
𝓜𝓾𝓿𝓪𝓱𝓱𝓲𝓭𝓵𝓪𝓻 𝓶𝓪𝓭𝓻𝓪𝓼𝓪𝓼𝓲
#муҳим
Зумар сурасидаги таъсирли оятлардан
Буни тушунган тушунди.
"Фақат Аллоҳ сақлаган кишиларгина бундан мустасно. Аллоҳ тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, уларга раҳмли Зотдир”."
[Юсуф 53-оят]
Ажрда шерик бўлиб, улашинг
━━━۩ ❀ ❅ ❀ ۩━━━
@MUVAHHIDLAR_MADRASASI
#муҳим
#дарс
122
《
Илмли билан илмсиз асло тенг бўлмаслиги
》
Аллоҳ таоло айтади:“
Айтинг: Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими
?”
(Зумар, 9-оят)
Уламолар буни тушунтириш учун қуйидаги
ит мисолини
келтирадилар.
الكلب المعلَّم وغير المعلَّم
“
Ўргатилган ит ва ўргатилмаган ит”
1.
Оддий
(ўргатилмаган)
ит
оғзи билан бирон нарсага тегса, у нажас ҳисобланади. Агар у овни ушласа, у ов ҳалол бўлмайди.
2.
Ўргатилган овчи ит
эса овни оғзи билан ушлаб, ҳатто ўлдирган бўлса ҳам, у ҳайвон пок ва ҳалол бўлади.
Бу ҳукм қуйидаги оятга кўра:
﴿وَمَا عَلَّمْتُم مِّنَ الْجَوَارِحِ مُكَلِّبِينَ﴾
“
Сиз ўргатган овчи ҳайвонлар ушлаб келган нарсаларни енглар
.”
(Моида, 4-оят)
Уламолар айтадилар:
«فَضْلُ الْعِلْمِ يَظْهَرُ حَتَّى فِي الْكَلْبِ؛ فَالْكَلْبُ إِذَا تَعَلَّمَ صَارَ صَيْدُهُ حَلَالًا»
📚
“
Илмнинг фазли ҳатто итда ҳам кўринади. Зеро ит ўргатилса (тарбия берилса), унинг овлаган нарсаси ҳалол бўлади
.”
🕯
Ҳатто бир ит тарбиялаш билан мақтовли бўлиб қолса, инсон илм билан қанчалик юксалишини тасаввур қилаверинг.
📚
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “
Аллоҳга илмдан афзал нарса билан ибодат қилинмаган
.”
Яъни: У - ибодатни тўғри қилади, ҳалол-ҳаромни ажратади, инсонни Аллоҳга яқинлаштиради. Басират билан амал қилиш
___
Басийрат
(البصيرة) — бу инсоннинг ҳақни илм ва ҳидоят асосида аниқ кўриши, яъни Аллоҳнинг динини далил билан тушуниб амал қилишидир.
“
Мана шу менинг йўлимдир, мен ягона Аллоҳга ибодат қилишга Аллоҳдан келган аниқ ҳужжат ва ишонч билан даъват қиламан. Мен ҳам, менга эргашганлар ҳам шундай. Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони шериклардан поклайман, Аллоҳга бошқаларни шерик қилувчилардан эмасман”.
.”
(Юсуф, 108-оят)
Басийрат
— бу:
илм
ҳақни англаш
далил билан амал қилиш
Яъни мусулмон киши
> билмасдан амал қилмайди, кўр-кўрона эргашмайди, Аллоҳнинг ҳукмини далил билан бажаради.
«مَن عَبَدَ اللهَ بِغَيْرِ عِلْمٍ كَانَ مَا يُفْسِدُ أَكْثَرَ مِمَّا يُصْلِحُ»
Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтган: “
Ким Аллоҳга илмсиз ибодат қилса, у ислоҳ қиладиган нарсасидан кўра кўпроқ фасод бузуқ амали бўлади
.”
Яъни илмсиз амал:
хато ибодатга сабаб бўлиб, бидъат ёки ширкка ва динни нотўғри тушунишга олиб келади.
«إِنَّمَا الْعِلْمُ عِنْدَنَا الرُّخْصَةُ مِنْ ثِقَةٍ، فَأَمَّا التَّشَدُّدُ فَيُحْسِنُهُ كُلُّ أَحَدٍ»
📚
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Биз наздимиздаги ҳақиқий илм — ишончли уламодан келган енгиллик (рухсат)ни билишдир.
Аммо қаттиқлик қилишни эса ҳар ким ҳам қила олади.”
Изоҳ
:
Ҳақиқий фақиҳ диндаги рухсатлар, енгиллик ва шариат ҳикматини билади. Илмсиз инсон эса кўпинча динни қийинлаштириб, қаттиқ ҳукм чиқаради.
Басийрат билан амал қилган инсон эса
:
1. Ҳақни ботилдан ажратади
2. Ибодатни тўғри қилади
3. Фитналардан сақланади
4. Одамларни тўғри даъват қилади
Хулоса
:
“
Басийратсиз амал қилувчи — йўлни билмай юрган мусофир кабидир
.”
илм — йўл
амал — юриш
Йўлни билмасдан юрган одам манзилга ета олмайди
.
Ажрда шерик бўлиб, улашинг
━━━۩ ❀ ❅ ❀ ۩━━━
@MUVAHHIDLAR_MADRASASI
📹
Ғам-ташвишни кетказадиган дуо
Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид
Иймоний фойда олинг ва улашинг
••••┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi
#
#долзарб
📹
ЭРОН ВА ИСРОИЛ - МУСУЛМОН КИШИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ
Иймоний фойда олинг ва улашинг
••••┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi
#янги_дарс
#Қуръон_тафсири
Жуз ʼАмма
2-дарс
80.
ʼАбаса
– Юзини бурган
81. Ат-
Таквир
– Қуёшнинг ўралиши
82. Ал-
Инфитор
– Ёрилиш
🎙
Устоз Абу Аиша
Хулоса чиқариб, улашинг
••••┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi
#янги_дарс
#Қуръон_тафсири
Жуз ʼАмма
1-дарс
78. Ан-
Набаъ
– Улкан хабар
79. Ан-
Назиъат
– Суғуриб олувчилар
🎙
Устоз Абу Аиша
Хулоса чиқариб, улашинг
••••┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi
#муҳим
#улашинг
Қуръоннинг 30-порасидаги (Жуз ʼАмма) 37 та сура номи ва унинг таржимаси:
78. Ан-Набаъ – Улкан хабар
79. Ан-Назиъат – Суғуриб олувчилар
80. ʼАбаса – Юзини бурган
81. Ат-Таквир – Қуёшнинг ўралиши
82. Ал-Инфитор – Ёрилиши
83. Ал-Мутоффифин – Тарозида уриб қолувчилар
84. Ал-Иншиқоқ – Осмоннинг ёрилиши
85. Ал-Буруж – Буржлар
86. Ат-Ториқ – Тунги келувчи юлдуз
87. Ал-Аъла – Энг олий
88. Ал-Ғошияҳ – Қамраб олувчи (Қиёмат)
89. Ал-Фажр – Тонг
90. Ал-Балад – Шаҳар
91. Аш-Шамс – Қуёш
92. Ал-Лайл – Тун
93. Ад-Дуҳа – Чошгоҳ
94. Аш-Шарҳ– Кўкрак ёрилиши
95. Ат-Тин – Анжир
96. Ал-ъАлақ – Лахта қон
97. Ал-Қадр – Йиллик тақдир битилувчи кеча
98. Ал-Баййина – Аниқ ҳужжат
99. Аз-Залзала – Зилзила
100. Ал-ъАдият – Чопувчи отлар
101. Ал-Қориъаҳ – Қиёматдаги зарба
102. Ат-Такосур – Кўпайиш билан мақтаниш
103. Ал-ЪАср – Вақт, замон
104. Ал-Ҳумаза –Масхара қилувчи
105. Ал-Фил – Фил
106. Қурайш – қабила
107. Ал-Маъун – Майда яхшиликлар
108. Ал-Кавсар – Кўп неъмат
109. Ал-Кафирун – Кофирлар
110. Ан-Наср – Ёрдам (ғалаба)
111. Ал-Масад – Хурмо толаси (Абу Лаҳаб ҳақида)
112. Ал-Ихлос – холис Аллоҳга
113. Ал-Фалақ – Тонг ёруғи
114. Ан-Нас – Инсонлар
Хулоса чиқариб, улашинг
••••┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi
#янги_дарс
#Қуръон_тафсири
Сиз азизларга 《 30-Амма пораси енгил тафсири 》
Устоз Абу Аиша ҳафизаҳуллоҳ томонидан тақдим этилади,
Бу айни пайтда ўрганишимиз керак бўлган илм. Қиёмат яқин эканини билиб, яҳуд эътиқодий уруш қиляпти. Халқимиз: "Сўнгги пушаймон - ўзингизга душман" деганидек. Қуръон тафсирини ҳар ерда топмайсиз, биздаги таржималар бироз саёз.
Фойда олинг ва танишларга жўнатинг
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
@muvahhidlar_madrasasi
♻️
Агар сиз ўйламасангиз, сиз учун “ўйлаб бўлган (қўйиладиган)” раҳбар келади...!
#долзарб
#ибратли
Тамошабин миллатдан саҳнадаги лидер чиқмайди
.!
•
“
Энг қаттиқ азобга дучор бўладиган одамлардан икки тоифаси
:
1. эрига итоатсизлик қилган аёл;
2. қавмга имом(раҳбар) бўла туриб, улар эса уни ёқтирмайдиган имом.”
[Саҳиҳ ҳадис]
💡
Яъни
, шаръий жиҳатдан эрининг ҳақ-ҳуқуқларини бузиб, унга қарши чиққан
аёл
.
Имомнинг
зулми, ёмон хулқи ёки одамларга озор бериши туфайли одамлар ундан норози бўлишидир. Булар намоз ўқиса ҳам бошларидан кўтарилмаслигига ривоят хам келган.
___
Машҳур сўз
Умар ибн ал-Хаттоб ва Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ розияллоҳу анҳумодан, Шом томон сафарга чиқди. Биз билан бирга Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ҳам бор эди. Улар йўлда бир саёз сув (кечув) олдига келишди.
Умар розияллоҳу анҳу ўз туяларидан тушди, оёқ кийимларини ечиб, уларни елкасига қўйди ва туясининг жиловидан ушлаб, уни етаклаб сувдан ўта бошлади.
Шунда Абу Убайдаҳ розияллоҳу анҳу деди:
“Эй мўминлар амири! Сиз шундай қиласизми? Оёқ кийимингизни ечиб елкангизга қўясиз, туянгизни етаклаб сувдан ўтасизми? Агар бу шаҳар аҳолиси сизни шундай ҳолда кўрса, менга ёқмайди.”
Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди: “Эҳ, Абу Убайда! Агар бу гапни сендан бошқа биров айтганида эди, уни Муҳаммад ﷺ умматига ибрат бўладиган даражада жазолаган бўлардим.
Биз энг хор қавм эдик. Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. Қачонки биз Аллоҳ бизни азиз қилган нарсадан бошқа нарса билан иззат изласак, Аллоҳ бизни яна хор қилади.”
[Ҳадис саҳиҳ /Бухорий ва Муслим шартига кўра.]
Хулоса чиқариб, улашиб қўйинг
••••┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈••┈••
@muvahhidlar_madrasasi