
Muslim Taqvimi | Rasmiy kanal
Закот молга барака беради
Имом Шофеъий айтадилар:
«Закотни олган одам хоҳласа, закот берган одамнинг ҳаққига
آجَرَكَ اللَّهُ فِيْمَا أعْطَيْتَ وَجَعَلَهُ لَكَ طَهُورًا وَبَارَكَ لَكَ فِيْمَا أَبْقَيْتَ
«Ажарокаллоҳу фий маа аътойта, ва жаъалаҳу лака тоҳуурон, ва баарака лака фий маа абқойта»
(Берганингга Аллоҳ ажр ато қилсин, покловчи қилсин, қолганига барака берсин) десин».
Закот, садақа, назр, каффорат ёки шунга ўхшаш нарсаларни берган одамнинг
«Роббанаа! Тақоббал миннаа, иннака антас самиъул ъалийм»
رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
(Роббимиз, биздан қабул қил, Сен эшитгувчи, билгувчи Зотсан) дейиши мустаҳабдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«
Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз
»
Нур сураси, 56 - оят
.
Давоми
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
Рўза — бандани дунёда ифторга, уқбода ифтихорга етказадиган қутлуғ ибодат.
Рўза — нафсни сабр қафасида тутмоқ, ишқ самосида руҳга тутунмоқ.
Рўза — ғафлатдан қутлуғ тирилмоқ, шаҳватга қарши курашмоқ.
Рўза — зоҳиран қоринни оч қолдириш, теран нигоҳ ила эса қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдирмоқ.
Ғайрат ва муҳаббат билан ёзилган дастурхон дунёда қанчадан қанча эшикларни очишга кучи етади, лекин бир мўминнинг кичкина оғзини очолмайди.
Рўза — ўзлигимизга уюштирган саёҳатимиз
Рўза — бизга йўқсилга яқин бўлишни, фақир билан баҳам кўришни, дўст билан қадрдон бўлишни ўргатган муаллими азиз.
Рўза — муҳтожларга бориш билан, ўзимиз, ўзлигимизга келган муҳташам саёҳат.
Рўза — дарёда тополмаганимиз мусаффо ҳаётни, томчида топмоқ санъати.
Рўза — исёнкор очлик эълони эмас, итоаткор бандалик вазифаси.
Рўза — машаққатда тобланмоқ, ишқда қоврулмоқ, сабр билан тўғриланмоқ ва ризо билан тўймоқ.
Рўза — мукофотини аниқлаш учун математика илми чорасиз қолган ибодат.
Меҳр-шафқат мавсуми
Оғизнинг чанқоқлик билан қуришига мукофот қилиб, кўнгилнинг нурдан ясалган косалар билан ишқ ирмоғидан сувга қониши.
Рўза — ичимиздаги душманга нисбатан энг буюк жиҳоднинг ягона номи.
Рўза — бандани Аллоҳдан узоқлаштирган ёмонликлардан ҳимояланиши учун бутун умматларнинг пешонасига ёзилган раййон муҳри.
Рўза — ҳаёт йўлида Қуръон чироғи билан Қадр топмоқлик.
Рўза — дунёда гуноҳларни, уқбода дўзах оловини сўндирмоқ учун муҳаббат билан ёнмоқ санъати.
Рўза — меҳр ва шафқатнинг китоблардан қалбларга ҳижрат қилгани эҳсон мавсуми.
Рўза — қўлимизни аввал виждонимизга, кейин эса яхшилик учун чўнтагимизга олиб борган инфоқ баҳори..
Саноқли кунларнинг саноқсиз яхшиликлар ибодати
Рўза — дунё ғала-ғовурида йўқотиб қўйган ўзлигимизни, кимсасизларни хотирламоқ билан топган дийдор вақти.
Рўза — саноқли кунларнинг беҳисоб яхшиликларининг ибодати.
Рўза — ҳамма нарсага эришиш билан қидирган ҳаловатни, ҳеч нарсани ўзимизники дея билмаслик билан топган хотиржамлигимиз василаси.
Рўза — жисм кемаси барча ҳаромларга ёпилиб, ҳалол денгизининг саломат соҳилига ихлос қўмондонлиги билан чиққанимиз қутлуғ сафар.
Рўза — бола учун завқли ўйин, ёшлар учун ўзига хос фазилат, кексалар учун азиз хотира, аёллар учун мустасно зийнат.
Рўза — қалбдаги ниятнинг ҳолда самимиятга, ҳаётда маданиятга айланиши.
Рўза — очкўзнинг зиндонидан, кўнгли тўқнинг саройига юксалиш.
Рўза — кўкда ҳилолни, ерда ҳалолни кузатишнинг шуури.
Рўза — нафс тарбияси, кўнгил тазкияси, қалбдаги кирларнинг тасфияси...
* Тазкия — зийнатламоқ
* Тасфия —покламоқ
Манба:
@muslim
.uz
.............................................................
Рамазоннинг 2-куни
Сахарлик дуоси
:
Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!
(Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир)
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ
Ифторлик дуоси
:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!
(Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил)
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
*
Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган.
Иловамизни юклаб олинг
Сахарлик ва ифторликдаги дуолар
(Улашинг ва савобга шерик бўлинг)
Сахарлик дуоси
:
Навайту ан асума совма шаҳри ромадона минал фажри илал мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар!
(Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир)
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ
Ифторлик дуоси
:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту!
(Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил)
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
*
Изоҳ: Расмдаги вақтлар иловада кўрсатилган вақтлардан фарқ қилиши мумкин. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ҳудудлар учун қўшимча дақиқалар қўшилган.
Иловамизни юклаб олинг
Рамазони шарифингиз муборак бўлсин!
﴿شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَىٰ وَالْفُرْقَانِ ۚ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ ۖ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَىٰ سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ ۗ يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَىٰ مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾
[ البقرة: 185]
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни
ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз.»
(Бақара сураси, 185-оят)
Умр бўйи Рамазон руҳонияти билан яшай олишлик умиди билан, бу муборак кунларнинг Ватанимиз, миллатимиз ва бутун Ислом дунёси учун ҳузур ва саодат василаси бўлишини Аллоҳ таолодан ўтиниб сўраймиз!
.............................................................
Намоз ичидаги дуо
Савол:
Ассалому алайкум! Намоз ичидаги "Роббана" ва "Аллоҳиммағфирли" дуолари ӯрнида айтиш мумин бӯлган яна 6 та дуо бор экан. Излаш хизматидан топа олмадим. Илтимос шу дуоларни ёзиб беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар 6та эмас, жуда кўп.
Сўралмайдиганларининг шарти битта, одамлардан сўраладиган нарсани сўрамаслик керак. Қолган ҳар қандай дуо ўқилаверади.
Давоми
Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар.
У зот:
«Аллоҳумма! солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳийм. Аллоҳумма! барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт»
, дедилар.
Учовлари ривоят қилганлар.
Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
Батафсил
Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссалом исмлари зикр қилинган оятлар
Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам исмлари 5 марта зикр қилинган. 4 марта "Муҳаммад", 1 марта "Аҳмад" дея зикр қилинган.
Аҳзоб сураси 40-оятида:
مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَآ أَحَدٖ مِّن رِّجَالِكُمۡ وَلَٰكِن رَّسُولَ ٱللَّهِ وَخَاتَمَ ٱلنَّبِيِّـۧنَۗ وَكَانَ ٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٗا
Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган Зотдир.
Муҳаммад сураси 2-оятида:
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَءَامَنُواْ بِمَا نُزِّلَ عَلَىٰ مُحَمَّدٖ وَهُوَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّهِمۡ كَفَّرَ عَنۡهُمۡ سَيِّـَٔاتِهِمۡ وَأَصۡلَحَ بَالَهُمۡ
Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад (алайҳиссалом)га нозил қилинган нарсага (Қуръонга) — ҳолбуки, у Парвардигорлари томонидан келган Ҳақиқатдир — иймон келтирган зотларнинг эса ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва ишларини ўнглар.
Софф сураси 6-оятида эса:
وَإِذۡ قَالَ عِيسَى ٱبۡنُ مَرۡيَمَ يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُم مُّصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيَّ مِنَ ٱلتَّوۡرَىٰةِ وَمُبَشِّرَۢا بِرَسُولٖ يَأۡتِي مِنۢ بَعۡدِي ٱسۡمُهُۥٓ أَحۡمَدُۖ فَلَمَّا جَآءَهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ قَالُواْ هَٰذَا سِحۡرٞ مُّبِينٞ
Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: «Бу очиқ сеҳр», дедилар.
Давоми бу ерда.
Бугун ҳижрий 1446 йил Муҳаррам ойининг 8-куни.
Бу ойнинг ўнинчи кунида –
Ашуро
да рўза тутиш суннат. Бу рўза ўтган йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади. (Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба қилиш лозим.)
Бунга 9-кунни (тасуъа) ҳам қўшиб тутиш мустаҳабдир.
Бу йил Муҳаррамнинг 9- ва 10-кунлари 2024 йил 15 ва 16 июл (душанба ва сешанба) кунларига тўғри келяпти.
Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин!
🎉
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз диндошлар! Аввало мана шундай қутлуғ айёмга етказган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дурудлар бўлсин.
Ислом оламининг муборак ва муҳим байрамларидан бўлган Қурбон ҳайити барча мўмин-мўминалар, муслим-муслималарга муборак бўлсин. Шундай улуғ кунларда Аллоҳдан мазлумларга нажот, сабрлари учун зиёда мукофотлар ва гўзал хотима сўраб дуо ва илтижо қиламиз.
Байрамни яқинлар билан бирга тинч-тотувликда, шод-у ҳуррамликда, илиқ сўз ва гўзал амаллар билан унутилмас тарзда ўтказиш насиб айласин!
......................................................