
САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
#ona_va_bola
📚
Болани китоб ўқишга қандай ўргатиш мумкин?
📖
Китоб – бу бола тафаккури ва тасаввурини шакллантирадиган энг кучли қурол. Лекин уни қандай қилиб мунтазам ўқишга ўргатиш мумкин?
➡️
Мана бир нечта самарали усуллар:
☑️
Намуна бўлинг – сиз ўқисангиз, бола ҳам ўқийди.
☑️
Биргаликда ўқинг – кечқурун эртак ёки ҳикояларни овоз чиқариб ўқиб беринг.
☑️
Мос китоб танланг – кичкиналар учун рангли расмлар, катталар учун қизиқарли сюжетли китоблар.
☑️
Китобни совға қилинг – байрамларда китоб ҳам энг яхши туҳфа бўлсин.
☑️
Уйда китоб бурчаги яратинг – китоблар кўзга ташланса, бола уларга қизиқади.
☑️
Савол-жавоб қилинг – ўқиганлари ҳақида суҳбатлашиб, фикрлашга ўргатинг.
☑️
Рағбатлантиринг – кичик мукофотлар билан қизиқишини оширинг.
❗️
Эсда тутинг: болага китобни мажбурлаб эмас, меҳр билан севдириш керак.
🚀
@muminauz
🌺
📱
muminauzportali
#kun_hadisi
🌙
ТАОМЛАНИШ СУННАТЛАРИ
📿
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам луқмани оз-оздан олардилар ва ўнг қўллари билан ердидар. У зот алайҳиссалом таомни иссиқлигича емасдилар ва “унда барака йўқ” дердилар (Табароний ривояти).
✨
Тушиб кетган таомни ташлаб кетмаслик ҳақида шундай деганлар:
“Агар бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, ундан кирликни кетказиб, уни есин. Уни шайтон учун ташлаб қўймасин!”
(Муслим ривояти).
🥗
Эҳтиёж миқдорича таом таёрлашга эътибор беришимиз керак. Ортиб қолган таом исроф бўлади. Набий алайҳиссалом исрофдан қайтарганлар.
🗣
Агар таом ортиб қолса, таомни ташлаб юборишнинг катта жавобгарлиги борлигини ёдда тутишимиз лозим. Бу ризқнинг торайиши ва Қиёмат кунида ҳисоб қилинишга олиб келади. Ортиб қолган таомни тоза ва чиройли ҳолатга келтириб, сўнг атрофдаги бечора ва муҳтожларга улашиш керак.
📿
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг идишда қолган таомни тозалаб олиб, уни ялаб қўйиш суннатлари бор эди. У зот:
“Сизлар таомингизнинг қайерида барака борлигини билмайсизлар”
(Муслим ривояти) деганлар.
✅️
Балки товоқдаги охирги гуруч донасига Аллоҳ барака бериб қўйгандир. Балки унда шифо бордир. Сиз билмайсиз, балки унда жисмингиз учун офият бордир. Бу – таомга бўладиган муносабатнинг юксак одоби. Лекин бу бўкиб қолса ҳам, ейиш керак дегани эмас.
☑️
Овқатланишдан сўнг ётиб олмаслик керак. Расуллуоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Таомингизни Аллоҳнинг зикри ва намоз билан эритинг (ҳазм қилинг). Унинг устига (тўқ қоринга) ухламанг, йўқса қалбингиз қотади”,
дедилар
(Байҳақий ривояти).
✅
Таомланишда суннатга амал қилсак жисмимиз соғлом бўлади, ҳамда кўплаб ажр-савобларга эга бўламиз.
🚀
@muminauz
🌺
📱
muminauzportali
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓
Бугун Чоршанба
28
Октябр, 2026 мелодий
17
Жумадул аввал, 1448 ҳижрий
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Чоршанба тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Намозингни тарк этма!
Шайх Муҳаммад Ротиб ан-Нобулисий айтади:
"Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам каттароқ. Чунки Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан.
Айт-чи, нима учун Роббинг билан учрашишни истамайсан?!"
Аллоҳим ҳар бир намозни муҳаббат билан адо этишимизга тавфиқ ато этгин.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
#Muslim_podcast
📱
🗣
FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK
❓
🎙
Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov
–
Andijon shahar bosh imom-xatibi
🎞
To‘liq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da ko‘ring!
📝
Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
ИККИ ҚАНОТ
Охирги марта ота-онанг билан қачон бирга юрдинг, овқатландинг, севинтирдинг, эҳтиёжларини қопладинг, уларга бўлган муҳаббатингни намоён қилдинг?!
Улардаги беморлик ёки сендаги сафар халал етказмасидан олдин хизматларига шошил.
Улар билан ўтказган лаҳзалар такрорланмасдир. Ҳаётликларида бу имкониятлардан фойдаланиб қол.
Бизни улардан тортиб олаётган ижтимоий тармоқлардан бир дам кўз узайлик. Телефонларнинг турли-тумани чиқаверади, иловалар янгиланаверади, янги сайт ва хабарлар келаверади. Аммо ота-онамиз кетса, қайтиб келмайди. Уларни топа олмаймиз! Улар янгиланмайди...
"Қалблардан сўранг" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла
❓
2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
АЁЛЛАРНИ УРМАНГЛАР!
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ
↪
️
ВИДЕОНИ УЛАШИНГ
📷
Instagram
🔵
Facebook
🎬
Youtube
🚀
Telegram
#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓
Бугун Сешанба
27
Октябр, 2026 мелодий
16
Жумадул аввал, 1448 ҳижрий
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!