
Namangan tumani hokimligi
#ОБ_ҲАВО
🌤
☀️
«Ўзгидромет» томонидан Наманган вилояти бўйича 28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
◽️
Унга кўра:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
◽️
Тоғли ҳудудларда:
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуққача, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Davlatimiz rahbari navbatdagi Prezident Olimpiadasiga start berdi.
—
Глава нашего государства дал старт очередной Президентской Олимпиаде.
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Is gazi hayot uchun xavfli
Isitish qozoniga noto‘g‘ri o‘rnatilgan dudburon mana shunday ko‘rinishda bo‘ladi. Mo‘ri standart asosida ishlab chiqarilgan, metalldan yasalgan va kerakli burchak ostida o‘rnatilgan bo‘lishi kerak. Nosoz o‘rnatilgan mo‘ri - is gazidan zaharlanishga sabab bo‘lishi mumkin.
—
Угарный газ опасен для жизни
Вот так выглядит неправильно установленный дымоход на отопительном котле. Дымоход должен быть заводского производства, металлический и вмонтирован под нужным углом. Дымоход, установленный с нарушениями - может стать причиной отравления угарным газом.
➡️
Boshqa yangiliklar
📱
Fvv.uz
|
📱
Facebook
|
📱
Telegram
|
📱
Youtube
|
📱
instagram
|
📱
X.com
ИСО ҲАБИББЕЙЛИ: “ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БУТУН ТУРКИЙ ДУНЁ УЧУН УЛКАН АҲАМИЯТГА ЭГА”
Ўзбекистон ва Озарбайжонни асрлар давомида шаклланган муштарак тарих, бой маънавий мерос ва буюк алломалар қолдирган илмий кашфиётлар бирлаштириб келади. Бокуда бўлиб ўтган халқаро анжуманда
Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Исо Ҳабиббейли
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг бутун туркий дунё учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уни аждодлар меросини замонавий форматларда ўрганиш ва келажак авлодга етказишга хизмат қилувчи улкан мегалойиҳа сифатида эътироф этди.
📌
Батафсил
—
iccu.uz
___________________
ИСА ГАБИББЕЙЛИ: «ЦЕНТР ИСЛАМСКОЙ ЦИВИЛИЗАЦИИ ИМЕЕТ ОГРОМНОЕ ЗНАЧЕНИЕ ДЛЯ ВСЕГО ТЮРКСКОГО МИРА»
Узбекистан и Азербайджан связывают многовековая общая история, богатое духовное наследие и научные открытия выдающихся учёных и мыслителей. Выступая на международной конференции в Баку,
президент Национальной академии наук Азербайджана Иса Габиббейли
особо подчеркнул значение Центра исламской цивилизации в Узбекистане для всего тюркского мира. Он назвал Центр масштабным проектом, призванным содействовать изучению наследия предков, его представлению в современных форматах и передаче будущим поколениям.
📌
Подробно—
iccu.uz
Telegram
|
YouTube
|
Instagram |
Facebook
|
X
|iccu.uz
Сайёр судда 30 нафар қарздорнинг иши кўриб чиқилди:14 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамкорлигида алимент тўловларини ундириш, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар кўриш мақсадида сайёр суд мажлиси ташкил этилди.
Сайёр суд мажлисида алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган 30 нафар қарздорнинг иши атрофлича кўриб чиқилди.
Суд жараёнида алимент тўловларини ўз вақтида амалга ошириш, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотини таъминлаш ҳамда ота-оналарнинг қонунчиликда белгиланган мажбуриятларига масъулият билан ёндашиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Кўриб чиқилган ишлар натижаларига кўра, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келган 14 нафар қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, 16 нафар фуқаро алимент бўйича қарздорлигини тўлиқ қоплаганлиги сабабли уларга нисбатан кўрилган ишлар тугатилди.
Мазкур сайёр суд алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор кўрсатди. Шу билан бирга, қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш фарзандларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!
ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШ
Ассалому алайкум, ҳурматли истеъмолчилар!
«Наманган тумангаз» газ таъминоти бўлими 2026–2027-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, истеъмолчиларга табиий газни барқарор етказиб бериш ҳамда ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш мақсадида
2026 йил 28 октябрь куни
қуйидаги ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилади.
🕘
Газ таъминоти тўхтатиладиган вақт:
🔹
Тошбулоқ АГРС
— соат 09:00 дан 12:00 гача.
🔹
Миришкор АГР
— соат 09:00 дан 15:00 гача.
📍
Таъсир доирасидаги ҳудудлар:
Катта Тошбулоқ, Кичик Тошбулоқ, Чорбоғ, Навқирон, Муллақудинг, Деҳқонобод, Ибрат, Хўжакишлоқ, Тепақўрғон, Анжирзор, Боғкўча, Бўстон, Миришкор, Фаровон, Кичик Қурама ҳамда Хўжакишлоқ МФЙлари.
📊
Истеъмолчилар сони:
▪️
Аҳоли истеъмолчилари — 7 435 та.
▪️
Улгуржи истеъмолчилар — 63 та.
Ҳурматли истеъмолчилар! Табиий газ таъминотидаги вақтинчалик узилиш сабабли юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Тушунганингиз учун раҳмат!
📌
«Наманган тумангаз» газ таъминоти бўлими
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 24-сессияси бўлиб ўтди
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Наманган тумани ҳудудида “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси” бўйича 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
-Туман прокурорининг 2026 йилнинг 9 ойида туманда жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ва омилларни бартараф этиш тўғрисидаги ахбороти.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида 2026 йилнинг учинчи чораги давомида туманда олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
-Наманган туманида 2026-йилнинг 3-чораги давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Н.М.Машраповнинг ҳисоботи тўғрисида.
-Маҳаллий бюджет даромадларини бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, солиқ тушумларини ўз вақтида ундирилиши, прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги ҳамда солиқ қарздорлиги бўйича 2026-йилнинг 3-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
-Туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Тўйчиеванинг жорий йилнинг 9 ойи давомида “Аёллар дафтари”нинг
7-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги хисоботи.
-Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Наманган туман бўлими бошлиғи Д.Хошимованинг тумандаги МФЙлар томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
-Наманган туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини
2027-йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида.
-Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Д.Қодировнинг 2026-йил 9 ойи давомида ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасини ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари, шунингдек соҳада коррупсион ҳолатларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали 2026-йилнинг 9 ой давомида давлат органлари ва ташкилотларида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг ахволи тўғрисида.
-“O‘zdaverloyiha” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Namvilyerloyiha” бўлинмаси ва Наманган туман ишчи гуруҳи билан биргаликда туман ер тузиш чизмасини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган лойиҳа ишлари тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат хокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижросига мувафиқ туман маҳаллий бюджетининг 2026-йил 6 ойлик ижроси ҳақида.
-Халқ депутатлари туман кенгашининг 2026-йил 10-сентябрдаги VII-23-78-6-82-K/26-сонли қарорини 4-бандини қонунга мувафиқлаштириш ҳамда 2026-yil 12-сентябрдаги VII-23-83-6-82-K/26-сонли қарорини 2-банди, 6-хат бошидаги ва 8-хат бошидаги белгиланган суммаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида.
-“Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш тўғрисида.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish
👇
👇
👇
@namangantumanhokimligi
📣
2026 yil 28
-
oktyabr
Chorshanba kuni soat 10:00 dan boshlab Namangan tumani Qoratepa, Nurtepa, Past Qiyot MFYlar aholisi uchun
PAST QIYOT MFY
binosida Namangan tuman adliya bo‘limining
"ADLIYA KUNI"
o‘tkaziladi. Shu kuni fuqarolar quyidagi masalalar bo‘yicha murojaat qilishlari mumkin:
- mehnatga doir huquqiy munosabatlar;
- uy-joy, meros, hadya va boshqa notarial harakatlar;
- tug‘ilish, o‘lim, ism-familiyani o‘zgartirish va boshqa masalalar;
- nafaqa va pensiya tayinlalanishi va hisoblanishi masalalari yuzasidan;
🔔
D I Q Q A T
❗️
“
ADLIYA KUNI
” doirasida hujjatsiz fuqarolarga huquqiy yordam choralari ko‘riladi. Shuningdek, O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida fuqarolarning mulk huquqlariga oid muammolarini hal qilish hamda Davlat xizmatlari markazi tomonidan SAYYOR DAVLAT XIZMATLARI ko‘rsatish yo‘lga qo‘yiladi. Barcha davlat xizmatlaridan foydalanishlari mumkin
Ma’lumot uchun tel: 69 4721011
Наманган туманида замонавий 24/7 кўча лойиҳаси амалга оширилмоқда
Наманган туманида йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай муҳит яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида замонавий 24/7 кўча лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа 4Р-115 автомобиль йўлининг 7 та маҳалла ҳудудидан ўтувчи қисмида амалга оширилиб, 4,4 км йўлни асфальтлаш, 7,4 км пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этиш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ўз ичига олади.
Шунингдек, ҳудудда 100 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш режалаштирилган. Бу янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Лойиҳа натижасида аҳоли ва тадбиркорлар учун замонавий, қулай ва обод муҳит яратилади.
Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган тумани ҳокими ва ҳоким ўринбосарларининг фуқаролар қабули жадвали тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ–51-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Мазкур қабуллар давомида аҳолининг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш чоралари кўрилади.
Манзил:
Наманган тумани Халқ қабулхонаси.