
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
#ЁШЛАР_КУНИ
🟢
Рақамли саводхонлик ва киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
💠
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларида ходимларнинг рақамли кўникмаларини ошириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган "
Рақамли саводхонлик ва киберхавфсизлик
" мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
💠
Семинарлар давомида иштирокчиларга рақамли технологиялардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, хизмат фаолиятида ахборот хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, шахсий ва хизмат маълумотларини ҳимоя қилиш, интернет тармоғида учраши мумкин бўлган кибертаҳдидлар ҳамда уларнинг олдини олиш чоралари юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
💠
Шунингдек, кибержиноятчиликнинг замонавий кўринишлари, фишинг, зарарли дастурлар, ижтимоий муҳандислик орқали амалга ошириладиган фирибгарлик ҳолатларидан ҳимояланиш усуллари бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.
💠
Тренинглар давомида ходимларнинг рақамли маданиятини юксалтириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда масъулиятни кучайтириш ҳамда давлат органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
✅
Бундай семинар-тренинглар ходимларнинг замонавий рақамли муҳитда самарали фаолият юритиши, кибертаҳдидларга қарши иммунитетини ошириши ҳамда ахборот хавфсизлиги маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ОАВ_НИГОҲИДА
💠
МАКТАБ БИНОСИДА СИФАТСИЗ ТЕРИЛГАН ГАЗАБЛОК ИШЛАРИ БУЗДИРИЛДИ
🔹
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Яшнобод туманида қад ростлаётган мактаб биноси қурилиши объектида навбатдаги мониторинг ўтказилди.
📝
Мониторинг жараёнида қурилишда бир нечта қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.
💥
Батафсил видеолавҳада.
#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ
💥
Кўп қаватли уйдаги ноқонуний қайта қуриш ишлари тўхтатилди
🔹
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Давлатобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида назорат тадбири ўтказилди.
📝
Тадбир давомида кўп қаватли уйларнинг бирида фуқаро томонидан яшаш хонадонида ўзбошимчалик билан қайта қуриш ишлари амалга оширилиб, бинoнинг юк кўтарувчи (таянч) конструкцияларига шикаст етказилгани аниқланди.
⚠️
Ҳолат юзасидан ноқонуний қурилиш ишлари зудлик билан тўхтатилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 159-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
✅
Шунингдек, мулкдорга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда объектни дастлабки ҳолатига қайтариш бўйича мажбурий кўрсатма берилиб, унинг ижроси инспекция назоратига олинди.
❗️
Ҳурматли фуқаролар, кўп қаватли уйларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки уларга шикаст етказиш биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади ҳамда аҳоли хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиради. Бундай ҳолатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
#НАМАНГАН
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ОАВ_НИГОҲИДА
💠
Хавфсизлик ва қонунийлик — назорат марказида
🔹
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Тошкент тумани ҳудудида жойлашган бир қатор қурилиш объектларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ
🚨
Ичимлик суви тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
🔹
Сув ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланишни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудларда назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
🔹
Навбатдаги назорат тадбири Кармана тумани “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. Назорат жараёнида мазкур маҳаллада яшовчи айрим фуқаролар томонидан ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, ундан фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
📝
Мазкур ҳолатлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
🟢
Сув — ҳаёт манбаи. Ундан оқилона фойдаланиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларидан қонуний асосда фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳисобланади. Бу эса аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумий манфаатларни ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир.
#НАВОИЙ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ
🚨
Қурилишда аниқланган қоидабузарликлар жойида бартараф этилди
📝
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш ишларининг сифатли ҳамда амалдаги меъёрий талаблар асосида олиб борилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
📝
Навбатдаги мониторинг Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой мажмуаларидан бирида ўтказилди. Ўрганишлар давомида қурилиш майдони чиқиндилардан ўз вақтида тозаланмагани, экологик талабларга тўлиқ риоя этилмаётгани, лифт шахталари ҳимоя ленталари билан тўсилмагани ҳамда армокаркас ишларида қўлланилаётган металл конструкцияларга зангга қарши ишлов берилмагани аниқланди.
📝
Мазкур ҳолатлар юзасидан қурилиш иштирокчиларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ишларини зудлик билан ташкил этиш юзасидан талаблар қўйилди.
✅
Натижада ҳудудда чанг кўтарилишининг олдини олиш мақсадида сунъий намлантириш чоралари кўрилди, металл конструкцияларга зангга қарши ишлов бериш ишлари бошланди, лифт шахталарида хавфсизлик ленталари ўрнатилди ҳамда қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.
#САМАРҚАНД
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#БИЛАСИЗМИ
⁉️
Қурилиш ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясидан қандай рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришим лозим?
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ОАВ_НИГОҲИДА
🚨
Лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган қурилиш ишлари буздирилди
🔹
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#НАЗОРАТ_ТАДБИРИ
🔴
Мулкдорларнинг ўзбошимча ҳаракатларига нисбатан қонуний чоралар кўрилди
💠
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Нукус шаҳрининг “Гулзар” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уй-жойларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
💠
Ўрганишлар давомида 9 ва 10-сонли кўп қаватли уйлар атрофида айрим фуқаролар томонидан туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қўшимча иншоотлар қурилгани, шунингдек, умумий фойдаланишдаги ҳудудларнинг ноқонуний равишда эгаллаб олингани аниқланди.
✅
Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Мазкур кўрсатмалар ижроси инспекция назоратига олинди.
#ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ОАВ_НИГОҲИДА
🫥
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
🟢
Батафсил репортаж орқали танишинг.
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt