
Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди»
(Сажда сураси, 16-оят).
* * *
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан олдинги солиҳларнинг одатлари эди. Кечалари бедор бўлиш Парвардигорингизга яқинлаштиради. Гуноҳларнинг мағфиратига сабаб бўлади ва ёмонликлардан қайтаради»
(Имом Термизий ривояти).
* * *
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «"Тунги намоздан ҳам гўзал нафл ибодатни билмайман". Ундан сўрашди: "Нима учун таҳажжуд намозини ўқувчи кишиларнинг юзлари гўзал бўлади?" У зот жавоб берди: "Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ таоло уларга Ўз нуридан инъом этади"».
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Расулуллоҳга муҳаббат
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз менга аҳлим ва молимдан кўра суюклисиз. Мен сизни кўп эслайман, то олдингизга келиб, сизни кўрмагунимча соғинч босилмайди. Мен сизнинг ва ўзимнинг вафотимни ўйладим ва билдимки, сиз жаннатга кирсангиз, набийлар билан юксак мақомларга кўтариласиз. Мен жаннатга кирсам, сизни кўролмай қолар эканман”, деди. Шунда Аллоҳ таоло оят нозил қилди:
“Ким Аллоҳга ва Расулига итоат қилса, бас ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши!”
(Нисо сураси 69-оят)
.
Бошқа бир ҳадисда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида бир киши бўлар эди, у зотга қараб турар, кўзини юммас эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан:
“Сенга нима бўлди?”
дедилар. У: “Отам, онам сизга фидо бўлсин, сизга термулиб, ҳаловат топяпман. Агар қиёмат бўлса, Аллоҳ Ўз фазли билан сизнинг даражангизни юқори қилади”, деди. Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди», дейилган.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Донишмандлардан бошқа бири айтди: «Бахт-саодат етти нарсададир: кўринишнинг гўзаллиги, жисмнинг соғломлиги, умрнинг узоқлиги, қўлнинг узун бўлиши, яхшилик билан эсланиш, дўст бўлишга ҳам, душман бўлишга ҳам қодирлик».
Изоҳ.
Оят ва ҳадисдан бошқа барча сўзлар нисбийдир, жумладан, донишмандларнинг сўзлари ҳам. Яъни, Оллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзганинг сўзини мутлақ эмас, нимагадир нисбатан ҳақ деб ҳисоблаймиз ва биз ҳақ деб билган ўша нарсани кимдир бошқа жиҳатдан ўрганиб, бу қараш тўғри эмас, деб санаса, у ҳам ўзича ҳақдир. Шу мантиққа кўра донишманднинг юқоридаги сўзларини имконимиз даражасида шарҳлашга ҳаракат қиламиз. Демак инсон бу дунёда бахтли бўлиб, Охиратда саодат топиши учун етти нарса жамланиши керак. Аввалгиси – кўринишнинг гўзаллиги, яъни инсон аъзолари (кўз, қош, бурун, қулоқ, қўл, оёқ ва ҳоказолар)нинг турли ўлчовлар (узунлик-қисқалик, кенглик-торлик, баландлик-пастлик, яссилик-бўртмалик, ранг ва ҳоказолар) да ўзаро мутаносиб бўлиши. Албатта, бу таърифимиз нисбий. Негаки, гўзаллик тушунчасини фақат ташқи мувофиқликлар билан ўлчасак, моҳиятдан бир қадар узоқлашамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилади:
«Албатта Оллоҳ сизларнинг жисмларингиз ва суратларингизга эмас, балки қалбларингиз ва амалларингизга назар солади».
Имом Муслим ривояти.
Оллоҳнинг назари тушадиган жой том маънода гўзал бўлади, янада тўғрироғи, гўзалликнинг манбаига айланади. Демак кўринишнинг чиройли бўлиши аъзоларнинг мутаносиблигидан ҳам кўра кўпроқ бутун аъзоларни нурлантириб турадиган, Оллоҳнинг назаргоҳи бўлган қалбга боғлиқ. Қалбнинг илоҳий эътиборга муносиб бўлиши эса бизнинг наздимизда хунук саналган ҳар қандай ташқи кўринишни ёқимли, гўзал кўринишга айлантириб қўйиши мумкин. Мана шу эътибордан келиб чиқсак, ҳақиқатан ҳам кўринишнинг гўзал бўлиши – кўриниш эгасининг бахтлилигидан далолатдир.
Бахтнинг иккинчи аломати
– жисмнинг соғломлиги. Албатта, жисмоний соғломлик ҳам бир бахт. Айниқса, ёш улуғроқ бўлса. Чунки ёши улуғлигига қарамасдан соғлигини барқарор сақлай олган инсон хаста бўлишдан аввал соғлигини ғанимат билиш ҳикматига амал қилган инсон бўлади. Ўз ҳаёти мисолида битта ҳадисни тирилтиришдан улкан бахт борми бу дунёда?!
(давоми бор
)
“Унвонул баён”дан.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Гул юзли таҳажжуд ўқувчилар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Ибодатлар ичида ярим тунда ўқиладиган намоздан зўрини топа олмадим», дедилар.
«Нима учун таҳажжуд ўқийдиганларнинг юзи нурли, истараси иссиқ бўлади?» деб сўрашган эди, шундай дедилар: «Чунки улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қоладилар, шунда Раҳмон уларни Ўзининг нуридан баҳраманд қилади».
Изоҳ:
Нафл ибодатлар орасида энг пухтаси, савоби энг кўпроғи таҳажжуддир, чунки унда риё қилиш қийин. Ярим кечаси туриб, Робби билан холи қолиб таҳажжуд ўқишнинг самараси нафақат амал дафтарида, балки инсоннинг юзида ҳам акс этади, бундай зотларнинг юзлари нурли бўлиб қолади.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Ҳар бир инсон наздида дўстлик ва яхшилик фойда берувчидир.
Изоҳ.
Оллоҳдан ўзга ҳар бир нарса ёрдамга муҳтож, жумладан, инсон ҳам. Борлиқнинг ҳаёт тарзи ўзаро ёрдамлар силсиласи билан чирмаб ташланган. Оллоҳ яратган табиатнинг мавжудлик қонуни шундан иборат. Борлиқнинг бир бўлаги сифатида биз инсонлар истасак, истамасак шу қонунга бўйсунамиз. Мана шу умумий итоат сабабли дунё ўз меҳваридан чиқиб кетмасдан, тартиб билан бир текис айланиб турибди. Лекин нутқ ва ақл неъмати билан сийланган инсонга, хоҳишига кўра, бир ишни қилиб, бошқасини қилмаслик ихтиёри ҳам берилган. Аслида барча мушкилликлар мана шу ҳудудда юзага чиқади. Хоҳланг, дўстлик аҳдига риоя қилиб, дўстлар сонини биттага оширинг, хоҳланг душманларингизни кўпайтиринг, ихтиёр сизда. Лекин билингки, дўстлик албатта фойда берувчидир. Масалан, кимдир орқангиздан таъна-маломат тошларини отди, шаънингиз ҳимояга муҳтож. Шунда дўстингиз бу тошларга бошини тутди, сиз йўқ пайтда сизга кўмак учун шошилди, балки ёрдамга энг муҳтож пайтингизда қўлини чўзди – шаънингизни ҳимоя қилди. Демак ўртадаги дўстлик энг зарур пайтда, энг зарур ўринда таъсирини кўрсатди, ёрдамга келди, фойда берди. Ёнингизда кўнглингизни овлаб, кучингизга куч қўшди, азиз бўлдингиз. Йўғингизда ўрнингизни тўлдириб, шаънингизга қалқон бўлди, топталмадингиз.
Ҳа, бу ҳали дўстликнинг шу дунёдаги фойдаси, Охиратдаги ажри эса чандон-чандон зиёда!
“Унвонул баён”дан.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
📆
16
/09/2025й
Сешанба
/ Вторник
⏰
#Андижон_вақти_билан
✅
Тонг 04:35
✅
Қуёш 06:05
⏰
"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари
📌
Бомдод 05:20
📌
Пешин 13:00
📌
Аср 16:40
📌
Шом 18:30
📌
Ҳуфтон 20:10
♻️
Каналга аъзо бўлинг
📲
⤵️
👉🏻
https://t.me/obod_uz
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
•
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи:
1. Азб
2. Расуб
3. Михзам
4. Қалъий
5. Маъсур
6. Ҳатф
7. Баттор
8. Қузайб
• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.
• Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.
• Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага
• Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат
қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар.
Абдулқаюм Комил таржимаси.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
ИБРАТ
Имом Заҳабий ўзининг "Сиярул аълом ан-нубало" китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни ёзади:
"Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни туртишга уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб, унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга:
– Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож. Сен мана шу чегарани бузиб ўтдинг. Энди мендан рози бўл! – деди.
Абу Тийб:
– Аллоҳ орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушу учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз! – деди.
Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Жориянинг журъати
Маймун ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳга жорияси шўрва олиб келаётиб қоқилди ва шўрвани унинг устига тўкиб юборди. Маймун раҳимаҳуллоҳ уни койимоқчи бўлганида, жория:
– Хожам, Аллоҳнинг
“...ғазабларини ютадиган
(лар)
...”
оятига амал қилинг, – деди.
Маймун дарҳол тўхтади ва:
– Амал қилдим, – деди.
Жория:
– Энди давомидаги
“одамларни
(хато ва камчиликларини)
афв этадиганлардир”
, жумласига амал қилинг, – деди. Майман яна:
– Бўлди, сени Аллоҳнинг розилиги йўлида озод қилдим, энди ҳурсан! – деди
(Имом Байҳақий “Шуабул имон”)
.
* * *
Оятнинг тўлиғи:
«Улар
(мазкур тақводорлар)
фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни
(хато ва камчиликларини)
афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар»
(Оли Имрон сураси, 134-оят)
.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM
Донишманд зотлардан бири айтди: «Ишончли киши суюкли, амин киши дўстликка лойиқдир».
Изоҳ.
Бу ҳикматда «мавсуқ» (ишончли) киши ва «амин» (омонатдор) кишига ўзгаларнинг муносабати қандай бўлиши айтиляпти. Ҳар икки сўзнинг маъноси ўзаро яқин бўлгани учун бу сифат эгаларига муносабатда ҳам ўзаро яқинлик маъноси акс этяпти. Яъни, «мавмуқ» – суюкли, ардоқли; «билмаваддати қамин» – дўстликка лойиқ. Дўстлик ишонч устига барпо бўлади. Ишонч муҳаббатни тақозо қилади, ишончдан муҳаббат туғилади. Ишончли кишининг суюкли, амин кишининг дўстликка лойиқ бўлиши шундан, бошқача бўлиши мумкин эмас.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни қавми суюб, ҳатто пайғамбарликларидан илгари ҳам «амин» деб танишган, омонатга хиёнат қилмайдиган ишончли дўст деб билишган. Ваҳий келиб, ёлғиз Оллоҳга даъватни бошлашлари билан Расули акрамнинг Оллоҳнинг элчиси эканига иймон келтирмаган қавм у зотнинг «амин»лигини унутишди, ишончлари дарз кетди ва дўстлар душманга айланди...
“Унвонул баён”дан.
@OBOD_UZ
OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM
|
TELEGRAM