
Хамшира тест К-бозор
Қарз
Тўсатдан келган мусибат ҳаммани саросимага солиб қўйди. Айниқса, жигарларини. Ёлғизгина сингил бўзлаб йиғлади. Ҳолидан хабар олиб тургувчи меҳрибони тўсатдан вафот этди. Ҳеч қачон бирор жойидан шикоят қилмаган, доим шошиб юрадиган, ишбилармон, бойвачча, сахий укаларининг айни қирққа тўлганда дунёдан кўз юмиши акаларига оғир зарба бўлди.
Инсон ўз номи билан унитувчи. Ҳамма нарсага кўнади. Фотиҳага келиб кетувчилар камайиб қолди. Ҳа деса, ўзидан кетиб қолаётган хотини ҳам, "дадам" лаб ҳамманинг юрак-бағрини эзган болалари ҳам мусибатга кўнгандек ҳовлида ғимирлаб юрар эдилар. Йўлакка териб қўйилган стулларда қатор ўтирган акалар ҳам одамлар камайгач, энди тин олаётган эдилар.
—Ака, Муҳиддин тушимга кирибди деди,— иккинчи ўғил. Ака, қарзим бор, тўлаб қўйинглар, савол-жавобдан ўтолмаяпман,—деяпти, —ўйчан давом этди Шарофиддин.
—Тушга нималар кирмайди, —домла сўраганда ҳеч ким индамади-ку, ўзига тўқ бўлса, кимдан ҳам қарз оларди, —овутган бўлди акаси Шаҳобиддин.
Аммо бу мавзу ёпилмади. Марҳум эртасига катта аканинг тушига кириб, қандайдир қарз ҳақида гапирибди, кейин ўғлининг тушига кирибди. Амаки тоғаларга маслаҳат солинди. Муҳиддин кимдан қарз бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрдилар. Ҳамкорликда ишлаган банклар суриштирилди. Ҳаммаси жойида. Бир тийин қарзи йўқ. Ошна-оғайнилар суриштирилди, бу орада энг кичик ака ҳам шу тушни кўрди.
Пайшанба куни уч ўғил ва ёлғиз қиз ўзлари марҳумнинг хонадонига йиғилдилар. Қуръон тиловатидан сўнг Нодира акасини эслаб, кўзига ёш олди.
—Акам жудаям яхши одам эдилар. Вафотларидан уч кун олдин ҳам менга кўйлак олиб берувдилар. "Қайнэгачим қиз чиқаряпти", десам, "Мани синглим энг чиройли кўйлак кийиши керак", деб дўконга олиб кирдилар. Кўйлак бир миллион саккиз юз минг экан, акам 150 доллар тўлаб, қолганини сўмда тўламоқчи эдилар, ёнларида ўзбек пули йўқ экан, шундоқ одам, икки юз минг сўмни қарзга ёздириб қўйдилар. Шунисини ўзим берай десам ҳам рухсат бермадилар. Оҳ, акам-а, жигарим-а, гўрингиз нурга тўлсин..
Ака-укалар бир-бирига қараб қолдилар.
—Ўша кўйлакни қаердан олгандинг? Баравар сўради улар.
Кийим дўконга бирга бордилар. Сотувчи аёл Муҳиддиннинг вафотини эшитган, пулдан умидини узган экан...
Жигарининг қарзини тўлаб чиқар эканлар дунёнинг омонат эканлигини, бировнинг бир сўм пули ҳам қарз эканлигини ўйлаб, ўзи учун арзимас кўринган, аммо кимдандир олиб, қайтарилмаган омонатлари ҳақида ўйга чўмиб бормоқда эдилар.
Феруза Салходжаева
#ҳикоя
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг
https://t.me/qbozor_medical
ТОИФА ТЕСТЛАРИДАН ТАШЛАНДИ ИШТИРОКИНГИЗ УЧУН РАХМАТ ХАММАГА
👏
👏
💐
💐
🌺
🌺
🌷
🌷
🌼
🌱
🌱