Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

NAMOZ VA DUOLAR 🤲

namozvaduolar
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба!
Subscribers
10 960
24 hours
-5
30 days
-140
Post views
4 961
ER
45,26%
Posts (30d)
3
Characters in post
781
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Lifestyle & Services
Summary
July 21, 04:08
Media unavailable
1
Show in Telegram

12 ХИЛ ҚАЛБ
“Қалб” сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган.
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок.
«Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно»
,
(Шуаро сураси, 89-оят)
.
2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи.
«Раҳмондан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага»
,
(Қоф сураси, 33-оят)
.
3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи.
«Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир»,
(Мўминун сураси, 60-оят)
.
4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи.
«...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир»
,
(Ҳаж сураси, 32-оят)
.
5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи.
6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал).
«...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин
»,
(Аҳзоб сураси, 32-оят)
.
7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир).
«Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур
»,
(Ҳаж сураси, 46-оят)
.
8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган.
«Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир»
,
(Бақара сураси, 283-оят)
.
9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи.
«Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.
10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган.
«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар»
,
(Оли Имрон сураси, 159-оят)
.
11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган.
«Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик»
,
(Моида сураси, 13-оят
).
12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил.
«Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма»
,
(Каҳф сураси, 28-оят)
.
Аллоҳим! Қалбларимизни динингда собит қил!
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

July 14, 14:28
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

ШАРИАТ ҲУКМЛАРИ САБАБГА БОҒЛАНГАН, ҲИКМАТГА ЭМАС!
Кўпчилигимиз шариат ҳукмларини тушунишда бир нозик нуқтада чалғиймиз. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бу масалани жуда гўзал тушунтириб берганлар:
“Шариатдаги ҳар бир ҳукм сабабларга боғланган, ҳикматларга эмас”.
Бу нима дегани?
Келинг, намозни қаср қилиб ўқиш (қисқартириш) мисолида кўриб чиқамиз:
1.
Сафар
– бу намозни қаср қилиш учун
САБАБ
.
2.
Машаққат
(қийналиш) – бу қаср қилишнинг
ҲИКМАТИ
.
Хулоса шуки:
Агар ҳукм ҳикматга (машаққатга) боғлиқ бўлганида, бугунги кунда самолётда ёки шинам машиналарда, меҳмонхоналарда дам олиб юрган мусофир қийналмаётгани учун намозни тўлиқ ўқиши керак бўлар эди.
Лекин шариат ҳукми
САБАБГА (сафарга)
боғланган! Шунинг учун, сафарда машаққат бўлса-да, бўлмаса-да, мусофир киши намозни қаср қилиб ўқийверади.
Эслатма:
Баъзилар:
“Мен сафардаман, лекин қийналганим йўқ, меҳмонхонадаман-ку, шунга тўлиқ ўқийвераман”
, деб ўйлайди. Бу нотўғри! Аллоҳ берган енгилликни (рухсатни) қабул қилмаслик хато ҳисобланади. Зеро, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш – Аллоҳнинг бандаларига берган зиёфатидир. Зиёфатни рад этиш эса одобдан эмас.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларидан.
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

July 02, 04:43
Media unavailable
1
Show in Telegram

ЭНГ ЯХШИ КУНИНГ – ИСТАЛАДИГАН БЎЛГАН КУНИНГДИР
Инсонларга керак бўлиш, кимнингдир ҳожатини чиқариш – бу Аллоҳнинг сенга бўлган энг катта инъоми ва севгиси белгисидир. Атрофингдагиларнинг сенга эҳтиёжи тушишини асло малол олма, буни оғир юк деб билма. Акс ҳолда, бу улуғ неъмат сенинг қалбинг учун азобга айланиб қолиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
«Одамларнинг Аллоҳга энг суюклиси – бошқаларга кўпроқ фойдаси тегадиганидир»
(Имом Табароний ривояти).
Билгинки, ҳаётингдаги энг хайрли ва баракали кунлар – фақат бировдан нимадир сўрайдиган эмас, балки одамлар сенинг илмингга, тажрибангга ёки шунчаки ширин сўзингга муҳтож бўлиб, сени излаб келадиган кунларингдир.
🤲
Аллоҳ таоло барчамизни қўлидан ва тилидан фақат яхшилик келадиган, уммати Муҳаммадиянинг ҳожатини чиқарувчи суюкли бандаларидан қилсин!
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 27, 14:13
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Бандлик — ғамнинг энг яхши давоси
Ғам ва қайғу сени бирор нарса билан машғул бўлган пайтингда эмас, ҳеч нарса қилмасдан бекорчи қолган пайтингда домига илинтириши эҳтимоли кучлироқдир.
Шундай экан, хаёл суриш ва бўшлиқ, бекорчилик ҳар қандай эҳтимолни олиб келиши мумкин. Бунинг давоси эса бирор жиддий иш билан машғул бўлишдир.
Доктор Оиз Қарний
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 26, 04:08
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#
Саховат
🍒
Эҳсон, мурувват ила
(устингизга)
Аллоҳнинг раҳмати ёғилишига ҳаракат қилинг ҳамда садақалар
(улашиш)
ила бало-мусибатларини ўзингиздан даф қилинг.
Али Тантовий.
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 25, 03:28
Media unavailable
3
Show in Telegram

Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан.
Шамс Табризий ҳазратлари
.
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 09, 04:10
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ибодатларнинг энг афзали фарзларни адо қилиш, одатларнинг энг ма’қули ва чиройлиги эса гуноҳлардан, одамларга озор бeришдан тийилиши экан.
.
.
Шайх Нажмиддин Кубро «Одоб қоидалари» рисоласидан.
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 02, 04:03
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#mutolaa
#bolalar
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хато қилган болаларга муносабатлари
☺️
Ҳеч шак-шуҳбасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри иш қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз.
Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо, унутмангки! Аллоҳ тоало ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди.
🌴
Рофиъ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен ва бир дўстим ансорларнинг хурмоларига тош отардик”.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилишди.
🕌
Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб боришди. У зот алайҳиссалом менга:
“Эй йигит, нега хурмоларга тош отяпсиз?”
дедилар.
“Ейиш учун”,
деб жавоб бердим.
📿
“Тош отманг, ерга тушганини олиб еяверинг”,
дедилар ва бошимни силаб:
“Аллоҳим, унинг қорнини тўйдиргин”
деб дуо қилдилар
(Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар...


Батафсил
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 02, 04:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#tafakkur
#idrok
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
Шамс Табризий.
Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!
🤲
Кунингиз эзгу ишларга бой бўлсин!
🤲
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr

June 01, 05:52
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌱
Ёнингиздаги одам ким?
🥂
Яхши ҳамроҳ — атир дўкони:
ҳеч нарса олмасангиз ҳам, хушбўй ҳиди юқади.
🛠
Ёмон ҳамроҳ — темирчи устахонаси:
кийимингиз куймаса ҳам, ис ҳиди ўтиб қолади.
Яхши инсондан гўзал хулқ ва хотиржамлик, ҳаётдан нолийдиган аламзададан эса фақат дилхиралик ва сиқилиш юқади.
📲
@NAMOZVADUOLAR

•••••••○●
🍀
🌼
🕋
🌼
🍀
●○•••••••

Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr