
O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12
"Қизил иблислар" рахбарияти шу опани эркаклар жамоаси учун хам синаб кўрса бўларкан
😎
P.S. Суратда МЮ аёллар жамоаси бош мураббийи Эва Олид ва унинг жамоаси натижалари.
👉
@onikkinchi
Коффи нафақат "калит" ўйинларда, қолаверса Нефтчи таркибида тушган хар бир бахсда пулига яраша иш қилмоқда. Кўз тегмасин.
👉
@onikkinchi
🏆
Нефтчи пойтахтдан тахтдан тушмай қайтмоқда!
Пахтакор - Нефтчи 1-3
👉
@onikkinchi
Пахтакор - Ал Насср
баҳси учун ВИП худуд чипта нархи 3 миллион сўм этиб белгиланди.
Ўрта сектор нархлари - 600 минг сўм.
P.S. Саудия клуби менеджери Роналду келиши борасида ижобий фикр билдирган ва хавфсизлик борасида Ўзбекистонда муаммо бўлмаслигини таъкидлаган.
Значит...
😎
👉
@onikkinchi
ПАХТАКОР-НЕФТЧИ БАҲСИГА ТАЙИНЛАНГАН ФИРДАВС НОРСАФАРОВ ҚАЙСИ ЖАМОАЛАР ЎЙИНЛАРИДА КЎП ИШЛАГАН?
📊
2026 йилги Ўзбекистон Суперлигасида Фирдавс Норсафаров ишлаган 29 та учрашувни таҳлил қилдик. У шу кунга қадар Пахтакор иштирокидаги 7 та ўйинда иштирок этган экан.
👉
@onikkinchi
Пахтакордан ПФЛга саботажми ёки мухлислик садоқатидан фойдаланган холда маркетингми?
Ўтган турда Намангандаги ўйинда Танташев қарорлари юзасидан Пахтакорнинг ПФЛ ва ЎЗФҲМ ўртасидаги "разбор"да бор аъламлари чиқмаган кўринади. Сабаби йил ўйини бўлган, бир тарафдан азалий рақиб ўртасидаги Ўзбекона Эл-Классико, Пахтакор-Нефтчи баҳси учун мехмонларга ажратилган сектор чипта нархлари 200 минг этиб белгиланди. ПФЛ бир тарафдан стадионларга мухлислар оқимини кўпайтириш борасида харакатларига "қарши" равишда мехмон тарафни "200 минг"ли билет билан сийлаш Пахтакордек профессионал клуб маркетингига ярашмабди, очиғи. Шундоқ хам, 300-400 кмлик масофадан футбол кўриш учун яхшигина маблағ сарфлаб келадиганлар учун бу сумма оғирлик қилади. Ха, ўйиннинг ўз чиқими бор. Аммо бир нарса аниқ: футбол мухлиси клубнинг ҳам, футболнинг ҳам энг катта бойлигидир. Унинг муҳаббатидан фойдаланиш эмас, уни қадрлаш керак. Футболда адолат фақат майдондаги ҳакамлик билан эмас, м
ухлисларга муносабатда ҳам адолат бўлиши шарт
!
👉
@onikkinchi
Навбахор - Пахтакор ўртасидаги дурранг 23-октабр кунги ЎЗБЕК ЭЛ-КЛАССИКОСИ массасини оғирлаштириб юборди!
Чемпионлик хал бўлиши мумкин бўлган баҳс 19:00 да Пахтакор майдонида бўлиб ўтади.
👉
@onikkinchi
НЕГА ЎЗБЕКИСТОН МУРАББИЙЛАРИ ОФК НОМИНАНЦИЯСИДА ЙЎҚ?
ОФК
2026 йилнинг энг яхши мураббийлари номзодларини эълон қилди. Аммо рўйхатда ўзбекистонлик бирорта ҳам мураббий йўқ ( хатто бошқа номинацияларда хам йўқмиз)
ЎФА нима учун ўз мураббийларимизни номзод сифатида илгари сурмади?
Исломбек Исмоилов
— Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионига айлантирган мураббий.
Темур Кападзе
— Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олишида муҳим роль ўйнаган мураббий.
Бу натижалар Осиё миқёсида эътироф этишга арзимасмиди?
Албатта, номзод бўлиш автоматик равишда ғолиб бўлиш дегани эмас. Лекин бундай натижаларга эришган мураббийлар камида номзодликка кўриб чиқилиши керак эмасмиди?
❓
ЎФА уларнинг номзодини тақдим этдими?
❓
Агар тақдим этган бўлса, нима учун якуний рўйхатга кирмади?
❓
Агар тақдим этмаган бўлса, бунинг сабаби нима?
Энг муҳими, масала кимдир мукофот олишида эмас.
Гап ўзбек футболи эришган натижаларнинг халқаро миқёсда муносиб эътироф этилишида.
👉
@onikkinchi
⚽️
Насаф бугун мустақил Ўзбекистон футбол чемпионатларидаги 860 - ўйинини Локомотивга қарши ўтказади.
Улар шу кунга қадар 465 та ўйинда ғолиб, 189 баҳсда муроса йўлини танлаб, 205 ўйинда мағлуб бўлишган.
Бугунги баҳс
"Локомотив"
майдонида 18.00 да бошланади.
Чипталар 10 минг, 20 минг сўмдан сотилмоқда.
👉
@onikkinchi
⚽️
ФУТБОЛДА МАҒЛУБИЯТ — ҲАР ДОИМ ҲАМ "ЎЙИННИ БЕРИШ" ДЕГАНИ ЭМАС!
Кеча «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг айрим мухлислар орасида «Қўқон ўйинни Нефтчига берибди» деган гаплар тарқалмоқда.
Келинг, ҳиссиётга эмас, рақамларга қарайлик:
🔹
Тўп назорати: «Қўқон-1912» — 39%, «Нефтчи» — 61%
🔹
Жами зарбалар: 9 — 16
🔹
Дарвоза томон аниқ зарбалар: 5 — 6
🔹
Дарвоза ташқарисига кетган зарбалар: 4 — 10
🔹
Бурчак тўплари: 4 — 11
🔹
Қизил карточкалар: «Қўқон-1912» — 0, «Нефтчи» — 1
Нефтчи 30 дақиқа 10 киши бўлиб тўп сурди.
⚽️
11-дақиқа — «Қўқон-1912» ҳисобни очди: 1:0.
⚽️
14-дақиқа — «Нефтчи» ҳисобни тенглаштирди: 1:1.
⚽️
48-дақиқа — «Нефтчи» олдинга чиқди: 1:2.
⚽️
50-дақиқа — «Қўқон-1912» жавоб қайтарди: 2:2.
⚽️
57-дақиқа — «Нефтчи» яна олдинга чиқди: 2:3.
⚽️
86-дақиқа — «Нефтчи» якуний ҳисобни ўрнатди: 2:4.
«Нефтчи» кўпроқ тўп назорат қилди, кўпроқ зарба берди ва кўпроқ бурчак тўпларига эга бўлди. Демак, ғалабанинг майдондаги статистик асослари бор. Албатта, статистика ўйиндаги барча вазиятларни тушунтириб бермайди, лекин уни эътиборсиз қолдириш ҳам нотўғри.
Агар бир жамоанинг мағлубиятини «ўйинни бериш» деб баҳоласак, унда:
🔸
«Машъал» «Насаф»ни мағлуб этса ёки «Насаф» «Машъал»га ютқазса, буни ҳам келишилган ўйин деб атаймизми?
🔸
«Бунёдкор» «Пахтакор»га ютқазса, бунга ҳам шундай айблов қўямизми?
🔸
«Локомотив» бошқа бир жамоага мағлуб бўлса, у ҳам атайлаб ютқазган бўладими?
Ёки бу мезон фақат биз истамаган натижа қайд этилгандагина ишлайдими?
Футболда ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади, аммо ҳар бир жамоа ҳам ғалаба қозонавермайди. Хато, тактик устунлик, индивидуал маҳорат, қизил карточка ва рақибнинг кучли ўйини ҳам натижага таъсир қилади.
Ҳа,
Силванус Нимели
билан боғлиқ вазият саволлар туғдириши мумкин. Бу масала бўйича расмий изоҳ талаб қилиш — табиий. Аммо савол туғилиши билан айб исботланган бўлиб қолмайди.
Бизнинг талабимиз оддий: ҲАММА ЖАМОАГА БИР ХИЛ МЕЗОН, ҲАР БИР АЙБЛОВГА ЭСА ДАЛИЛ!
Футболни тахминлар билан эмас, фактлар билан муҳокама қилайлик!
👉
@onikkinchi