Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

namvilssbuz
Namangan viloyati Soģliqni saqlash boshqarmasi rasmiy kanali
Subscribers
4 810
24 hours
30 days
-110
Unusual 24 hours growth
Post views
5 277
ER
1,1%
Posts (30d)
Characters in post
1 067
June 03, 04:43
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Мурожаат
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул мутасаддиларига...
Батафсил видеода кўришингиз мумкин!
👇
👇
ТЎЛИҚ
👇
👇
https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy

March 14, 12:55
Media unavailable
10
Show in Telegram

Bugun, 14-mart To’raqo’rgon tumanida “Aholi o‘rtasida qrim-kongo gemorragik isitma kasalligi tarqalishining oldini olishda favqulodda vaziyatlar davlat quyi tizim xizmatlarining hamkorlikdagi harakatlari” mavzusida maxsus-taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi.
Dastlab, o‘quv mashqining nazariy qismida o‘ta xavfli yuqumli kasalliklar bilan bog‘liq favqulodda vaziyatlarning oldini olish va kasallanganda amalga oshirilishi lozim bo’lgan ishlar yuzasidan mutahasislar tomonidan maruzalar qilindi.
Amaliy qismida Qrim-kongo gemorrogik isitma kasalligi to‘g‘risida ishtirokchilarga ma’lumot berilib, gumon qilingan bemorni qanday gospitalizatsiya qilish jarayonlari tushuntirib berildi. Kasallikka gumon qilingan bemorni shifoxonaga olib borish jarayoni va bu shifoxonada tashkil etilgan gospitalda qabul qilish jarayonlari amaliy ko‘rsatib o‘tildi.

March 14, 07:16

АНОНС
“МУҚАДДАС ҚАСАМ”
Наманган вилояти мусиқали драма театрида яна бир янги асар саҳналаштирилмоқда. “Муқаддас қасам” деб номланган мазкур спекталда ҳаётда учраб турган айрим иллатлар, айниқса, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида кузатилаётган салбий ҳолатлар акс этади. Асар воқеалари туғруқхонада бўлиб ўтади. Қасамини унутиб, бойликка хирс қўйган, коррупция ботқоғига ботган айрим нопок шахсларнинг кирдикорлари ўткир сюжетли саҳналарда гавдалантирилади.
Спектакль шу йилнинг апрель ойида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.

March 14, 02:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Биласизми
🚫
Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини
реклама қилиш
тақиқланади:
🏷
фақат
шифокорнинг рецепти
бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
🏷
таркибида гиёҳвандлик воситалари
ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
🏷
Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун
рухсат этилмаган
дори воситаларини;
🏷
Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат
рўйхатдан ўтказилмаган
дори воситаларини.
Каналга уланиш
👇
👇
👇
https://t.me/huquqiyaxborot

March 14, 02:38

Биласизми?
ТУБЕРКУЛЁЗЛИ ЦИСТИТ
Ҳар йили 24 март - Бутунжаҳон туберкулёзга қарши кураш куни дунё бўйлаб мазкур касалликнинг одамлар соғлиғига ҳалокатли таъсири ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш мақсадида нишонланади. Кейинги йилларда мамлакатимизда туберкулёз билан касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича қатор ютуқларга эришилган бўлса-да, хасталикнинг дори воситаларига турғун бўлган шаклларини даволаш кўрсаткичлари соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жадаллаштиришни тақозо этади. Шу боис вилоятимиз фтизиатрия ва пульмонология маркази мутахассислари даволаш ишлари сифат ва самарадорлигини ошириш билан бир вақтда ОАВ орқали, жойлардаги учрашув ва давра суҳбатларида мазкур касалликнинг олдини олишга оид тушунчаларни кенг тарғиб этмоқдалар. Қуйидаги мақола муаллифи ҳам уни ана шу мақсадда таҳририятга ҳавола этди.
Қовуқ (сийдик пуфаги) деворининг туберкулёз микобактерияси билан зарарланиши туберкулёзли цистит касаллиги деб аталади. Бу жараён буйрак ва сийдик найи туберкулёзидан кейин вужудга келади. Қовуқ шиллиқ қаватида қон томирлар инекцияланади, ўчоқли қизаришлар, мазкур ташхисга хос яралар юзага келади.
Белгилари:
-қовуқда оғриқ, бовул жараёнида ачишиш;
-оз-оз ва тез-тез сийиш ёки сийдик тутаолмаслик;
-сийдик тугашида ранги пушти бўлиши;
-сийдик ранги қизара бориши, ниҳоят қон аралашиши;
-қовуқ хажми кичрайиши.
Беморда мазкур белгилар бир вақтнинг ўзида биттаси ёки бир нечтаси намоён бўлиши мумкин. Ушбу белгилар юзага келган заҳоти одам атрофдагилардан узоқланишга интилади. Ишхонада, уйда, кўчада, меҳмондорчиликда даб-дурустдан бўладиган оғриқ ва бовул ташвишидан қийналади. Уйқиси бузилади. Бир сўз билан айтганда хаёт тарзи ёмонлашади.
Юқоридаги аломатлар содир бўлган шахс мутахассис фтизиоурологга мурожаат қилиши шарт. Зарур таҳлиллар ўтказилади. Қовуқ туберкулёзи аниқланган вақтда ушбу касаллик муолажаси махсус шифохонада амалга оширилади. Касаллик қанча эрта аниқланиб, даволанса асорат қолмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, айтиб ўтилган белгилар туберкулёзли циститгина эмас, бошқа қовуқ касалликларидан дарак бераётган бўлиши ҳам мумкин. Бу масалага эса фтизиоуролог текширишларигина аниқлик киритади.
Улуғбек АШИРОВ,
вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази
фтизиоурогинекология бўлими врачи.

March 14, 02:37

Карима АҲМАДАЛИЕВА:
-Қўлим ва оёқларим томирларида қон айланиши бузилгач, еру кўкка сиғмай қолдим. Бунинг азобларини айтиб адо қилиб бўлмасди. Аввалига “бу касаллик Тошкентда ё ундан ҳам нарида даволай олинади, бунинг учун неча кишининг бир йиллик жамғармаси ҳам етмайди”, деган гапларни эшитиб, хўрликларим келди. Лекин бу гаплар ҳаммаси бекор экан. Наманганимизнинг кардиожарроҳлари суғурта жамғармаси ҳисобидан артерияларимдаги иллатлардан халос қилдилар. Шифокорларимиз шу қадар илм ва маҳорат эгаси бўлганликлари, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг биз кабиларга меҳрибонликлари сабаб умримга умр қўшилганидан беҳад хурсандман. Бахтли ҳаётимиз фидойиларига Яратганимиз ёр ва мададкор бўлаверсин!
Жамғарманинг Наманган ҳудудий бўлинмаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан фаол ҳамкорликда давлат тиббий суғурта механизмларини тўлақонли татбиқ этишнинг амалий чораларини кўрмоқда. Айни вақтда жамғарма билан шартнома асосида ишловчи даволаш-профилактика муассасалари сони 18 тага етказилди ҳамда мазкур фаолият турини шаҳар ва туман шифохоналарида жорий қилишга жадал тайёргарлик кўриляпти.
Мухторжон ЖЎРАБОЕВ,
ДТСЖ ҳудудий бош мутахассиси.

March 14, 02:37

ДТСЖ ҳомийлигида БЕМОРЛАР ШИФО ТОПМОҚДА
Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрда қабул қилинган “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-311- сонли қарори ижтимоий реестрга киритилган аҳолига тиббий хизматнинг сифат ва самарадорлигини ошириш имконини бермоқда. Биргина ўтган йили 519 нафар нафар имтиёзли тоифадаги беморларни ихтисослашган юқори технологияли асосда даволаш учун жамғарма ҳисобидан 4 миллиард 957 миллион сўм маблағ ажратилди. Жумладан, РИКИАТМ Наманган филиалида 132 кишида мураккаб юрак-қон томир амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ 2 миллиард 540 миллион сўмлик харажат қоплаб берилди. ВКТТМда эса 189 фуқаронинг операцион муолажалари учун 1 миллиард 800 минг сўм сарфланди. Хусусий клиника “DOCTOR VISION” МЧЖда 616 миллион сўм эвазига 195 бемор кўзига нур ато этишга қаратилган ноёб оператив даволар ўтказилди.
Амалга оширилаётган хайрли ишлар самаралари юртдошларимизнинг миннатдорлиги, розилик тўла дил изҳорларида ўз ифодасини топмоқда. Бунга жорий йилнинг ўтган ойларида биргина РИКИАТМ Наманган филиалида бепул ўтказилган юқори технологияли муолажалар туфайли умрига умр қўшилган 56 нафар беморнинг раҳматномалари ҳам яққол мисолдир. Уларнинг айримларини ҳавола қиламиз.
Раъно ҲОСИЛОВА:
-25 йил юрак хасталигидан азоб чекдим. Бироқ мукаммал даволанишга катта миқдордаги маблағни асло жамғаролмасдим. Бахтимга Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган тиббий суғурта жамғармаси операция харажатларини кўтарди. Вилоят кардиология марказининг қўли енгил шифокорлари мураккаб амалиётни муваффақиятли бажардилар. Умримга умр қўшилишига оталарча ғамхўрлик қилган жамғармага, шифокорларга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Акбарали АБДУЛЛАЕВ:
-Кўкрак қафасимдаги кучли оғриқ, хансираш, ҳолсизлик тинка-мадоримни қуритди. Биргина пенсияга яшайдиган касал одам катта операция учун қандай қилиб 30 миллион сўм тўплай оларди. Умидсизлик, тушкунликдан қийналган кунларим суғурта жамғармаси менга оталиқ қиладиган бўлганини айтдилар. Қани энди хурсандлигимни, раҳматларимни ичимга сиғдиролсам! Моҳир жарроҳлар стент қўйиш амалиётини бажаришгач, танамда ором, дилимда ҳаловат қарор топди. Оила аъзоларим, фарзанду набираларим номидан жамғарманинг республикадаги раҳбарлари, вилоятдаги мутахассисларига каттадан-катта раҳматлар айтаман.
Аҳмаджон ЛАТИФБОЕВ:
-Наманган кардиомарказида юрагимнинг бир неча клапани зарарланганини аниқлашди. Жарроҳлик йўли билангина тузалишини айтишди. Аммо ноёб операция учун тўловга иложим йўқлигидан руҳан эзилиб юрганимда врачлардан харажатларни суғурта жамғармаси кўтариши ҳақида хушхабар келди. Атоқли хирурглар клапанлардаги етишмовчиликларни сабот ва матонат билан тўғриладилар. Жоним роҳат топди. Бу қадар ғамхўр Юртбошимиз, жамғарма мутасаддилари ва шифокор-ҳалоскорларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин!
Севара ҲАМРОҚУЛОВА:
-Юрак бўлмачалариаро тўсиқ деффекти, деб аталадиган касаллик туфайли ҳаётдан умидимни узишгача бордим. Чунки буни тузатиш учун қилинадиган ўта ноёб операция тўловига кучим етмасди. Кардиомарказда биздек имтиёз эгаларига давлат тиббий суғуртаси хомийлик қилишини айтганларида жон ўзимники бўлди. Яна яшашга иштиёқ, фарзандларимга оналик қилишга умид уйғонди. Халқининг қадр-қимматини шунчалар улуғлайдиган давлатим борлигидан, жамғарманинг жонкуяр инсонларидан тоабад миннатдорман ва розиман.

March 11, 10:41

“РТТЁМ Наманган филиалининг  Чортоқ ТТЁ бўлими Алихон ТТЁ шахобчаси ходимлари номидан шифокор Шохиста Мулдашева чиқдию бўлимимизда тинчлик, ходимларни иноқлиги, беморларга чақирувга бормаслик ортди...”
мавзусида ведеомурожаат чиқарилганлиги юзасидан
Расмий Муносабат
Ушбу мурожаатни РТТЁМ Наманган филиали директори А.Ў.Ирисбоев бошчилигида ўрганилган вақтда қуйидагилар аниқланди:
Алихон ТТЁ шахобчасида иш олиб борилаётган ходимлардан шифокор Ш.Мулдашева фаолияти бўйича сўралган вақтда. Ходимларнинг фикри шифокор Ш.Мулдашева иш давомида яхши ишлаётгани ва ходимлар томонидан хеч қандай эътироз йўқлиги ва Компоруз ижтимоий тармоғига Алихон ТТЁ шахобчаси ходимлари томонидан ариза берилмаганини айтиб ўтишди.
Видеода акс этган ёзувларда шифокор Ш.Мулдашева ва узатувчи диспетчер Исақова Мунира ўртасида бўлиб ўтгани ҳамда хеч қайси ходимнинг шахсиятига тегадиган сўзлар ишлатилмагани аниқланди.
Ҳар қандай асоссис тарқатилаётган маълумотлар учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

March 10, 02:48
Media unavailable
1
Show in Telegram

#МОТИВАЦИЯ
Сиз эртанги тақдирни, ҳаттоки, доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз. Шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди.
©
Умар Хайём

March 06, 16:24
Media unavailable
9
Show in Telegram

8-март халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият олиб бораётган аёл тиббиёт ходимлари учун концерт дастури ташкил этилди.
Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбири йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Хонанда Илҳом Фармонов ҳамда Эстрада юлдузи Ирода Оллабергановв томонидан ижро этилган куй қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
Тадбир давомида Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шокиржон Ҳайдаров аёл опа сингилларимизни байрам билан табриклади.
https://t.me/namcitymedical