
oqibat.uz
❗️
Фирибгарлар «янги ўзбек алифбоси клавиатураси» баҳонасида пластик карта маълумотларини ўғирламоқда
Хабар қилинишича, фирибгарлар бундай «дастур»ни фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларига юбориб, телефонга ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Ўрнатилган илова орқали
карта маълумотлари ўғирланиши
мумкин.
Telegram
•
Youtube
•
Facebook
•
Instagram
•
Twitter
#xuşxabar
#xorazm
#yangi_bino
📢
ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
✅
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида
Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌳
Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
📖
Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.
Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.
🌙
Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.
⏺
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб,
авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар.
Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.
💬
Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов
вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.
✅
Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди.
Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.
🚗
Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️
Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб,
вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла
❓
2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
#Видео
#Қуръон
📹
Маййитга қачон Қуръон ўқилади?
🎙
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Telegram
•
Youtube
•
Facebook
•
Instagram
•
Twitter
КУРЪОН СУРАСИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗНИ МАЙЙИТГА ҚЎШИБ ҚАБРГА КЎМИШ
#Қуръон
❓
2275-САВОЛ: Биз томонларда қабрга Мулк сурасини қўл ёзмасини маййит билан бирга кўмиш одат бўлиб қолган. Айрим одамлар ҳатто эр-хотин бир-бирига Қуръони карим совға қилади ва қай бири вафот этса, Қуръони карим билан бирга кўмилар экан. Бу қанчалик тўғри?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай ишлар гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг муборак каломини оёқости ва беҳурмат қилиш бор. Савоб ва гуноҳ масаласини ҳар ким ўз ақли билан топиб ололмайди. Шариат нимага рухсат берган бўлса, демак уни қилиш жоиз, нимани тақиқлаган бўлса, демак ундан тийилиш керак. Ҳар ким ўзига тўғри деб билган ишни қилиши адашишга олиб боради.
Маййитга қўшиб, сура ёзилган қоғоз ёки Мусҳафнинг ўзини қўшиб кўмиш Қуръони карим эҳтиромига зид иш ҳисобланади.
Уламолар Қуръони карим оёқости бўлиш хавфи бор жойларга ояти карималарни ёзишни ман қилганлар. Ҳатто маййитнинг кафанига ҳам ояти карималарни ёзиш мумкин эмас, чунки маййит чириб, ундан чиққан нажосатлар мазкур оятлар ҳамда муқаддас номларни нажосат қилади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
📢
ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
✅
Шу йилнинг
26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар
ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝
Семинарда ўзаро тажриба алмашиш,
тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
📈
Иштирокчиларга
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.
✅
Семинар қатнашчилари
вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️
Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬
Илмий-амалий семинар давомида
саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
⏺
Тадбирлар якунида
тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#tafakkur
#tadabbur
#aloe
#ösimlik
🪴
ЎЛМАСЛИК ЎСИМЛИГИ ҲАҚИДА СИЗ БИЛМАГАН ҲАҚИҚАТЛАР
💬
Алоэ ўсимлигининг мўжизалари
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🍞
Бир бурда нон
😵💫
Ёлғон қаерда шаклланади?
✅
Соғлиқни сақлашнинг олтин қоидаси
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
➖
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook