
OQQO'RG'ONDA NIMA GAPLAR ?
Соғлом ҳаёт сари қадамлар: Оққўрғонда саломатликка чорловчи юриш марафони
Жорий йилнинг 13 март куни Оққўрғон тумани марказидаги Бирлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Ором” дам олиш масканида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Спорт мактаби ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида юриш марафони ташкил этилди.
👉
Батафсил лавҳада
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
Соғлом ҳаёт сари қадамлар: Оққўрғонда саломатликка чорловчи юриш марафони
Жорий йилнинг 13 март куни Оққўрғон тумани марказидаги Бирлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Ором” дам олиш масканида туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Спорт мактаби ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида юриш марафони ташкил этилди.
Мазкур тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Марафонда тиббиёт ходимлари, спорт мураббийлари, ёшлар ва фаол фуқаролар иштирок этиб, соғлом ҳаёт йўлида биргаликда қадам ташладилар.
Табиат қўйнида, мусаффо ҳаво бағрида ташкил этилган ушбу юриш иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, жисмоний фаоллик инсон саломатлиги учун қанчалик муҳим эканини яна бир бор намоён этди.
Бундай ташаббуслар туманда аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ҳаёт тарзини ҳаёт мезонига айлантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Зеро, соғлом инсон — соғлом жамият пойдевори ҳисобланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
To'y qilish uchun pul kerakmi?
💰
"Hamroh" istalgan maqsadlar uchun garovsiz 15 mln so'mgacha mikroqarz ajratadi!
🏦
Garov asosida esa 300 mln so‘mgacha mikrokredit olishingiz mumkin bo‘ladi
📞
+998773657010
+998773687010
+998773697010
📍
Manzil : Toshkent viloyati, Bo‘ka tumani, Yangi hayot MFY, Navoiy ko‘chasi
📍
Mo'ljal : Uzum market binosi 2-qavati
Barcha ijtimoiy tarmoqlarimiz:
https://taplink.cc/hamrohmmt.uz
—
Нужны деньги для свадьбы?
💰
«Hamroh» предоставляет беззалоговый микрозайм до 15 млн сумов на любые цели!
🏦
Под залог вы можете получить микрокредит до 300 млн сумов.
📞
+998773657010
+998773687010
+998773697010
Все наши соцсети:
https://taplink.cc/hamrohmmt.uz
E’LON
Hurmatli Oqqo‘rg‘on tumani aholisi!
Yurtimizda obodonlashtirish, mahallalarimizni yanada fayzli va ozoda qilish maqsadida 13–14 mart kunlari umumxalq hashar ishlari o‘tkaziladi.
Shu munosabat bilan barcha fuqarolarni, mahalla faollarini, yoshlarni hamda tashkilot va muassasa jamoalarini ushbu ezgu tashabbusda faol ishtirok etishga chorlaymiz.
Hashar davomida:
- ko‘cha va yo‘laklarni tozalash,
- ariqlarni ochish,
- daraxt va gul ko‘chatlarini ekish,
- mahallalar hududlarini obodonlashtirish ishlari amalga oshiriladi.
Aziz yurtdoshlar!
Mahallamiz ozodaligi – bu har birimizning mas’uliyatimizdir. Birgalikda harakat qilsak, Oqqo‘rg‘onimiz yanada chiroyli, pokiza va obod maskanga aylanadi.
Barchangizni umumxalq hashari ishlarida faol ishtirok etishga taklif etamiz!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
📣
Hurmatli Yurtdoshlar!
🌳
13–14 mart
kunlari mamlakatimizda
umumxalq xayriya hashari
o‘tkaziladi.
🌿
“Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!”
shiori ostida bo‘lib o‘tadigan keng ko‘lamli obodonlashtirish ishlarida faol bo‘ling!
✍️
Oqqorg‘on tumani hokimligi Axborot xizmati
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatish
👉
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSay
Bugun, 13 mart
☀️
+11°...+2°, Ochiq havo
Hozir:
☀️
+2°,
↙️
0.3 m/s
Tong:
☀️
+4°
Kun:
☀️
+10°
Oqshom:
☀️
+9°
Namlik: 29%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 3.3 m/s
Bosim: 775 mm sim. ust.
Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:38
Quyosh botishi: 18:26
Ёшлар билан мулоқот — келажакка ишончли қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланиб, ташкилот ва идора раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 март куни Оққўрғон тумани Толовул маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Касбий кўникмалар маркази биносида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий руҳда кечган ушбу мулоқотда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Г.А. Умарова, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили, марказ бошлиғи подполковник Р.С. Алибеков, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи подполковник И.Т. Турғунов, шунингдек, фаол ва ташаббускор ёшлар ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар диққат билан тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбирда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни илм-фан, спорт ва инновацион лойиҳаларга кенг жалб қилиш орқали жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан маданий чиқишлар намойиш этилди.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшлар билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини тўғридан-тўғри эшитиш ҳамда амалда ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги очиқ мулоқот эса ёшларнинг фикри ва ташаббуслари доимо эътибор марказида эканини яна бир бор намоён этди.
✍️
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt
Оққўрғонда ҳар пайшанба “Ёшлар куни”: раҳбар ва ёшлар юзма-юз мулоқотда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 24 феврал куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда берилган устувор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланиб, ташкилот ва идора раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 12 март куни туман ҳокими Тўра Боболов ташаббуси билан Султонобод МФЙда жойлашган 1-сон техникум биносида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Мазкур мулоқот очиқ ва самимий руҳда кечиб, унда фаол, ташаббускор ёшлар ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан илгари сурилаётган янги “start-up” ғоялар, инновацион лойиҳалар ва замонавий касбларни танлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, ахборот технологиялари, рақамли иқтисодиёт, келажак касбларига қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди. Шу билан бирга, ёшлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Тадбир якунида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Ёшларнинг бевосита мурожаатлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Оққўрғон туманида ўтказилган бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш ҳамда келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Ёшлар куни” доирасидаги учрашувлар эса ёшлар ва раҳбарият ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқмоқда.
✍️
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Telegram
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube
🕸
WebSayt
Меҳнат дафтарчасининг халққа айтар гаплари бор экан.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиш
👉
😎
Instagram
🌐
Facebook
😎
YouTube