
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
Чирчиқ дарёси кўпригида Тошкент–водий йўналишида ҳаракат икки кунга ёпилади
28 октябрь соат
08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача
А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 1-километридаги кўприкда Тошкентдан водий томон ҳаракат тўхтатилади. Автомобиль йўллари қўмитаси бу ҳақда
маълум қилди
.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган кўприкдаги чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқлиги айтилган.
Оҳангарон шоссесига чиқувчи транспорт воситалари D001 «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»нинг 47-километридан –
Роҳат айланма йўлидан Қўйлиқ йўналишига
йўналтирилади.
Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кирувчи транспорт эса D012 автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига ўтказилади.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев
соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда
бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини шахсан топширмоқда.
Тақдирланганлар:
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Ботир Даминов
. У Ўзбекистонда нефрология ва трансплантология йўналишларини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ўз илмий-амалий мактабини яратган соҳа фидойиларидан.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Миржалол Жўраев
. У саратон касалликларини даволаш бўйича йигирмадан ортиқ ноёб стандартларни ишлаб чиққан ва онкология соҳасидаги илмий изланишлари билан танилган салоҳиятли олим.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори
Шавкат Каримов
. Олимнинг кўп йиллик фаолияти миллий тиббиётимиз, хусусан, жарроҳлик илм-фани ва амалиёти ривожи билан чамбарчас боғлиқ.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Азамат Юсупов
. Эллик мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бажарган тажрибали микрохирургнинг фаолияти минглаб инсонларнинг кўриш саломатлигини тиклаш ва сақлашга
қаратилган
.
Тошкент давлат тиббиёт университетининг биринчи дерматовенерология ва косметология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори
Адҳамжон Ваисов
. Соҳага оид ўнга яқин ихтиролар муаллифи бўлган олимнинг илмий-педагогик фаолияти ёш шифокорлар ва тадқиқотчиларни тайёрлашда алоҳида аҳамият касб этади.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
«Навоийуран» рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича 15 та лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради
Корхонада ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган. Ундаги лойиҳалар ижросини жадаллаштириш вазифаси қўйилгани ҳақида «Навоийуран»
хабар берди
.
Бу масала бош директор Джамал Файзуллаев раҳбарлигида 2026 йилнинг тўққиз ойлик натижаларига бағишланган йиғилишда кўриб чиқилган. Унда уран ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, геология-қидирув натижалари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинган.
Йилнинг қолган даври учун
уран ишлаб чиқариш кўрсаткичларини таъминлаш ва минерал-хомашё базасини мустаҳкамлаш
устувор вазифалар сифатида белгиланган. Масъулларга қувватлардан самарали фойдаланиш, технологик талабларга риоя этиш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш топширилган.
Шунингдек, экологик хавфсизликни таъминлаш, молиявий ва ижро интизомини кучайтириш бўйича вазифалар қўйилган.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Ноябрь ойида кексалар учун музей ва тарихий обидаларга кириш чипталарига 50 фоиз чегирма берилади
2026 йил
1–30 ноябрь кунлари
«Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида кекса ёшдаги фуқаролар маданий мерос объектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарга ярим нархда
кириши мумкин
.
Ташаббус кексаларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташрифини рағбатлантириш, мазмунли дам олиши ҳамда маданий мерос билан яқиндан танишиши учун имконият яратишга қаратилган.
Чегирма амал қиладиган объектларнинг тўлиқ
рўйхати эълон қилинган
.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Ўзбекистонликлар учун Мисрга киришдаги янги қоидаларни жорий этиш кечиктирилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси Миср томони билан ўтказган музокаралар натижасида кириш тартибини қатъийлаштириш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича келишувга
эришилди
.
Ўзбекистон фуқаролари 2027 йил 1 мартгача Мисрга амалдаги тартиб асосида сафар қилиши мумкин.
Вазирлик фуқароларни хорижга сафарда маҳаллий қонунчилик, виза ва миграция талабларига риоя этишга, борилаётган мамлакатнинг қадриятлари, анъаналари ва жамоат тартибини ҳурмат қилишга чақирган.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида
соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан
учрашув ўтказади
ҳамда Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб,
Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида
иштирок этади.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Термиз орқали юк ташишда 7 ноябрдан қўлланадиган йиғимлар эълон қилинди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Термиз станциясида қайта юкланиб, Афғонистонга экспорт қилинадиган юклар ҳамда Термиз порт станциясига ташиладиган юклар учун йиғимларни
маълум қилди
.
Термизда қайта юкланиб, Афғонистонга йўналтириладиган юклар учун
ҳар бир вагонга масофага қараб қуйидаги йиғимлар белгиланган:
– буғдойдан бошқа айрим юкларни темир йўлда ташишда,
600 кмдан бошлаб – 800 минг–1,3 миллион сўм
; автомобиль транспортида – 2,8–7,6 миллион сўм;
– буғдойни темир йўлда ташишда – 6,8–26 миллион сўм; автомобиль транспортида – 12–33 миллион сўм.
Термиз порт станциясига ташишда ҳар бир вагон учун буғдойдан бошқа айрим юкларга 3–8 миллион сўм, буғдойга 13–33 миллион сўм ундирилади.
Суммалар ҚҚСсиз кўрсатилган.
Булар ташишнинг умумий нархи эмас, белгиланган йиғимлардир. Аниқ сумма масофа ва юк турига боғлиқ. Буғдойдан бошқа юклар бўйича келтирилган ставкалар GNG коди 27090090, 2710, 2711, 27090010, 3901 ва 3902 бўлган юкларга татбиқ этилмайди.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Тиббий инфратузилмани аҳоли эҳтиёжи асосида ривожлантириш таклиф этилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев танишган
тақдимотда
2026–2036 йилларга мўлжалланган ҳудудий мастер-режалар
кўриб чиқилди. Уларда аҳоли эҳтиёжи, муассасалар қуввати ва беморларнинг етиб бориш вақтига қараб шифохоналарни қуриш, янгилаш ёки бирлаштириш белгиланади.
Шунингдек, гемодиализ, лаборатория диагностикаси, ташхислаш ва ускуналарга техник хизматни хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилиш таклиф этилди. Ҳамкорлик муддатини
бир йилдан беш йилгача узайтириш
кўзда тутилмоқда.
Бунда хусусий шерик ускунани ўз ҳисобидан келтириб, ишлаши ва янгиланишини таъминлайди, давлат муассасаси эса хизматни харид қилади.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
📅
27 октябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари
1 АҚШ доллари –
11 861.96 сўм
(+23.04)
1 евро –
13 278.28 сўм
(+29.34)
1 фунт стерлинг –
15 833.34 сўм
(+4.70)
1 Россия рубли –
147.13 сўм
(+0.08)
1 юань –
1 778.88 сўм
(+4.01)
1 Қозоғистон тенгеси –
26.30 сўм
(+0.20)
———————
Банкларда валюталар курслари
👉
реал вақт режимида
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк
Тошкент ҳавосидаги ифлосланишга табиий омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда
Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган ҳаво ифлосланишига ноқулай метеорологик шароитлар билан бир қаторда табиий омиллар ҳам таъсир қилмоқда.
Ёғингарчиликнинг камлиги, шамол ва атмосфера ҳавосининг табиий алмашинуви билан боғлиқ жараёнлар шулар жумласидандир.
Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Фаррух Сатторов мазкур омилларнинг таъсирини
шарҳлади
.
Каналга қўшилиш
👈
Veb-sayt
|
Facebook
|
Instagram
|
Медиабанк