
OLTINKO'L24 | TEZKOR XABARLARI
#диққат
❗️
Эртага “Опен бюджет”да овоз бериш бошланади
Бугун,
10 март соат 23:59 дан сўнг
, 2026 йил
1-мавсум
учун саралашдан ўтган лойиҳаларга
овоз бериш жараёни
бошланади.
🗳
Овоз бериш
20 март соат 23:59 гача
давом этади.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNm
OGMy
Аёл бор ҳаётнинг ҳар куни байрам...
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
❗️
9–12 март кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келиши баъзи ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Маълумотларга кўра,
9–11 март кунлари
республика бўйича вақти-вақти билан
ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин
. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик баъзи жойларда
кучли бўлиши
кутилмоқда.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги
15–20 м/с
, баъзи жойларда
22–25 м/с гача
кучайиши мумкин.
10–12 март кунлари
ҳаво ҳарорати пасайиб, республика шимолида
кечалари 7–10° совуқ
, кундузлари
0–3° совуқ
бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда эса
кечалари 0–3° совуқ
, кундузлари
2–5° илиқ
бўлиши кутилмоқда.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
❗️
Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси Исроилдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Исроил ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқаролар шахсий хавфсизлик юзасидан ракета тушган жойларни ёки сирена вақтидаги ҳолатларни видео/фотога олмаслик ва қатор қоидаларга риоя қилиш сўралди.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
🇺🇿
Жонажон Ватанимиз мудофааси — ишончли қўлларда
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaN
mOGMy
❗️
Президент қарори:
2026 йилнинг 1 июлидан
кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса,
қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар
қабул қилинмайди.
Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
❗️
Бугун Ўзбекистонда кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда
Бугун кундуз куни Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди.
Айрим ҳудудларда шамол 20–23 м/с гача етиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда кечга томон шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш сўралади.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
#ДИҚҚАТ
‼️
"Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш" жамғармаси ташкил қилинади
Ушбу жамғармага ҳар йили бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ берилади. Бунга қўшимча вилоят ҳокимлари ҳам маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўмдан ажратади.
Ўз бизнесини йўлга қўйиб, яхши натижа кўрсатаётган ёшлар фаолиятини кенгайтириш учун 300 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
❗️
Февраль ойи кўчат экиш учун жуда қулай пайт!
Кўчат экиш бўйича энг керакли маълумотларни билиб олинг.
Яқинларингизга ҳам юборинг
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy
❗️
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати
my.gov.uz
орқали ишга туширилди
Пенсия олувчилар учун яна бир қулай онлайн хизмат ишга туширилди. Пенсия жамғармаси томонидан
my.gov.uz
портали орқали пенсияни нақд шаклга ўтказиш имконияти яратилди.
Энди фуқаролар уйдан чиқмасдан, онлайн тарзда пенсияни нақд шаклга ўтказишлари мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.
👉
Олтинкўл хабарларига аъзо бўлинг
👉
https://t.me/+7muIkSVrRaNmOGMy