
Prezidentlar haqida
Нега Исроил давлатининг шунча бомбардимон ҳаракатларига дунё ҳамжамияти кўз юмиб туради, деб сўраб қолишди. Тушунарли қилиб масалани имкон қадар билдирсам.
Мисол учун қандай пул топиши номаълум бўлган бир бой одам, юзлаб истеъдодли кадрларни институтларда ўқитади ва орган соҳасига ишга олиб киради. Уларни кундан кунга лавозими ошади, натижада кўп жойга гапи ўтадиган кадрлар армияси мамлакатда пайдо бўлади. Ўша давлат органидаги ишончли шогирдлари сабаб халқ орасида бойни ҳурмати, кучи ва эътибори ошиб боради.
Мабодо бой хато ишлар қилиб қўйса, кечирилади. Буни кўрган одамлар ҳа энди бой акада дейди. Бунақа одамлар жиноят қилсада узоқ муддатга қамалмайди. Бор гап шу! Формула мана шундай ишлайди.
Энди дунё бой акаси Исроил ҳисобланади. Асосий давлатларнинг Президентлари Исроил тарбиялаган кадрлар бўлади.
Расмдаги Салим бойни мавзуга алоқаси йўқ! Тасаввур қилишингиз учун жойладим. Агар Эргаш бой дегани халқ орасида ном чиқарган бўлса Эргаш акани расми қўйиларди. Ҳамма бир бирини судга бераётган бир замонда расмга аниқлик киритиш керакда.
Энди Исроил темасини тушундингларми?! Шахсан ўзим Исроил масаласида АҚШ, Европа, Россия нарёқда турсин на Араб давлатларига ҳатто Эронга ҳам ишонмайман. Ҳаммаси бир гўр.
Ўзбекистонимдан қолмасин!
🇺🇿
Мардон Аслонов
@elmadad
Мақсад сари интилганда, шошилманг! Узоқ муддатли лойиҳалар мустаҳкам бўлади. Режалаштиришда биринчи ўринда сабр-бардошдан кўпроқ захира қилинг! Тезлаштираман деб шунча қилган ишни куйдириб қўйманг! Бу расмни онгингизга сақлаб қолинг!
Дер ояд, шер ояд!
@elmadad
Тасаввур қилинг Камолиддин Раббимов !
Агар Каримовни қизи ҳозир президент бўлганида, кечаги гапларни ўрнига, Шерзодхон Қудратхўжа шундай деган бўлардилар.
Илхом Алиевга отасини қандай буюк шахс эканини айтдилар, нафақат Илхом Алиевга пахта, уни ўлган отасигаям пахта қўйганлари каби, Лолагаям худди шундай гаплар айтган бўларди, бунга зарра шубҳамиз йўқ.
Ўз юртингни камми кўпми дунёга танитган, дунё тан олган буюк лидерни балчиққа қориб, бошқа бир юртни амалдаги президенти тугул, уни ўлган отасигача пахта қўя олиш қобилияти ҳар кимдаям бўлмаса керак, бу учун буюк маддоҳлик иқтидори керак эмасми?! Яна айтаман, агар ҳозир марҳум Ислом Каримовни қизларидан бирортаси президент бўлганида эди, Илхом Алиевни марҳум отаси эшитаёган ушбу мадҳни, Ислом Каримов раҳматли эшитган бўларди.
Демак ҳозирги даврдаги амалдаги қонуний президентимиз, Ислом Каримовни шогирди Шавкат Мирзиёевни умрлари узоқ бўлсин, Шерзодхонга ўхшаган иккиюзламачилар сабаб президентимизни манзилларига кўп тошлар отилди, манимча политтехнологлар бу мавзуни чуқур таҳлил қилишади деб ўйлайман. Чунки буларни қилаётган бу провакацияларини акс садоси муҳтарам президентимизни шаънига, обрўйига путур етқазса етқазаяптики, бирор плюсга ишлагани йўқлигини аҳмоқ ҳам англаб етаяпти, бу президентимизни обрўсизлантиришга қаратилган режага ўхшаяпти назаримда, бу мани шахсий фикрим албатта.
Ёки фақат улар (Озарбайжон, Туркманистон)га отадан болага ўтиш династиялари мумкину, бизникиларга шопиллаб қоладими?!
Ваҳоланки барчаси айнан подсовет давлатлари. Туркманистоннинг амалдаги президентини отасигаям кун келиб шундай мақтовларни айтсангиз ажабланмаймиз...
Демак марҳум президентларни курсиси сиёсий мерос бўлиб боласига ўтсагина, орқасидан тош отилмас экан, аксинча мадҳлар ёзилиб ашрорлар битилишига яққол ёрқин мисол бўла олдингиз Шерзодхўжа домла.
Шерзодхон ака эсингизда бўлса Тошкент Ислом университетига 2003 йилларда Миллий истиқлол ғояси фанидан бир парага келиб, бизга давлатчилик Ислом Каримовнинг асарлари асосида қурилади деб дарс берганларингиз ёдингиздан чиқдими?! Эсланг! Айнан Сизни таълимингиз асосида ҳозир ўзингизга жавоб ёзишга мажбур қолмоқдамиз.
Маддоҳликни ўргатманг жамиятга! Илтимос сиздан!
Мардон Аслонов фейсбук сахифасидан олинди.
Озарбайжон президенти Алиев украиналикларга маслаҳат берди: "Ҳеч қачон босиб олишларига рози бўлманг"
Шунингдек, Боку уриб туширилган АЗАЛ йўловчи самолёти бўйича Россияга қарши халқаро судга мурожаат қилмоқчилиги ҳам маълум бўлди.
Алиевнинг сўзларига кўра, Москва етти ой давомида бирорта ҳам аниқ жавоб бермаган, тергов эса “вақт белгиламоқда”.
@elmadad
AGROLIFE DAM OLISH MASKANI
Оилавий, қариндош, синфдош, коллектив ва дўстлар учун ажойиб маскан! Кўздан панада, ёпиқ, сокин ва тоза ҳаво уйғунлиги.
Дача кунига: 60$
Мурожаат учун:
📲
+998943032006
+998933796545
https://maps.app.goo.gl/TL93jACGfsybZwPk9
Манзил: Тошкент, Қибрай, Қипчоқ дачний зонада
Коррупцион ҳолат бўйича Ахборот берувчи минбар
@bankirlaruchun
АЛФОНСЛАР ДАВРИ ЭДИ
Олдинлари Тошкентда ишлашдан Москвада ишлаш осонроқ эди. Мамлакат пойтахти хос одамлар учун эди. Алфонс эркаклар хотинга турмушга чиқиб прописка оларди ва пойтахтлик мақомини оларди. Ёки танланганларгина махсус вазирликларни тавсияномаси билан шаҳар ҳокими қарори орқали пропискали бўларди.
Шу прописка балоси сабаб 2007 йилда давлат ишида ишлашни тўхтатиб хусусий секторда ишлашга ўтиб кетганман. Тошкент шаҳрида МЧЖ бош директори бўлиб солиқларни ўз вақтида тўлаган бўлсамда ижарада турган квартирада ўзимни жиноятчидек ҳис қилиб яшар эдим. Биронта пойтахтлик қизга уйланиб прописка муаммосини ҳал қилиш мумкин бўлсада эркаклик ғурурим бунга асло йўл қўймасди.
Энг алам қиладигани, бизни ҳудудга қарайдиган участкавой қачон байрам қилмоқчи бўлса квартирамизга жарима солгани келарди. Шунинг учун ҳам энг кам иш ҳаққи 61150 сўм пул уйда турарди. Аксарият квартира эгалари ижара шартнома қилишдан қочарди. Прописканг бўлмаса ҳамма жойда тилинг қисиқ! Байрам ва Ҳайит арафасида участкавойлар вилоятлик пропискасизларни қидириб рейдга чиқарди. Бир куни ишдан қайтиб келсам эшикни тақиллатсамда ҳеч ким очмади кейин бир вақт ўтгандан сўнг онам очиб, участкавойлар дебмиз сани дедилар. Тасаввур қилиш қийин бу ҳолатни?!
Сўнгра ўзим сотиб олган квартирада расман ўзим бегона эдим. Оғзаки шартнома халос. Квартира ўша уйни сотган эски эгасини номида. Қонун бўйича квартира сотиб олиш ва у ерга прописка қўйиш мумкин эмас эди.
Буларни нега эсладим?! Манку ўз йўлим ва ишимни танлаб бугун кўп нарсаларга эга бўлдим. Аммо аксарият иқтидорли кадрлар айнан шу прописка сиёсати сабаб хор бўлди. Ҳақиқий ўзини эркак деб билганлар мана шундай камситишларга маҳкум эди.
Янги маъмуриятни халқ учун қилган энг олийжаноб ислоҳоти айнан шу прописка масаласини йўқ қилиш бўлди, халқ ўз юртида сиғиндидай участкавой таъқибидан қўрқиб яшашини тошкентга келиб ўқиб яшаган вилоятликларни бари ўз танасида ҳис қилган. Бу учун давлат раҳбаридан ҳар доим миннатдор бўламан, чунки биз кабилар миллионлаган эди балки, бу ҳақиқий хўрланиш эди чин маънода. Энди онам қўрқмасдан эшик очадилар! Ўшанда ният қилганимдек ҳамма квартираларим онамни номларида. Ўз ҳалол меҳнатимга пешона терим билан топган мулкларим, уйларим ҳозир бегонани эмас ўз тасарруфимизда. Ҳеч кимдан тилим қисиқ эмас. Бундан ортиқ бахт борми?!
Мардон Аслонов
@elmadad
ҚУРОЛНИ ИШЛАШ МОҲИЯТИ
Қўлида қурол кўтарган аскар ортида ҳарбий кийим кийган генераллар туради. Генералларни ортида костюм шим кийган сиёсатчилар туради. Сиёсатчилар ортида бўлса оддий кийим кийган парда ортидаги оқсоқоллар туради. Ўша давлатни бошқариб турган оқсоқоллар ортида йиртиқ чопон кийган дарвешлар туради. Дарвешлар ортида бўлса Аллоҳ таоло туради! Мана шу халқалар орасига шайтон кириб олиб қайси бирини йўлдан урса аскар қуролини олиб бегуноҳ одамга қараб отади!
Ўша оддий аскар ўрнида судья, шифокор, муаллим, муҳандис, қурувчи, ошпаз ва бошқалар ҳатто Сиз ҳам бўлишингиз мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам инсонийликдан чиқиб қўлингиздаги иш қуролингизни ёвузликка ишлатманг!
Мардон Аслонов
@elmadad