
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
#Матбуот
#Пресс_анонс
“ПАРКЕНТ ТОНГИ” ГАЗЕТАСИНИНГ
2026 ЙИЛ 22 ЯНВАРЬ СОНИДА:
👉
Мулоҳазалар марказидаги Мурожаатнома
👉
Хайриддин Султоннинг ҳайрат олами
👉
Ҳоким ўтказган қабуллар
👉
Ёмғир сувини йиғиш ва фойдаланиш янги ресурс
👉
Маҳаллалардаги меҳнат ярмаркалари
👉
Иншолар танлови ўтказилди
👉
Табиатни асраш – ўз келажагимизни асрашдир
👉
Ўқувчи “B2” даражали сертификат олди
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
👉
@PARKENT_TONGI
💥
ISHONCHda mebellarni o‘z narxida bo‘lb to‘lang!
23-24-25-yanvar
kunlari barcha
ISHONCH
do'konlaridan zamonaviy uslubdagi istalgan turdagi mebellarni
0-0-12
shartlari asosida xarid qiling!
🔸
0 so'm
boshlang'ich tolov
🔸
0 so'm
oylik ustama
🔸
12 oyga
o'z narxini bo'lib to'lash.
💚
ISHONCH — Hayotni hozirdan boshlang!
📣
Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling
va
kuzatib boring
!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt
|
Instagram
|
Telegram
Batafsil:
📞
+998735152222
#Диққат_қилинг
⚡️
⚡️
⚡️
Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредит ва фоизларни ундириш тўхтатилади
Янги тартибга кўра, агар фуқаро суриштирув ёки суд қарори билан жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит бўйича ҳисоб-китоблар тўхтатилади.
Етказилган зарар эса кредит ташкилоти томонидан фирибгардан ундирилади. Агар фрод тасдиқланмаса, кредитни ундириш давом эттирилади.
👉
@PARKENT_TONGI
#Долзарб
⚡️
⚡️
⚡️
Президент қарорлари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Туман ҳокимлик биносида ҳоким Элмурод Пўлатов, прокурор Жасурбек Ҳайитбоев ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи Абдували Маҳаматовлар иштирокида семинар ташкил этилди.
Унда туман штаби аъзолари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” вакиллари қатнашди.
Амалий семинарда Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда “2026 йилда республика маҳалларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2-сон қарорларининг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган вазифалар ва ижро механизмлари муҳокама қилинди.
Қарорлар ижросини самарали ташкил этиш, масъул ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини белгиланган тартиб, муддатларда сифатли ташкил этиш, барча ташкилот ва “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.
👉
@PARKENT_TONGI
#Бандлик
⚡️
⚡️
⚡️
Оқтепада “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Куни кеча Президент Администрацияси ишчи гуруҳи ташаббуси билан туман ҳокимлиги, прокуратура, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида Оқтепа маҳалласидаги 26-мактабда “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада ҳоким Элмурод Пўлатов, масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда ишсиз фуқаролар қатнашишди.
Мазкур ярмаркада 10 дан зиёд йирик иш берувчи ташкилотлар иштирок этиб, 50 дан ортиқ мавжуд вакант иш ўринлари таклиф қилинди.
Тадбир давомида 30 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро қатнашиб, уларнинг 12 нафарига ҳуқуқий йўналишда тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, 4 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишлари учун воучерлар билан таъминланди.
👉
@PARKENT_TONGI
#Инсон_қадри
⚡️
⚡️
⚡️
Ҳоким Оқтепада сайёр қабул ўтказди
Туманимизнинг Оқтепа маҳалласидаги 26-мактабда Паркент туман ҳокими Элмурод Пўлатовнинг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Президент Администрацияси ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокими Элмурод Пўлатов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев, тегишли ташкилот ва идоралар масъул ходимлари қатнашди.
Қабул давомида Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини ташвишга солаётган масалалар юзасидан мурожаатларини билдиришди.
Аҳоли томонидан кўтарилган масалалар асосан тиббий хизматдан фойдаланиш, коммунал хизматлар сифати, таълим, ҳуқуқий, шунингдек, ишга жойлашиш ва давлат кўмаги масалаларига тааллуқли бўлди.
Қабулда жами 15 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, шундан 2 таси шу заҳотиёқ ижобий ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 10 та мурожаат ижрога қаратилди.
👉
@PARKENT_TONGI
#Диққат_эълон
⚡️
⚡️
⚡️
“LINAS-GROUP” текстиль корхонаси ишга таклиф этмоқда
❗️
Қадоқлаш ва назорат бўлимига мутахассисларни ишга таклиф қиламиз – Ойлик маош 6 000 000 сўмгача!
❗️
Моделхонага намуна тика олувчи тикувчи керак!
❗️
Мазкур корхонада ишлаш истагини билдирган эркак ёки аёл талабгорлар ишга қабул қилинади.
💼
Ишчилар учун бепул овкатланиш ташкил этилган!
💼
Корхона маҳсулотлари 100% хорижий давлатларга экспорт килинади.
💼
Ишчилар ўзлари ёки болаларининг ўқиш шартномалари тўлаб берилади (перечисление).
💼
Ойлик маош ҳужжатлаштирилади (официально).
💼
Йўл ҳаққи ойликдан ташқари берилади.
💼
Корхона “Сой” маҳалласидаги “Баҳор” тўйхонаси юқорисида жойлашган.
☎️
Тел: +998931497773
📍
Манзил локациясини олиш
👈
🔴
Хабарни иш излаётган яқинларингизга улашинг!
👉
@PARKENT_TONGI
#Паркентда_маънавият_карвони
⚡️
⚡️
⚡️
Оқтепа аҳолисига Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмунини аҳолига етказиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур тадбирларнинг навбатдагиниси Паркент туманидаги Оқтепа маҳалласида жойлашган 26-мактабда бўлиб ўтди.
Унда Президент Администрацияси ишчи гуруҳи, туман ҳокими Элмурод Пўлатов, туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев, тегишли соҳа мутасаддилари ва маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган ислоҳотлар, стратегик мақсадлар ва устувор йўналишлар оддий ва тушунарли тилда шарҳланиб, уларнинг аҳоли ҳаётидаги бевосита аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Хусусан, таълим сифати, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги вазифалар кенг муҳокама қилинди.
Энг муҳими, мулоқот бир ёқлама тарғибот билан чекланиб қолмади. Фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва ташаббусларини очиқ билдириб, масъуллардан аниқ жавоблар олди.
👉
@PARKENT_TONGI
#Паркентда_маънавият_карвони
⚡️
⚡️
⚡️
Боғбон, Қирғизовул ва Самсарак маҳаллаларида “Маънавият карвони” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Паркент туманидаги Боғбон, Қирғизовул ҳамда Самсарак маҳаллаларида Президент Мурожаатномаси ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирларда Президент Администрацияси ишчи гуруҳи, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли соҳа масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари, xотин-қизлар, ёшлар иштирок этди.
Мулоқотларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига аниқ ва батафсил жавоблар берилди.
👉
@PARKENT_TONGI
👉
ISHONCHdan hayotingizni osonlashtiradigan texnikalarni chegirmada xarid qilishga ulgurib qoling!
Barcha
ISHONCH
do‘konlarida
— AUX
brendi mahsulotlari
20% CHGEIRMA yoki 25% BONUS
—Haier brendi mahsulotlari
15% CHEGIRMA
yoki
20% BONUS
bilan sizni kutmoqda.
💚
ISHONCH — Hayotni hozirdan boshlang!
📢
Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling
va
kuzatib boring
!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt
|
Instagram
|
Telegram