
Qisqa Xabarlar 24
Пропан Ўзбекистон тарихида биринчи марта бензиндан қимматлашди
Кеча бўлиб ўтган биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси (1700 литр атрофида) улгуржи нархи 10 млн сўмдан ошган. Заправкаларда ташиш харажатлари, фойда ва бошқа солиқларни ҳисоблаганда пропан газ нархи 9000 сўмгача кўтарилиши кутилмоқда.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
❗️
Трамп АҚШнинг 47-президенти,
—
Fox News
Тез орада Дональд Трамп нутқ сўзлаши кутилмоқда.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
Қашқадарёда таксист вояга етмаган йўловчи қизга жинсий тажовуз қилди.
У қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган, қизнинг телефонини олиб қўйган ва жинсий тажовуз қилган.
Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди
У Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессиясида ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Раҳимов 2023 йил март ойидан вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
❗️
Кўп GTA ўйнаганга ўхшайди: Наманганда 9-синф ўқувчиси Gentra'ни дабдала қилди
ИИВ хабарига кўра, Наманган шаҳрида 9-синф ўқувчиси дўсти билан бирга Lacetti Gentra машинасини 150 минг сўм эвазига ижарага олган ва ҳайдаган.
Катта тезликда ҳаракатланиш натижасида, ўқувчилар машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги белгига урилган.
Вояга етмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган болаларга қайси "мард" машинани топширган экан?
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
🇮🇷
Эрон Исроил зарбасига жавобан мунтазам армиясидан фойдаланиши мумкин
, – The Wall Street Journal
Қайд этилишича, бу гал ҳужумда нафақат Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, балки мунтазам армия ҳам иштирок этади. Бу қарор Исроилнинг сўнгги зарбалари натижасида Эрон ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани сабабли қабул қилинган. Бироқ манбага кўра, Теҳроннинг жавоби минтақага қўшин киритишни назарда тутмайди.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
🥊
Ўзбекистонлик боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатида 13 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларга сазовор бўлди.
5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
👰♀️
Ситора Фармонова бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида батафсил маълумот берди.
Актриса куёвнинг исми, қаерда ишлаши ва ёши ҳақидаги саволларга шахсан жавоб берган.
Тўлиқ видеони
ушбу ҳавола орқали
томоша қилиш мумкин.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
❗️
Дунёнинг энг қадимий давлатлари:
1. Миср – Тахминан милоддан аввалги 3100-йилда ташкил топган.
2. Хитой – Милоддан аввалги 2070-йилда Си сулоласи давридан ҳисобланади.
3. Эрон – Милоддан аввалги 625-йилда ташкил топган.
4. Ҳиндистон – Қадимий Ҳинд водийси цивилизацияси милоддан аввалги 3300-йилда пайдо бўлган.
5. Греция – Милоддан аввалги 800-йилларда ташкил топган.
6. Эфиопия – Милоддан аввалги 980-йилда ташкил топган деб тахмин қилинади.
7. Япония – Милоддан аввалги 660-йилда ташкил топгани айтилади.
8. Арманистон – Милоддан аввалги 860-йилда ташкил топган.
9. Вьетнам – Милоддан аввалги 2879-йилда ташкил топгани айтилади.
10. Корея – Милоддан аввалги 2333-йилда Кожосеон давлати билан ташкил топган.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook
⚡️
Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботир Ҳамроев уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган — ОАВ
Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда 3 миллион доллар маблағ сақланаётгани аниқланган. Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔍
Instagram
|
Telegram
|
Facebook