
Олмалиқ хабарлари | Расмий канал | Allohning panohida bo‘ling!
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати
42 даражагача
кўтарилади.
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 13–14 июнь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 36–38 даражагача, чўл ҳудудларида 40 даражагача, энг жанубий туманларда эса 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
@olmaliqxabarlari
Olmaliq aholisi uchun uyini bepul texnika bilan ta’minlash imkoniyati!
🤩
Buning uchun hech narsa xarid qilishingiz yoki pul to‘lashingiz shart emas. Shunchaki
16-iyun soat 20:00
da bo‘lib o‘tadigan Olmaliq Premium Residence onlayn taqdimotiga qatnashing va yaqinlaringizni taklif qiling.
🎁
Sovg‘alar:
• 2 ta muzlatkich
• 2 ta changyutgich
• 2 ta konditsioner
• 2 ta elektr pech
✨
Qancha ko‘p yaqinlaringizni qoʻshsangiz, ushbu sovgʻalarni yutib olish imkoniyatingiz shuncha oshadi.
👇
Pastdagi bot orqali "
start
" bosing va
maxsus linkingizni
oling hamda yaqinlaringizni taklif qilishni boshlang.
https://t.me/PremiumResidenceKonkursBot?start=tgkanal
❗️
“Йўл безорилиги учун автомашинани мусодара қилиш тарзидаги жавобгарликни жорий этиш таклифи киритилди”.
Шерзод Ибрагимов Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи.
@olmaliqxabarlari
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
Ўзбекистонда онкологик ва гематологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда паллиатив ёрдам тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилади. 2027 йилдан бошлаб саратонга қарши курашиш бўйича Миллий дастур босқичма-босқич жорий этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев онкологик ва гематологик тиббий ёрдам, шунингдек паллиатив хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
@olmaliqxabarlari
34 йиллик орзу!
Тарихий онлар: Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор Ўзбекистон байроғи.
⚡️
@olmaliqxabarlari
Вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қилинган тақдимотда ЙТҲларнинг олдини олиш масаласига эътибор қаратилди.
Унда айрим фуқаролар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилаётгани, бу эса йўлларда ўлим ва жиддий жароҳат олиш ҳолатларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Шу боис, янгича ёндашув асосида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, оғир оқибатли аварияларнинг олдини олиш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
👉
@olmaliqxabarlari
#ДИҚҚАТ
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларга кадастр берилмайди
Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиевнинг маълум қилишича, 2018 йил 1 майдан кейин ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.
Унинг таъкидлашича, ноқонуний қурилишларни қонунийлаштириш бўйича аввал бир неча бор имконият берилган. Энди бу амалиётни кейинги қурилишларга ҳам татбиқ этиш ерларнинг тартибсиз ўзлаштирилишига олиб келиши мумкин.
Шу боис, 2018 йил 1 майдан кейин қурилган ноқонуний уйлар қонунийлаштирилмайди
@olmaliqxabarlari
🌱
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин
😊
👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱
Кунингиз мазмунли ўтсин!
@olmaliqxabarlari
Олмалиқ хабарлари | Расмий канал | Allohning panohida bo‘ling!
pinned «
#газ
⚡️
⚡️
⚡️
Олмалиқ шаҳар Увайсий МФЙ ҳудудидаги 4 та ГТНни демонтаж қилиш ҳамда газ қувурларини тартибга келтириш мақсадида Увайсий МФЙдаги кўп қаватли уйлар ҳамда улгуржи истеъмолчиларда эртага, 12 июнь куни соат 09:00 дан соат 18:00…
»
#газ
⚡️
⚡️
⚡️
Олмалиқ шаҳар Увайсий МФЙ ҳудудидаги 4 та ГТНни демонтаж қилиш ҳамда газ қувурларини тартибга келтириш мақсадида
Увайсий МФЙдаги кўп қаватли уйлар
ҳамда улгуржи истеъмолчиларда эртага, 12 июнь куни
соат 09:00 дан соат 18:00 гача
газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
➖
➖
➖
#электр
Эртага, ТП-275да мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши сабабли, шаҳримизнинг
Сўфи Оллоёр МФЙ
Тотувлик кўчаси 7-9-уйларда
соат 09:00дан 18:00гача
электр энергияси тўхтатилади.
📱
@olmaliqxabarlari