
Олий Маъҳад | Расмий
#Намоз_вақтлари
⏰
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир»
(Нисо, 103)
🐏
11 зулқада | 28 апрель, сешанба
*
Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
📱
t.me/oliymahad
– диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Малака_ошириш
#Отинойилар
🔸
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ РЕКТОРИ САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ
▫️
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан Хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун
«Хотин-қизларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш асослари»
йўналишида
сайёр малака ошириш ўқувлари
бошланди.
▪️
Пойтахтимиздаги
«Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида
отинойилар иштирокидаги ўқувларнинг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
📌
Йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
очиб берди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари
Матлуба Қаҳҳорова
, Тошкент ислом институти ректори
Уйғун Ғафуров
иштирок этди.
✅
Бу сингари тадбирлар отинойиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#rahbar_va_yoshlar
📚
Илм олишда устоз-шогирд анъаналари, устоз ва ота-она дуосининг аҳамияти
🇺🇿
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги, очиқ ва манзилли тизими йўлга қўйилмоқда.
🔅
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори
Уйғун домла Ғафуров
томонидан “
Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
талабалари билан “
Илм олишда устоз-шогирд анъаналари, устоз ва ота-она дуосининг аҳамияти”
мавзусида илмий суҳбат ўтказилди.
🗣
Уйғун домла илм йўлида устоз-шогирд анъаналари ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани, устознинг ҳидояти ва ота-онанинг дуоси эса муваффақият гарови экани, шунинг учун толиби илм уларга эҳтиром ва ихлос билан ёндашмоғи, уларнинг розилиги ҳамда дуосига интилиши лозимлиги ҳақида атрофлича фикр билдирди.
🔺
Суҳбат давомида бугунги ёшларнинг билим олишга бўлган интилишини кучайтириш, уларда юксак маънавият ва ахлоқий фазилатларни шакллантириш, шунингдек, замонавий жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида таълим-тарбия, китобхонлик маданияти ва устоз-мураббийлар ролининг аҳамияти таъкидланди.
📚
Шунингдек, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиши ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Шу билан бирга, глобаллашув шароитида рақобатбардош бўлиш учун доимий ўз устида ишлаш, вақтдан унумли фойдаланиш ва фуқаролик масъулиятини чуқур англаш ҳар бир ёш учун устувор вазифа экани алоҳида қайд этилди.
💬
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олдилар. Самимий руҳда ўтган ушбу учрашув учун миннатдорчилик билдирдилар.
🤲
Тадбир якунида юртимиз тинчлиги ва барқарорлиги, ёшларимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши тилаб дуо қилинди.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#zakot
#fiqh
#savol
#javob
💵
ИСЛОМИЙ МОЛИЯВИЙ ИБОДАТНИ АДО ҚИЛИНГ!
Закот нисоби ҳисобланганда қарзлар ҳам чегириб ташланадими?
🎙
Яҳё
домла РАЗЗОҚОВ
–
Тошкент
ислом институти "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси
,
ЎМИ Уламолар кенгаши аъзоси
.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Мутолаа
#Аудиолар
⭐️
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтган дурдона сўзлар
🗒
Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗
Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган
🔊
Матнни Тошкент ислом институти талабаси
Эркин Носиров
ўқиди
📱
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Институт_ифтихорлари
Абдимуталов Абдулхай Дилшод ўғли
▫️
1999 йил 10 сентябрда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида
туғилган.
▪️
2014 йилда
Оҳангарон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежига ўқишга кириб,
2017 йилда
тамомлаган.
▫️
2019 йилда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги
“Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига
ўқишга қабул қилинган ва
2023 йилда
таълим муассасасини муваффақиятли тугатган.
▫️
Ҳозирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 3-босқич талабаси сифатида таҳсил олмоқда.
🏓
У болалигиданоқ таълим олиш билан бир қаторда спортга, айниқса стол теннисига катта қизиқиш ва меҳр билан ёндашиб келган. Ушбу спорт турига бўлган қизиқиши йиллар давомида тобора мустаҳкамланиб, у ўз устида мунтазам ишлаш, маҳоратни ошириш ва юқори натижаларга эришиш йўлида изчил ҳаракат қилиб келмоқда.
Хусусан,
🔽
2025 йил 8 февралда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган
“Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили”
шиори остидаги
“Спорт – маданиятлар кўприги”
номли конфессиялараро спорт мусобақаларида стол теннис йўналишида
фахрли 1-ўрин
;
🔽
2025 йил 26 майда
“Спорт – тинчлик элчиси”
шиори остида
“Имом Мотуридий кубоги”
спорт беллашувида, стол теннис йўналишида
фахрли 1-ўрин
;
🔽
2025 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида турли дин ва конфессия вакиллари иштирокида
“Ўзбекистон – бағрикенг диёр”
шиори остида анъанавий
“Бағрикенглик кубоги”
спорт мусобасида стол теннис йўналишида
фахрли 1-ўрин
;
🔽
Жорий йил 23-24-апрел кунлари Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида
“Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақасининг республика босқичида
муносиб иштирок этиб стол теннис йўналишида
фахрли 2-ўринни
қўлга киритди.
🤲
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси номидан талабамизни ютуқлар билан самимий табриклаймиз! Унинг келгуси мусобақаларда янада юксак марраларни забт этишини тилаймиз.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Институт_ифтихорлари
🏆
Шамиев Фазлиддин Абдулқодирович
▫️
1976 йил 3 мартда Навоий вилояти, Кармана туманида
туғилган.
▪️
1992-2018 йиллар давомида “
Xolmatov.uz
” фирмасида бошқарувчи бўлиб фаолият юритган.
▫️
2018 йилда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги
“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасига
ўқишга қабул қилинган ва
2022 йилда
таълим муассасасини муваффақиятли тугатган.
▪️
Ҳозирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 4-босқич талабаси сифатида таҳсил олмоқда.
✔️
Ўқиш даври мобайнида Ф.Шамиев бир қатор ютуқларга эришган. Жумладан, 2023 йил 16 сентябрь куни
30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.
♟
Ф.Шамиев таълим олиш билан бир қаторда спортга, айниқса
шахматга
катта қизиқиш ва меҳр билан ёндашиб келган. Ушбу спорт турига бўлган қизиқиши йиллар давомида тобора мустаҳкамланиб, у ўз устида мунтазам ишлаш, маҳоратни ошириш ва юқори натижаларга эришиш йўлида изчил ҳаракат қилиб келмоқда.
Хусусан,
🔽
2024 йил 27 мартда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
«Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!»
шиори остида маданий-спорт тадбирида спортнинг
шахмат йўналишида фахрли 1-ўрин
;
🔽
2025 йил 8 февралда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган
“Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили”
шиори остидаги
“Спорт – маданиятлар кўприги”
номли конфессиялараро спорт мусобақаларида
шахмат йўналишида фахрли 1-ўрин
;
🔽
2025 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида турли дин ва конфессия вакиллари иштирокида
“Ўзбекистон – бағрикенг диёр”
шиори остида анъанавий “Бағрикенглик кубоги” спорт мусобақасида
шахмат йўналишида фахрли 2-ўрин
;
🔽
Жорий йил 23-24-апрель кунлари Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида
“Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақасининг республика босқичида
муносиб иштирок этиб
шахмат йўналишида фахрли 1-ўринни
қўлга киритди.
🤲
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси номидан талабамизни ютуқлар билан самимий табриклаймиз! Унинг келгуси мусобақаларда янада юксак марраларни забт этишини тилаймиз.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Баркамол_авлод
#Мукофот
#Талабалар
“БАРКАМОЛ АВЛОД – 2026” СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
▫️
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида
2026 йил 23–24 апрель
кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган
“Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақасида
муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритган ҳамда институт нуфузини янада оширишга ҳисса қўшган
талабаларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир
юқори савияда бўлиб ўтди.
▪️
Маълумки, ушбу нуфузли спорт мусобақаси Самарқанд вилоятида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилди. Унда институт шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшлар спортнинг
шахмат, миллий кураш, тош кўтариш ва стол тенниси
каби турлари бўйича фаол иштирок этиб, юксак маҳорат ва матонат намоён этган ҳолда фахрли ўринларни эгалладилар.
🎤
Тадбир давомида институт ректори
У.Ғафуров
сўзга чиқиб,
спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ёш авлод камолотида муҳим аҳамият касб этишини
алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у талабаларнинг интилиши, ғайрати ва ютуқлари келгусида янада катта зафарларга замин яратишини билдириб, улар билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказди.
➡️
Шу билан бирга, тадбирда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор
Ё.Бухарбаев
, ўқув ишлари бўйича проректор
Ж.Рузиев
, бўлим бошлиқлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, талабаларнинг ютуқларини юксак баҳоладилар.
📋
Тадбир якунида
мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар
институт раҳбарияти томонидан
эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ ҳамда пул сертификатлари
билан тақдирланди.
Жумладан,
“Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақасининг Республика босқичида
муносиб қатнашиб,
♟
спортнинг
шахмат тури
бўйича фахрли
1-ўринни
қўлга киритиб, институт шоҳ-шуҳратини янада кўтаришга ҳисса қўшгани учун 4-курс талабаси
Шамиев Фазлиддин Абдулқодирович
БҲМнинг 25 баробари миқдорида
,
🏓
спортнинг
стол тенниси
тури бўйича фахрли
2-ўринни
қўлга киритган 3-курс талабаси
Абдимуталов Абдулхай Дилшод ўғли
БҲМнинг 15 баробари миқдорида
,
♟
талаба қизлар ўртасида спортнинг
шахмат
тури бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритган 4-курс талабаси
Муротова Нодирахон Ноҳидбек қизи
БҲМнинг 10 баробари миқдоридаги пул сертификатлари
ва
фахрий ёрлиқлар
билан тақдирландилар.
📌
Бу эътироф ёшларни янги ютуқлар сари руҳлантириб, уларнинг келгусидаги фаолиятига илҳом бағишлаши шубҳасиз.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Мақолалар
🗣
МЕН УНАҚА ЭМАСМАН...
▫️
Оқшом тушгач, атроф ғира-шира бўлиб, ҳатто яқинингиздаги инсонни ҳам таний олмай қоласиз. Қоронғулик чўкиши билан осмонда ой кўрина бошлайди. Зулматни ҳайдаш илинжида жон-жаҳди билан ҳаракат қилган ой гоҳида кучсизланиб, чарчаб қолгандек туюлади. Мана шу хайрли ишда тонг ойнинг кўмагига ошиқади ва улар биргалашиб тунни ёритадилар. Ниҳоят, қуёш чиқиб, ўз нурларини сочгач, тун кунга айланади. Офтобнинг нури бутун оламни мунаввар қилади.
▪️
Бироқ, қаро тунларда қолиб кетган қалблар ҳам бундан ёришармикан? Уларнинг ҳам вужудлари равшанлашиб, инсофлари уйғонармикин?...
🔻
Батафсил:
https://oliymahad.uz/46315
📌
Дилшод ҲОДИЕВ,
Тошкент ислом институти Модуль таълими тизими талабаси,
Бухоро шаҳар "Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди имом ноиби
📱
t.me/oliymahad
– диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram
#Янгиликлар
#Йил_ўқитувчиси
#Термиз
#Имом_Термизий_мадрасаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида
“Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” танловининг Республика босқичи
да Тошкент ислом институти номидан иштирок этаётган “Тиллар” кафедраси доценти в.б., филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Боқиев Комилхон Умархонович
ҳақида.
😎
@oliymahad
–
диний-маърифий канал!
📱
Youtube
📱
Facebook
📱
Instagram