
Oqmasjid.uz
#kun_oyati
«Бас, қаён кетмоқдасиз?!»
٣. يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱذْكُرُوا۟ نِعْمَتَ ٱللَّهِ عَلَيْكُمْ هَلْ مِنْ خَٰلِقٍ غَيْرُ ٱللَّهِ يَرْزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ
Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!
Фотир сураси, 3-оят.
Аллоҳ таоло осмонлару ерда одамлар учун беадад неъматларни ато қилиб қўйибди. Инсон ҳамма тарафидан Аллоҳнинг неъматлари билан ўралгандир. Унинг ўзи, жисми, ақли, ҳис қилиш аъзолари ва ҳатто тукларигача Аллоҳнинг неъмати. Инсоннинг ҳис этиш-сезиш аъзоларига таъсир қиладиган ва таъсирсиз қоладиган ҳамма-ҳамма нарса инсонга Аллоҳ берган неъматдир. Уларнинг барини инсонга беминнат бериб қўйган Аллоҳ Ўзи яратган шу бандасидан биргина нарсани талаб қилмоқда:
«Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг!»
Бир эсланг! Сиздан эслаш талаб қилинаётибди, холос. Бошқа нарса эмас. Аллоҳ сизга ҳавони ризқ қилиб бериб қўйибди. Ундан нафас олиб яшаб юрибсиз. Аллоҳ сизга ризқ қилиб сувни бериб қўйганини эсланг. Сиз ундан ичмоқдасиз ва бошқа фойдалар олмоқдасиз. Аллоҳ сизга турли озуқаларни ризқ қилиб бериб қўйибди. Сиз улардан баҳраманд бўлиб яшаб юрибсиз. Бундан бошқа хоҳлаган нарсаларни ҳам бир эслаб кўришингиз мумкин.
Сўнгра қуйидаги саволга жавоб изланг.
«Сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа холиқ борми?!»
Бўлса, айтинг! Фалончи менга ризқ берган, денг. Фалончи менга нафас олишим учун ҳаво беради, фистончи менга сув беради, денг. Шунингдек, бошқа ризқларни берадиган холиқлар бўлса, уларни ҳам айтинг. Йўқ, айта олмайсиз. Чунки дунёда Аллоҳдан ўзга ризқ бергувчи зот йўқ. Шундай экан:
«Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ».
Инсон ўзига ризқ берувчи, бу дунёда унинг борлигини таъминловчи Зотга қуллик қилиши лозим эканми? Бу дунёда Аллоҳ таолодан ўзга ризқ берувчи йўқ эканми, демак, бу дунёда инсонларнинг ибодатига сазовор ягона зот ҳам фақат У Зотнинг Ўзидир.
«Бас, қаён кетмоқдасиз?!»
Эй одамлар! Ҳақиқий ризқ бергувчи холиқингиз бўлмиш Аллоҳ таолога ибодат этмай, Ўша Зотнинг айтганларини қилмай, қаёққа кетмоқдасиз?! У Зотнинг сизга юборган Пайғамбарига иймон келтирмай, Ўша Зотнинг сизга нозил қилган Қуръонига амал этмай, қаёққа кетмоқдасиз?! У Зотнинг охирги ва баркамол дини Исломга амал қилмай, қаёққа кетмоқдасиз?!
📱
OQMASJID.UZ
😊
😊
😊
😊
😊
110 ОИЛА, ШУНЧА МУАММО, ШУНЧА ЁРДАМ
Бугун, 9 июнь куни Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев, вилоятнинг туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, шунингдек, Бекобод туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, ҳожилар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Йиғилиш қатнашчилари Бекобод туманининг 19 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди.
Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди.
Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борди.
Жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган 2 нафар фуқароа билан суҳбатлашилди, уларнинг тушунчалари тўғриланди.
Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.
Шунингдек, 20 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.
Маънавий кўмакка муҳтож 7 та оила ила мулоқот қилинди.
Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида барча жиҳат қамраб олинди.
Ишчи гуруҳ аъзолари – имом-хатиблар ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозидан сўнг қавмга «Тинчлик-хотиржамлик неъмати», «Ўзаро ҳамжиҳатлик», «Оила – муқаддас даргоҳ», «Янги Ўзбекистонда инсон қадри», «Шукроналик – буюк фазилат», «Фарзанд тарбияси», «Яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир», «Қўни-қўшничилик ҳуқуқлари», «Ислоҳотлар – халқ манфаати учун», «Мазҳабга эргашиш ва ёт ғоялар таъсиридан сақланиш» каби долзарб мавзуларда мавъизалар қилишди.
Бу жараёнда 1370 нафардан ортиқ тингловчи (намозхон) қамраб олинди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
👤
Facebook
🎥
Youtube
✈️
Telegram
📸
Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
📆
#namoz_vaqtlari
🌔
24 - ЗУЛҲИЖЖА
☀️
10 - ИЮН
103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят
⬆️
↗️
↗️
↘️
⬇️
↙️
⬅️
⬅️
↖️
➡️
#hikmat
Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларнинг амали ўзгаради. Демак, амал ҳолатга, ҳолат илмга, илм фикрга қарамдир.Абу Ҳомид Ғаззолий
📱
OQMASJID.UZ
ga
👆
OBUNA
bo'ling va
🔅
ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱
Instagram
|
📱
Facebook
#Muslim_podcast
📱
🗣
HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
🌾
ҲОСИЛ — АВВАЛО АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИДИР
Июн ойи — ғалла ҳосилини йиғиб олиш авжига чиққан палла. Деҳқон йил давомида меҳнат қилади, ер ҳайдайди, уруғ сочади, сув беради. Аммо донни ундирадиган, ёмғирни ёғдирадиган, барака берадиган Зот — Аллоҳ таолодир.
📖
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а! Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?"
(Воқеа сураси, 63–64-оятлар)
.
Молларини Аллоҳ йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайдир. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқадир, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи, билувчи Зотдир.
Бақара сураси, 261-оят.
Аллоҳ таоло юртимиз деҳқонлари ва фермерларининг меҳнатларини баракали қилсин, ҳосилларимизга офат етказмасин, ризқимизга файзу барака ато этсин.
📱
OQMASJID.UZ
😊
😊
😊
😊
😊
#muftiy_minbari
Энг яхши ҳадя дуодир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣