
Oqdaryo Ovozi
⚡️
Эрон Ормуз бўғози орқали нефть сотишда доллардан воз кечишни кўриб чиқмоқда
Яқин Шарқдаги зиддият тобора кенгайиб, энди у фақат ҳарбий тўқнашувлар билан эмас, балки стратегик энергетика йўллари ва халқаро ҳисоб-китоб валюталари билан боғлиқ баҳслар орқали янги босқичга чиқмоқда.
Ҳарбий зарбалар ва энергетика хавфсизлиги
Сўнгги хабарларда АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудидаги қатор объектларга зарба бергани, жумладан, Эрон нефть экспорти учун муҳим аҳамиятга эга Харг ороли атрофидаги нишонлар ҳам ҳужумга учрагани айтилмоқда. Вашингтон бу амалиётлар ҳарбий мақсадларга қаратилганини билдирган бўлса, Эрон бу ҳужумларни кескин қоралаб, жавоб чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, можаро таъсири минтақа бўйлаб кенгаймоқда. Ироқда АҚШ элчихонаси ҳужумга учрагани, айрим Форс кўрфази давлатларидаги объектлар атрофида хавфсизлик кучайтирилгани, дронлар ва ракета ҳужумлари ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда. Ливан, Ироқ ва БАА каби мамлакатларда ҳам кескинлик излари сезилмоқда.
"Петродоллар" тизимига чақириқ
Энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири — Ормуз бўғози орқали нефть ташиш ва бу савдода қўлланиладиган валюта бўлиб қолмоқда. Айрим хабарларга кўра, Эрон Ормуз бўғози орқали нефть ўтказишда ҳисоб-китобларни АҚШ долларида эмас, балки Хитой юанида амалга оширишни кўриб чиқмоқда.
Агар бундай ёндашув амалга ошса, бу нафақат минтақавий хавфсизликка, балки глобал нефть савдоси тизимига ва АҚШ бошчилигидаги анъанавий "нефть-доллар" тизимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Сиёсий таҳлилчилар буни халқаро молиявий мувозанатни ўзгартиришга қаратилган стратегик қадам сифатида баҳоламоқдалар.
Геосиёсий рақобатнинг янги фронти
Экспертлар бу вазиятни Эрон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий яқинлашувнинг янги босқичи деб ҳисоблашмоқда. Бироқ АҚШ нефть савдосининг доллардан узилишига йўл қўймаслик учун ҳарбий ва сиёсий босимни янада кучайтириши эҳтимолдан холи эмас. Демак, бугунги вазият фақат икки давлат ўртасидаги оддий ҳарбий қарама-қаршилик эмас, балки хавфсизлик, энергетика ва валюта сиёсати кесишган йирик геосиёсий рақобатдир.
Глобал оқибатлар ва хавфлар
Можаронинг чўзилиши жаҳон иқтисодиёти учун қуйидаги жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин:
Энергия ресурслари етказиб беришдаги узилишлар;
Логистика занжирларидаги муаммолар ва суғурта харажатларининг ошиши;
Экологик ва гуманитар хавфларнинг кучайиши.
Ҳозирча бир нарса аниқ: Яқин Шарқдаги бу можаро энди фақат фронт чизиғида эмас, балки нефть бозори, денгиз йўллари ва халқаро молиявий тизим атрофида ҳам давом этмоқда.
✅
@oqdaryoovozi1931
🎤
Tonggi tarona
🎼
"Gullar mohi"
🎬
Oybek Hamroqulov ijrosida.
✅
@oqdaryoovozi1931
Xayrli tong, azizlar!
Mo‘min tahqirlovchi, la’natlovchi, fahsh so‘zlovchi va hayosiz bo‘lmaydi.
Chaqimchi jannatga kirmaydi.
“Imom Buxoriy – muhaddislar sultoni”.
✅
@oqdaryoovozi1931
МИБ: Тезкор қидирув тадбири
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.
✅
@oqdaryoovozi1931
Бугундан метан заправкалар ишлай бошлайди
Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, 14 март куни метан заправкалар соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади.
Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
✅
@oqdaryoovozi1931
🎤
Tonggi tarona
🎼
“Sanamjon”.
🎬
Toshpo‘lat Matkarimov ijrosida.
✅
@oqdaryoovozi1931
Ҳасан Басрийдан сўрашди: “Қиёмат куни энг дод-фарёди кўп бўлган киши ким бўлади? Деди: “Аллоҳ таоло уни мансаб, амал билан сийлагану, у эса у мансабдан инсонларга зулм қилишда фойдаланган кишидир”.
✅
@oqdaryoovozi1931
БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ КУНИ
14 МАРТ, 2026 ЙИЛ
Лойиш вақти билан:
🌅
| Саҳарлик вақти: 5:30
⏰
🌃
| Ифторлик вақти: 18:44
⏰
*Вақт нисбати туманимизнинг ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб тузилган.
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала, Аллоҳу акбар».
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, йа Ғоффару, ма қоддамту вама аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!
Азиз тумандошлар, тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул айласин.
✅
@oqdaryoovozi1931
Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.
Президентимиз янги тизим қандай ишлашини Қарши шаҳри мисолида тушунтириб берди.
Ўтган йили Халқ қабулхонасига Қарши шаҳри аҳолисидан келиб тушган 11 мингта мурожаат таҳлил қилинди.
Мисол учун, Қарши шаҳридаги 255 нафар одам алимент тўлашдан бўйин товлаб юрганининг сабаблари ўрганилганда уларнинг 193 нафари касб-ҳунари бор бўлгани билан ишсиз экани, яна 62 нафари даромадини камайтириб кўрсатаётгани аниқ бўлди.
Бу жараёнда ҳокимлик, банклар ва ҳоким ёрдамчилари, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари биргаликда ишлаб, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилади, ишсизларни ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштиради. Хорижда ишлаш истагида бўлган алимент тўловчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, тил ва касбга ўргатиб, хорижга юқори даромадли ишларга юборади.
Шаҳар солиқ инспексияси эса Бош прокуратура департаменти билан биргаликда даромадини яшириб келаётганларнинг фаолиятини “соядан” чиқаради.
Шунда алимент тўловчилар қарамоғида бўлган 700 га яқин боланинг моддий таъминоти ўзгариши таъкидланди.
✅
@oqdaryoovozi1931
Yig‘ilishda qayd etilganidek,
turli sabablar bilan tug‘ilganlik to‘g‘risidagi guvohnomani olmagan bolalarga
bunday
hujjatni rasmiylashtirishdagi byurokratiya haqida 448 nafar odam murojaat
qilgan.
"
Bu bolasini bog‘cha va maktabga joylashtirishda guvohnoma so‘ralgani uchun majbur bo‘lib murojaat qilganlar, hali ariza bermaganlari qancha?”
– deya savol qo‘ydi davlatimiz rahbari.
Adliya vazirligiga ushbu
masalaga sodda yechim ishlab chiqish
topshirildi.
O‘tgan yili
ichki ishlar
vakolatidagi masalalar bo‘yicha
148 mingdan ortiq murojaat
kelib tushgan. Ayniqsa,
ichki ishlar xodimlarining qo‘pol muomalasi va tergov sifatidan norozilik ko‘pligi
qayd etildi.
Tizim mas’ullari har 1 ming kishiga nisbatan eng ko‘p ariza tushayotgan
Denov, Urgut tumanlari, Samarqand, Qarshi, Namangan, Jizzax, Farg‘ona, Chirchiq shaharlariga
borib, aholining muammolarini eshitishi,
profilaktika inspektori va tergovchilarning kasbiy va muomala madaniyatini oshirish bo‘yicha o‘qitishi
shartligi ko‘rsatib o‘tildi.
Facebook
|
Instagram
|
X