши
: “Астағфируллоҳал лазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
🌺
Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:


Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам,
🤲
Аллоҳ уни афв этади
” (Имом Абу Довуд ривояти).










🤲
Шайх Нуриддин Холиқназар: Дуолар мустажоб кун
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 11, 13:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

#audio_kitob
📕
"Маърифатли отинойи"
🔰
6-қисм: Ақоиди Насафия
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali

June 11, 09:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

June 11, 07:12
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#raddiya
🌙
ИСЛОМ ДИНИНИНГ 4 ЙЎЛИ: МАЗҲАБ
Муҳаддис олимлардан бири
Абдулҳақ Деҳлавий
раҳимаҳуллоҳ
тўрт мужтаҳид имомлар
йўли ҳақида бундай деганлар:
"Ислом динининг тўртта йўли – мазҳаби бор. Ким шу йўллардан бошқасини тутса, батаҳқиқ адашибди"
("Шарҳу сафарус-саъада" китоби).
🚀
@muminauz
📱
muminauzportali